RU

Последние новости

21:13Нидерландиялик мутахассис "Бунёдкор" футбол академиясига ташриф буюрди  0 20:51БАА. "Бани Яс" дуранг қайд этди, Шукуровдан ассист  1 20:29Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди  33 19:59"Реал" Хаби Алонсо хоҳишига биноан "Энфилд"да жамоавий машғулот ўтказмайди  9 19:32"Леванте" ҳужумчиси топ-клублар назарига тушди  0 19:03Хаби Алонсо Винисиус хулқ-атвори учун жазоланадими ёки йўқлиги ҳақида маълум қилди  4 18:36Расман: "Барселона" "Камп Ноу"га қайтмоқда  2 18:15"Реал"да ойнинг энг яхши футболчиси аниқланди  2 17:48Мундиалга саноқли кунлар қолди: Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг гуруҳдошлари таркиби аниқ!  6 17:15Суперлига 27-турининг қолган учрашувлари 1 дақиқалик сукут билан бошланади  33 16:59"Динамо" "Хоразм" устидан ишончли ғалабага эришган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 16:35Парагвай U-17 мураббийи: "Мундиални Ўзбекистонга қарши ўйин билан бошлаймиз. Бу мамлакатнинг қандай ютуқларга эришаётганидан хабардормиз"  7 16:08"Маракана" стадиони сотувга қўйилди  11 15:41"Нефтчи" қарзларини тўлади  8 15:15"Насаф" "Навбаҳор" билан дуранг ўйнаб, чемпионлик курашида қоқилган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  1

Вадим Абрамов: "Лига кубоги яхши мусобақа, лекин..." Новости

Вадим Абрамов: "Лига кубоги яхши мусобақа, лекин..."

Ўзбекистон Лига кубоги 2-туридан ўрин олган "Бунёдкор" - "Қизилқум" (3:1) учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Вадим Абрамов ўз фикрларини билдирди.

"Бугун камроқ майдонга тушаётган футболчиларга имконият бердик. Менимча натижа адолатли. Биринчи бўлиб гол ўтказганимизга қарамай йигитлар характер кўрсатишди ва ғалаба қозонди.

Лига Кубоги яхши мусобақа. Шунчаки ушбу ўйинлар ёзда, Суперлига танаффусига тўғри келиб қолгани ноқулайлик туғдирди холос. Мусобақада олти ўзгариш қилиш ҳақида ўйлашганди. Менга қолса танаффусда 3 нафар ўзгариш ва қолган 3 ўзгаришни ўйин пайтида амалга оширилса яхши эди. 

Албатта трансферлар ойнаси вақтида ўзгаришлар бўлади. Қайсидир ўйинчилар кетади, қайсидир ўйинчилар келади. 

Ёзги трансфер ойнасида яхши ҳужумчи топиш қийин. Уларнинг шартномаси бор ва бизнинг молиявий имкониятимиз билан бундай ўйинчини қўлга киритиш қийин. Ўзимизниг йигитлар гол уришмоқда-ку. 

Танаффусда хорижда йиғин ўтказиш режамизда бор. Агар бу амалга ошса яхши бўларди. Чунки ёш футболчилар кучли клубларга қарши ўйинларда ўзларида кўпроқ ишонч ҳосил қилишади", - дейди Вадим Абрамов.


Рейтинг: +51   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика