RU

Последние новости

15:54"Бавария" бошқа мураббийлардан рад жавобини олганига қарамай, Зидан вариантини кўриб чиқмайди  0 15:31"Сассуоло" — "Кальяри" 0:0 (Матнли трансляция)  2 15:23"Спартак" — "Рубин". Раҳмоналиев асосий таркибда, Ашурматов эса...  0 15:02Владимир Бубанья: "Андижон" мухлислари Осиёда энг зўрлари. Мухлислар олдида қарздормиз"  2 14:29"Сассуоло" — "Кальяри". Шомуродов асосий таркибдами?  9 14:05Суперлиганинг қолдирилган 4 та учрашуви сабаб июнь ойи тақвимида ўзгариш юз берди  0 13:40"Мерседес" "Запорожец"ни чангида қолдириб кетди — футбол мураббийи бўлишдан бошқа ҳамма ишни қилишга рози банк мутахассиси ғолиб бўлган Европа чемпионатини ёдга оламиз  0 13:32Аввалгиларга ўхшамас. Наманганда бугун ким байрам қилади?   6 13:20Биласизми? Одил Аҳмедов ўз вақтида катта пуллар эвазига ҳам "Бунёдкор"га ўтишни хоҳламаган  9 12:22"Энди ўйнамайсан". "Барселона" ўйинчиси Ла Лигадаги ўйин пайтида Хавининг акаси билан жанжаллашди  4 11:49Тен Хаг топ трансферлар ҳақида: "Манчестер Юнайтед" – ҳар қандай ўйинчи учун жуда ҳам жозибадор клуб"  3 11:20Роналду "Арсенал" ҳақида: "Э худоим, улар чемпионатни ютишмайди"  35 10:48Артета: «Орзумиз ҳали ўлмади»  7 10:19«Бавария»ни ҳеч ким бошқаришни истамаяпти. Яна бир мураббий рад жавобини берди  9 09:53Гвардиола «Манчестер Сити»даги келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди  1

Вадим Абрамов: "Исматуллаев менга фаолиятини тугатмоқчилигини айтганди. Агар ўйнашни истаганда, унга имконият берардим" Новости

Вадим Абрамов: "Исматуллаев менга фаолиятини тугатмоқчилигини айтганди. Агар ўйнашни истаганда, унга имконият берардим"

Суперлиганинг 5-туридан ўрин олган "Бунёдкор" – "Динамо" учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Вадим Абрамов матбуот анжуманида қатнашди.

– Ўйин ҳақида

– Ўйинни ҳамма кўрди. Қизиқ учрашув бўлди, гол урилмади, аммо вазиятлар бўлди. Биринчи бўлимда бизда гол уришга имкониятлар бўлди, иккинчи бўлимда эса устунлиқни рақибга бой бердик. "Бунёдкор" иккинчи бўлимда ўйинни бошқарди. Биз қарши ҳужумда уларни тутишга ҳаракат қилдим, лекин буни иложи бўлмади. "Бунёдкор"да ҳам, бизда ҳам вазият бўлди. Охирги паслар етишмади. Гол уролмаганимиздан кейин, ҳисоб ўйинга мос бўлди дея оламиз. Самарқанддан келган мухлислардан узр сўраймиз. Биз уларни хурсанд қила олмадик.

– "Динамо" "Металлург"га қарши ўйинда биринчи бўлимни суст ўтказганди. Бугун ҳам шундай ҳолат юз берди. Айниқса Нарх ва Кожода агрессивлик кўринмади. Улар ўз даражасидан паст ўйнаётгани нима билан боғлиқ?

– Ҳа, Нарх бугун ўз имкониятларидан паст ўйнади. Бундан ўзимиз ҳам хайронмиз. Бу балки унинг кичик жароҳати билан боғлиқдир. У жангчи ва кичик жароҳат билан ўйнамоқда. Бугун бир неча марта яхшироқ пас бериши мумкин эди, аммо буни уддалай олмади. 

– Анвар Ғофуров ўз вақтида қўл остингизда тўп тепган, бирга ишлагансиз ҳам. Унинг ишини қандай баҳолайсиз?

– "Бунёдкор"да жуда яхши жамоа шаклланган. Уларнинг ОКМК билан ўйинларини кўрдим, мағлубиятга лойиқ эмасдилар, бор пенальти ҳам негадир берилмади. Умуман олганда яхши жамоа, ўйинни назорат қилишга ҳаракат қилишмоқда. Таркибдаги футболчилар ҳам яхши савияда. 

– Акбар Исматуллаев ва "Динамо" ўртасидаги можаро кўпчиликни қизиқтирмоқда. У қишда клуб билан шартнома имзолади. Лекин якуний қайдномага киритилмади. Аслида нима бўлган эди?

– Биз уни жамоага олиб келмоқчи эдик. Шахсан ўзим уни "Динамо"га таклиф қилдим. У ўшанда фаолиятини тугатмоқчи эди. Мен уни яна ўйнашга кўндирдим. Кейин биз йиғинларга борганимизда кўрдимки, у бизга ёрдам берадиган формада эмас. Ундан нима қилишни истаётганини сўрадим, у сиз нима десангиз шу бўлади, деди. У пайтда Исматуллаевга "Қўқон-1912", "Машъал" клубларидан таклиф бор эди. У менга Про лигада ўйнашни хоҳламаётганини айтди. Кейин "Қизилқум" варианти чиқди. У бу вариантни ҳам истамади ва фаолиятини якунлашни истаётганини маълум қилди. Ярим йил қаердадир ўйнашни, формага кириб олишни истасанг, мен сенга ёрдам бераман дедим. У эса йўқ, фаолиятимни якунлашни истайман деб айтди. Суҳбат шундай бўлганди. Ўшанда Акбарга биз билан бўлган икки ой учун маош тўлашимизни айтдик. Бундан муаммо йўқ эди. Кейин эса футболчилар уюшмасидан хабар келди. Акбар Исматуллаев биздан ўша икки ой ва яна кейинги икки ойлик маошини тўлаб беришни талаб қилди. Агар ўйнашни истаганда, мен унга имконият берардим. Исматуллаев эса фаолиятини якунлашини айтганди. Бу менимча нотўғри иш. Кейин эса сиз айтган тушунарсиз вазият юзага келди. Мен бўлган ҳолатни айтиб бердим, уни қандай талқин қилиш сизнинг ишингиз. Ўша пулни тўлаш керак бўлса, тўлаймиз.

Рейтинг:    

Комментарии

   
08 апр 04:33:25
Marjona Toʻlqinova
Нима керак миллатчилик килиб, Арманми, Козокми, Тожикми хаммаси Узбекистон фукароси. Енг ифлос одам миллатчи ва одам айирадигандир.
   
07 апр 22:21:09
Viva Viva
Uflos yolg'onchi
   
06 апр 08:54:49
Ismoil Egamberganivich
@Ismoil. Futboolchining o‘zi bilan bog‘lanib shu masala bo‘yicha so‘rab ko‘ringlar.
   
06 апр 08:50:07
Ismoil Egamberganivich
@Ismoil
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика