RU

Последние новости

08:17Максим Шацких: “Ёзги йиғиндан ва селекциядан кўнглим тўлди”  0 07:45Суперлига. Бугун дахшат учрашувлар бор  9 07:20Суперлига. "Пахтакор" сафарда "Машъал" устидан ғалаба қозонди, ОКМК эса "Бухоро"ни мағлуб этди  0 00:4437 ёшли Куадрадонинг янги клуби маълум  4 00:11Вирц "Ливерпул"да қайси рақамни олди?  3 23:42Отабек Нарзуллаев: "Менга ёққан томони - футболчиларимиз охиригача курашди"  0 23:22Камолиддин Тожиев: "Танаффусдан кейин тезда тонусга тушиб олиш осон эмас"  2 23:10Миржалол Қосимов: "Иккинчи даврани ғалаба билан бошлашни мақсад қилгандик"  1 22:55"Истанбул Башакшехир" ўртоқлик ўйинида "Истанбулспор"ни минимал ҳисобда мағлуб этди, Шомуродов ва Файзуллаев баҳсда иштирок этди  10 22:49Улуғбек Бакаев: "Футболда шунақа: сен урмасанг, сенга уришади"  7 22:20Manchester Evening News журналисти "Ман Сити"нинг Ҳусанов бўйича режаларини хабар қилди  5 21:58Суперлига. "Пахтакор" "Машъал" устидан минимал ғалабага эришди  37 21:55Суперлига. ОКМК Қаршида "Бухоро"дан устун келди   17 21:35Тадич янги клубга ўтди  0 21:05"Бавария" футболчиси Лондон клубига ўтади  1

Вадим Абрамов: "Динамо" қачон ўз майдонида ўйнайди? Ўзим ҳам шуни кутяпман. Бизда ҳатто шуғулланиш учун майдон йўқ" Новости

Вадим Абрамов: "Динамо" қачон ўз майдонида ўйнайди? Ўзим ҳам шуни кутяпман. Бизда ҳатто шуғулланиш учун майдон йўқ"

Ўзбекистон Кубоги 3-туридан ўрин олган "Динамо" – "Навбаҳор" (1:1) учрашувидан кейин самарқандликлар устози Вадим Абрамов журналистлар саволларига жавоб қайтарди.

- Ўйин ҳақида

- Ғалаба учун астойдил ҳаракат қилгандик, аммо ўхшамади. Ҳимояда қўпол хатоларга йўл қўйдик. "Навбаҳор"да вазиятлар деярли йўқ эди. Ютқазмасдан туриб ҳам турнирдан чиқиб кетиш – аламли. Биз устунликка эга бўлган ўйинларимизда ижобий натижага эришолмадик. 

- "Навбаҳор" мотивациясиз ва иккинчи таркиб билан ўйнади. Сизларда мотивация бор эди. "Динамо" йигитларининг иккинчи бўлимда кўзлари ёнмади. Нега бундай бўлди?

- Иккинчи таркибми ёки йўқ, билмайман. Бунгача кам ўйин амалиётига эга бўлганлар майдонга туширилганда, аксинча сизга қийин бўлади. Улар босимсиз, завқ билан футбол ўйнашди. Биз ўйин бошидаги вазиятларимизни голга айлантиришимиз керак эди.

- "Динамо" Кубокда плей-оффга чиқмаганига қарамай, ёрқин ўйинлар кўрсатди. Жамоа қачон ўз майдонида ўйнайди?

- Бу савол менга тааллуқли эмас деб ўйлайман. Ўзим ҳам шуни кутяпман. Бизда ҳатто шуғулланиш учун майдон йўқ. Бунинг ортидан муаммолар келиб чиқмоқда. Бу саволингизга аниқ жавоб беролмайман. Ҳаммаси менга боғлиқ эмас.

- "Динамо" ўзбек футболи гигантига қарши муносиб ўйин намойиш қилди. Жамоа Кубок доирасидаги айнан қайси учрашувда ғалабага кўпроқ лойиқ эди?

- Барча учрашувларда ғалабага яқин эдик. Бу – аламли. Чемпионатдаги мағлубиятларда ҳам хатолар бизга қимматга тушди. Андижонда ва "Насаф" билан ўйинда ҳам устун кўрингандик. Бугун ҳам мана йўқ жойдан гол ўтказиб юбордик.

- Ўзбек футболида бир неча йиллардан буён ишлаб келаётган мутахассис сифатида Ўзбекистон Кубоги мусобақасининг ҳозирги форматини қандай баҳолайсиз? Бунақаси бошқа жойда йўқ...

- Мен ҳам сиз каби бундан ҳайратдаман. Кубок мусобақасининг регламенти йўқ. Чемпионат регламенти бор. Мен ҳар доим қизиқадиганим – агар 3 та жамоа бир хил очко тўпласа, қандай йўл тутилиши ҳақида бўлади. Улар бу ҳолатда чемпионат регламентига мурожаат этилиши ҳақида айтишади. Кубок – умуман бошқа форматдаги мусобақа. Бу саволингиз ҳам менга тааллуқли эмас. Мен шунчаки борига баҳо беришим мумкин. Бизнинг вазифамиз – майдонга чиқиб ўйнаш. Эҳтимол, ўйинлар сони кўпроқ бўлиши учун шундай қилингандир. 

- "Динамо" иккинчи бўлимда фаол равишда тўпга эгалик қилиб, кўплаб ҳужумлар уюштирди. Жамоа бу ўйинни биринчи бўлимда намойиш этишига нима халақит қилди? 

- Рақиб бунга йўл қўймади. Улар иккинчи таймда чарчаб қолишгани сезилди. Бизникилар ҳам чарчаб қолишди. 

- Ҳамма сиз ва Самвел Бабаян ўртасидаги баҳсдан жиддий қарама-қаршилик кутади. Унинг жамоасига қарши ўйинга алоҳида тайёргарлик кўрасизми?

- Рақиб мураббийи ким бўлишининг фарқи йўқ. Биз режа бўйича тайёргарлик кўрамиз. Вазифамиз кейинги босқичга чиқиш эди, афсуски, буни уддалай олмадик. Энди бор эътиборимиз чемпионатга қаратилади. Алоҳида ёндашув бўлмайди, майдонда мураббийлар эмас, футболчилар ҳаракат қилишади.

- Журани Франсиско Феррейранинг жароҳати жиддий эмасми? У бугун яхши ҳаракат қилди...

- Афсуски, у жароҳат олди. Ҳозир аниқ айтиш қийин. 2-3 кундан кейин жароҳат даражаси аниқ бўлади.


Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика