RU

Последние новости

13:52"Манчестер Юнайтед" ва "Барселона" франциялик ярим ҳимоячи учун курашади  0 13:22"Барселона" Луис Диасни "Ливерпуль"дан харид қилиш учун ўз ўйинчисини сотиши мумкин  1 12:41"Челси" италиялик мутахассисга уч йиллик шартнома таклиф қилди  2 12:17Де Брюйненинг "Манчестер Сити"даги келажаги маълум бўлди  3 11:50Тиагу Алькантара "Барселона"га қайтиши мумкин?  1 11:21"Ман Сити" ва МЮ Англия суперкубоги соврини учун қачон ўйнайди?  1 10:52ОКМКнинг "Нефтчи" билан ўйин учун қайдномаси маълум  0 10:04ОЧЛ. "Ал Айн" биринчи ва охирги чемпион  10 09:45"Пахтакор" ва "Қизилқум" муроса кўчасини танлаган учрашувдан галерея  2 09:09Футзал. Бугун Жаҳон чемпионатига қуръа ташланади   6 08:48"Нефтчи" Фарғонада 8 йилдан бери ОКМКни мағлуб эта олмаяпти. Левченко Қосимовни сўнгги бор қачон ютган?  7 08:10"Қизилқум" 14 йилдан сўнг "Пахтакор"дан Тошкентда очко олди   11 07:45Франция кубоги финал. "Лион" - ПСЖ 1:2   0 07:40Англия кубоги финал. "Манчестер Сити" - "Манчестер Юнайтед" 1:2   2 07:32Суперлига. "Бунёдкор" "Сўғдиёна"га қарши. Фарғонада ёнадиган ўйин бор   11

Вадим Абрамов: "Майдонда икки хил даражадаги жамоа ўзаро тўқнаш келди" Новости

Вадим Абрамов: "Майдонда икки хил даражадаги жамоа ўзаро тўқнаш келди"

Coca Cola Суперлигаси 16-туридан ўрин олган "Қизилқум" - "Динамо" учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Вадим Абрамов матбуот анжуманида қатнашди.

Ўйин ҳақида

- Ўйинни ўзингиз кўрдингиз. Майдонда икки хил даражадаги жамоа ўзаро тўқнаш келди. Ҳисоб ўйинга мос бўлди. Статистикамиз ҳам шундай. Ҳаммадан кам гол урганмиз, ҳаммадан кўп ўтказиб юборганмиз. Ишлашда давом этамиз.

- Саҳоб Рашидов бугун захирадан майдонга тушиб ўйинни кучайтирди ва гол ҳам урди. Нима деб ўйлайсиз Саҳобни асосий таркибда майдонга туширса бўлармиди?

- Бу албатта унинг ўзига боғлиқ. Биздаги барча футболчилар асосий таркибда ўйнашга муносиб. Бизда захира ўриндиғидаги кучлар чекланган. Вазиятни ўнглашга ҳаракат қиламиз. 

- Жамоангиз дарвозабонининг ўйинига қандай баҳо берасиз?

- Дарвозабонда айб йўқ. Пенальтигача у бир неча вазиятларда қутқарди. Кўпроқ саволни ҳимоячиларга бериш керак. Бахтга қарши ҳимояда муаммолар бор. Ҳозирда ҳимоямизда бу позицияда аввал ўйнамаган футболчилар ҳаракат қилишмоқда. 

- Йованович қайтса ҳимоя тартибга келиши мумкинми?

- Унда жароҳат бор ва бу жароҳат қачон тикланишини билмайман. Йованович билан гаплашиб олдик. У ҳаракат қилмоқда. Аммо жароҳат барибир ўз сўзини айтмоқда. Шу сабаб ҳам бизда нима бўлса шундан келиб чиқиб ҳаракат қиламиз. 

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика