RU

Последние новости

19:38"Реал" мухлислари учун хушхабар  0 19:13"Динамо" — "Лочин". Ўзбекистон кубоги 1/8 финал доирасидаги ўйин учун таркиблар маълум  1 18:44Про лига. "ФарДУ" ва "Арал" ўзаро баҳс олиб бормоқда (онлайн ҳисоб)  0 18:34Ўзбекистон U-21 — Россия U-21. Ўртоқлик ўйини учун таркиблар маълум  2 18:28"Қора" ишчилар мукофотланмайдими?  7 18:03Мундиал йўлланмасини тақдим этган БАА — Ўзбекистон ўйинидан мухлислар ФОТОГАЛЕРЕЯси  1 17:38Бернарду Силва "Манчестер Сити"ни тарк этиши мумкин  0 16:59Германия — Франция. Миллатлар лигаси учинчи ўрин учун бўладиган баҳснинг таркиблари маълум  3 16:25Тер Штеген "Барселона" матбуот босими орқали уни кетишга мажбур қилмоқчи деб ҳисобламоқда, аммо...  6 15:55"Ливерпуль" ва "Милан" собиқ футболчиси Сегунда клубига ўтди  1 15:28ФИФА Жаҳон чемпионати пайтида клубларга қанча пул тўлайди?  10 15:10Индонезия терма жамоаси футболчиларига Хитой устидан қозонилган ғалаба учун Rolex соатлари совға қилинди  12 14:22"Ливерпуль" 120 млн евролик иккинчи трансферини тайёрламоқда  7 13:56Майк Меньян АПЛ гранди сафига ўтишга яқин  2 13:25Ўзбекистон ЖЧда! Қувончли лаҳзалардан ФОТОГАЛЕРЕЯ  16

Вадим Абрамов: "Галиулинни анчадан буён синаб кўрмоқчи эдик" Новости

Вадим Абрамов: "Галиулинни анчадан буён синаб кўрмоқчи эдик"

Бугун Ўзбекистон терма жамоасининг БААдаги йиғини учун чақирилган футболчилар рўйхати эълон қилинди.

Ушбу рўйхат борасида терма жамоа бош мураббийи Вадим Абрамовга қўнғироқ қилдик.

- Легиноерларни ҳисобга олмаганда йиғинга ўзингиз ўйлаган барчани чақира олдингизми?

- Ҳа, легионерлар ФИФА куни бўлмагани учун бу йиғинга чақира олмадик. Қолган барчани чақирдик. Ҳозирча ҳеч кимда жароҳат йўқ, агар худо кўрсатмасин йиғинга яқин кимдир жароҳат олса ёки бошқа муаммо бўлса уни ўрнига бошқа футболчини чақирамиз.

- Кўпчиликда Вагиз Галиулин борасида савол уйғонди...

- Уни анчадан буён терма жамоада синаб кўришни мақсад қилгандик. У Россия биринчи лигасида ўйнамоқда. Ҳатто ФИФА куни вақтида Россия биринчи лигасида танаффус бўлмайди. "Нефтехимик" клуби раҳбарияти билан гаплашдик ва келишувга эришдик.



- Бу йиғинга Миржаҳон Мираҳмадов ҳам чақирилибди...

- Ҳа, у собиқ олимпия терма жамоаси ҳужумчиси эди. Ёш ҳужумчини миллий терма жамоада қандай кўринишини билмоқчимиз.

- Шоҳруз Норхонов ва Ҳумоюн Муртозаев эса рўйхатда йўқ экан...

- Уларни олдинги йиғинларда синаб кўргандик. Бу сафар бошқа ҳужумчига имконият бермоқчимиз. Шомуродов Италияда, Убайдуллаев эса Беларусь клубига ўтди. Сергеев айни пайтда клуб қидирмоқда.

- Элдор Суюнов бу сафарги йиғинга ҳам чақирилмади. Унда жароҳат йўқ, шунчаки ротациями?

- Суюновда ҳеч қандай жароҳат йўқ. Шунчаки у терма жамоага чақирилса майдонга тушиши керак, Суюнов йиғинга келиб захирада ўтиришидан мантиқ йўқ. Қолган посбонларни синаб кўрамиз.


Ўзбекистон МТЖнинг Дубайдаги йиғинига 25 нафар футболчи чақирув олди           





Реклама






Рейтинг: -12   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика