RU

Последние новости

20:30Суперлига. "Олимпик" – "Андижон" 0:0 (матнли трансляция)  13 20:25ПСЖ Хвича учун 100 млн евро таклиф қилди, бироқ...  0 20:05"Металлург" - "Навбаҳор" 1:1. Матнли трансляция  55 19:58Про лига. "Бухоро" – "Қўқон-1912" учрашуви нурсиз дуранг билан тугади  12 19:40VAR хатоларидан энг кўп жабр кўрган АПЛ клублари аниқланди  2 19:16"Реал" футболчиси ЕЧЛ финалини ўтказиб юборади  1 18:47"Ньюкасл" ҳужумчисини "Арсенал"га сотишни истамади  2 18:26Суперлига. "Олимпик" – "Андижон". Таркиблар маълум  6 18:20Суперлигада тоза ўйин вақти қанчани ташкил қилмоқда?  6 17:58Суперлига. "Металлург" – "Навбаҳор". Таркиблар маълум  14 17:35Расман: "Барселона" Хави бош мураббийликдан кетишини эълон қилди  16 17:05Бубанья, Юсупов, Исмоилов, Бабаян ва Бошкович жарима тўлайдиган бўлди  16 16:48Манба: "Барселона" Хавини ишдан бўшатади  14 16:23"Ювентус" Роналду билан судлашишда давом этади  5 15:55"Манчестер Сити" дарвозабони клуб билан шартномасини узайтирди  1

Вадим Абрамов: "Майдонда икки хил даражадаги жамоа ўзаро тўқнаш келди" Новости

Вадим Абрамов: "Майдонда икки хил даражадаги жамоа ўзаро тўқнаш келди"

Coca Cola Суперлигаси 16-туридан ўрин олган "Қизилқум" - "Динамо" учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Вадим Абрамов матбуот анжуманида қатнашди.

Ўйин ҳақида

- Ўйинни ўзингиз кўрдингиз. Майдонда икки хил даражадаги жамоа ўзаро тўқнаш келди. Ҳисоб ўйинга мос бўлди. Статистикамиз ҳам шундай. Ҳаммадан кам гол урганмиз, ҳаммадан кўп ўтказиб юборганмиз. Ишлашда давом этамиз.

- Саҳоб Рашидов бугун захирадан майдонга тушиб ўйинни кучайтирди ва гол ҳам урди. Нима деб ўйлайсиз Саҳобни асосий таркибда майдонга туширса бўлармиди?

- Бу албатта унинг ўзига боғлиқ. Биздаги барча футболчилар асосий таркибда ўйнашга муносиб. Бизда захира ўриндиғидаги кучлар чекланган. Вазиятни ўнглашга ҳаракат қиламиз. 

- Жамоангиз дарвозабонининг ўйинига қандай баҳо берасиз?

- Дарвозабонда айб йўқ. Пенальтигача у бир неча вазиятларда қутқарди. Кўпроқ саволни ҳимоячиларга бериш керак. Бахтга қарши ҳимояда муаммолар бор. Ҳозирда ҳимоямизда бу позицияда аввал ўйнамаган футболчилар ҳаракат қилишмоқда. 

- Йованович қайтса ҳимоя тартибга келиши мумкинми?

- Унда жароҳат бор ва бу жароҳат қачон тикланишини билмайман. Йованович билан гаплашиб олдик. У ҳаракат қилмоқда. Аммо жароҳат барибир ўз сўзини айтмоқда. Шу сабаб ҳам бизда нима бўлса шундан келиб чиқиб ҳаракат қиламиз. 

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика