RU

Последние новости

23:10"Фулхэм" сўнгги марта "Челси" майдонида қачон ғалабага эришганди?  0 22:49"Бухоро-W" қизлари Қозоғистон жамоасига қарши ўртоқлик ўйини ўтказди  1 22:12МТРК учун футбол мусобақаларини ёритишга мослашган КТС сотиб олинади  7 21:57ДАҲШАТ! "Фулхэм" дербида "Стэмфорд Бриж"да ғалабага эришди!  27 21:34АПЛ. "Вулверхэмптон" - "Манчестер Юнайтед" баҳси асосий таркиблар маълум!  4 21:09"Манчестер Сити"да нохуш статистикалар  2 20:52Пеп Гвардиола: "Бизда ҳозир шундай даврки..."  7 20:19Аканжи: "Адолатсиз натижа"  6 19:56Моуриньюнинг "Фенербахче"си Абдуқодир Ҳусанов бўйича таклиф билан чиқмоқчи  29 19:32"ФарДУ" клубида мавсум якунларига бағишланган тақдирлаш маросими ўтказилди  2 19:24Муваффақиятсизлик давом этади: "Манчестер Сити" бу сафар ўз уйида "Эвертон" билан дуранг ўйнади, Холанд пенальтидан гол ура олмади  33 19:10АПЛ. Тез орада бошланадиган "Челси", "Тоттенхэм" ва бошқа жамоалар иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  6 18:48"Шўртан": Суперлигага тайёргарлик давом этмоқда  1 18:41Қатор топ клублар ПСЖ футболчиси учун курашади  1 18:12"Чадормалу Ардакан" — "Истиқлол". Машарипов асосий таркибда  0

Вадим Абрамов: “Ишсиз юриш ўзимга ҳам ёқмаяпти” Новости

Вадим Абрамов: “Ишсиз юриш ўзимга ҳам ёқмаяпти”

Вадим Абрамовнинг кўплаб ишқибозлари бор. Чунки у ўзига хос иш услубига эга бўлган мутахассисларимиздан бири ҳисобланади.

Лекин доим ҳам инсон ўз ўйлаганларини амалга ошира олмайди. Шу жумладан Вадим Карленович ҳам билимдон мураббий бўлишига қарамасдан, ҳозирда ишсизлар тоифасига тушиб қолган. Тажрибали мутахассиснинг бундай аҳволга тушиб қолгани эса қайсидир маънода ажабланарлидир. Хабарингиз бор, у охирги марта “Локомотив” клубини бошқарганди. Ўтган йили чемпионат тугашига бешта тур қолганида истеъфога чиқарилди ва шундан бери Абрамов уйда дам олмоқда. Қизиқ, у яна қачон мураббийлик фаолиятига қайтаркин? Яқинда мазкур масала юзасидан ўзи билан мулоқотда бўлдик. Лекин суҳбатимизни футзал бўйича якунига етган Осиё чемпионати ҳақидаги фикрлари билан бошладик. Чунки терма жамоамизнинг қайд этган натижаларига Вадим Карленовичнинг қандай муносабатда бўлганлигини билмоқчи бўлдик. Шунингдек, яна айрим масалаларни ҳам ўртага ташладик.

“Футзалчиларимизнинг ўйини мақтовга лойиқ”
-   Вадим Карленович, футзал бўйича якунига етган Осиё чемпионати ҳақида қандай фикр билдира оласиз?
-   Биринчи навбатда шуни айтмоқчиманки, миллий терма жамоамиз бу сафарги Осиё чемпионатида мазмунли ва самарали иштирок этди дейишим мумкин. Терма жамоамизни жаҳон чемпионатига йўл олиши ҳамда финал учрашувидаги ажойиб ўйини дарҳақиқат таҳсинга лойиқдир. Футзалчиларимизнинг кўрсатган ўйини ростдан ҳам мақтовга сазовор бўлди.

-   Финалда терма жамоамиздан айнан шундай ўйинни кутганмидингиз?
-   Албатта терма жамоамиздан финалда мана шундай ҳужумкор ва ишончли ўйинни кутгандим ва бу амалда ўз исботини топди. Мусобақа давомида футзалчиларимизнинг қўллаган тактикаси деярли ўз самарасини берганлигини барчамиз кўрдик. Ўтказилган барча ўйинларда тўғри йўналишни танлашди ва бу ҳисобларда ҳам ўз аксини топди.

-   Энди футзал терма жамоамизнинг жаҳон чемпионатидаги имкониятини қандай баҳолай оласиз? Чунки у ерда янада кучли рақиблар бўлишади.
-   Барчаси терма жамоамизнинг қандай тайёргарлик кўришига боғлиқ. Футбол каби футзални ҳам бугун ҳамма жойда ўйнашни билишади. Яна қайтараман: ҳамма нарса терма жамоамизнинг тайёргарлигига боғлиқ бўлади. Жаҳон чемпионатида кучли терма жамоалар иштирок этиши ҳаммамизга яхши маълум. Агарда тайёргарликни юқори даражада ўтказсак ҳаммаси ижобий кечишига шубҳам йўқ. Айнан шундан кейингина юқори натижаларни режалаштирса бўлаверади. Юқорида айтиб ўтганимдек, футзал ҳам ривожланяпти. Биз буни юртдошларимизнинг Эронга қарши ўтказган юқори даражадаги ўйини билан кўрдик. Шундай экан, жаҳон чемпионатида ҳам ҳар қандай жамоа билан бемалол ўйнаса бўлади.  


“Таклиф бўлмаса ўзимни тавсия қилмайман-ку”
-   Сизнинг охирги иш жойингиз “Локомотив” эди. Бугунги кундаги ушбу собиқ клубингизнинг олиб бораётган ишига муносабатингиз қандай?
-   Айни дамда мен “Локомотив” жамоасида эмасман. Шу сабабли бу клуб ҳақида бирор-бир фикр билдиришга ожизман. Тўғри, жамоанинг натижалари билан қизиқиб тураман. Унинг ўйинларини кузатиб бораман. Лекин шундай бўлса-да, унинг олиб бораётган ишлари тўғри ёки нотўғри эканлиги борасида аниқ фикр билдира олмайман. Чунки мен жамоа аъзоси эмасман.

-   Тушунарли. Ундай бўлса айтингчи, футболдан узоқда юрганингиз сабабли зерикиб қолмаяпсизми?
-   Тўғри, катта футболдан узоқ юриш ўзимга ҳам ёқмайди. Лекин зерикиш деярли йўқ. Ҳаёт давом этаверади. Мени ўз оилам бор ва зерикишга йўл қўймаяпти. Шу сабабли бўш вақтимни оилам билан ўтказяпман.

-   Сиз юртимиздаги таниқли мутахассислардансиз. Шу сабабли бирор-бир жамоада ишламаслигингиз аксарият мухлис ва мутахассисларга қизиқ туюлмоқда. Нима сабабдан...
-   Айни пайтда ҳеч қаерда ишламаслигимнинг боиси ҳеч бир жамоадан аниқ таклиф бўлмади. Шу сабабли ҳозир ҳеч қаерда ишлаётганим йўқ. Ҳеч бир клубдан режали ва жиддий таклиф тушмаса ўзим ишлайман деб бора олмайман-ку! Шунинг учун ҳам ҳозирча ишсиз юрибман.

-   Наҳотки, бирор-бир клубдан таклиф тушмаган бўлса?!
-   Ҳозирча жиддий таклиф бўлмади. Бугунги кунда юртимизда кўплаб ёш мураббийлар етишиб чиқяпти. Шунинг учун бўлса керак, клубларимиз ана шундай ёш мутахассисларга имконият беришни хоҳлашмоқда.

-   Агарда қайсидир клубдан сиз ўйлагандек таклиф келиб тушса розилик берармидингиз?
-   Нима учун розилик бермаслигим керак? Агар мақсадлари жиддий бўлган ҳолда таклиф қилишса розилик билдираман. Ҳар бир Ўзбекистон фуқароси каби мен ҳам ишлашни хоҳлайман. Шундай экан, аниқ таклифларни кўриб чиқишга тайёрман.

-   Умуман олганда, терма жамоаларда ва клубларда ишлагансиз. Аксарият ишқибозлар эса сизни тезроқ футболга қайтишингизни исташмоқда. Шуни инобатга олганда, сиз учун бу жараённи тез кунларда амалга ошади десак бўладими?
-   Мухлисларимиз мени жамоада ишлашимни хоҳлашяптими, демак, албатта қачондир қайсидир клубни бошқараман ва мухлисларнинг меҳрини қозонаман.


 “Локомотив”дан чемпионликни кутяпман”
-   Тез орада янги чемпионатимиз ҳам бошланади. Шу боис айтингчи, жорий мавсумдан нимани кутяпсиз?
-   Нимани кутяпман? Ниҳоят, “Локомотив”нинг чемпионликни қўлга киритишини (кулади). Бундан бошқа ҳеч нимани кутаётганим йўқ.

-   Осиёнинг икки карра энг яхши футболчиси - Сервер Жепаровнинг “Локомотив”га ўтганини қандай изоҳлаган бўлардингиз?
-   У тажрибали футболчи эканлиги барчамизга яхши маълум. Раҳбарият Жепаровни такрибга қўшиб олибдими, демак, уларнинг кўзлаган мақсади жиддий. Менимча, бу савол кўпроқ жамоа раҳбариятига тааллуқли. Чунки барча ишни улар ҳал қилишади. Шу боис мазкур саволга янада аниқ жавоб айта олмайман.

-   Вадим Карленович, сизга хориждан ҳам таклифлар бўлганмиди?
-   Майлими, бу саволингизга аниқ жавоб бермайман, изоҳсиз қолдираман.

-   Хўп, ўзингиз биласиз. Унда айтингчи, бу йилдан бошлаб чемпионатимизда хорижлик дарвозабонларнинг иштирок этмаслигини қандай изоҳлайсиз?
-   Шу кунгача кўплаб хорижлик дарвозабонлар юртимизга келиб ўйнаб кетишди. Уларнинг ичида ўзларини кўрсатишган, тажрибали посбонлари ҳам бор эди ва улар чемпионатимизнинг қизиқарли ўтишига ўзларининг тажрибалари билан ҳисса қўшишди. Лекин афсуски, охирги пайтда юртимизга келаётган баъзи легионерлар бир ёки ярим йил ўйнаб жамоаларини ўзгартиришни бошлашди ва бу ҳол тез-тез содир бўлмоқда. Шунингдек, охирги пайтлардаги легионер дарвозабонларнинг савиясини юқори даражада деб бўлмайди. Чемпионатимизга келиб савиясиз ўйин кўрсатган бир нечта дарвозабонларни ҳам кўрдик. Бу эса маҳаллий иқтидорли посбонларнинг ўзларини кўрсатишини чегаралаб қўйди. Англия, Испания, Германия каби мамлакатларда футболни ривожлантиришнинг ўзига хос усуллари бор. Шу сабабли бизнинг мутасаддилар ҳам шундай йўл тутишди деб ўйлайман. Тез-тез жамоа алмаштираётганлар эса ўзидан яққол из қолдиришмаяпти.

-   “Локомотив”нинг Чемпионлар лигасидаги уй учрашувларини бевосита стадиондан томоша қиласизми ёки... сизга қайси бири қулай?
-   Тўғриси, мен бу ўйинларни телевидение орқали кўраман.

-   Нима учун?
-   Шунчаки, бу ҳол мен учун қулай.


ФИРДАВСХОН суҳбатлашди.
"Футбол Экспресс" газетаси

Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика