RU

Последние новости

03:00ЕЧЛ. "Атлетико" "Тоттенхэм"ни, "Бавария" "Аталанта"ни йирик ҳисобда мағлуб этган ҳолда кейинги босқич масаласини деярли ҳал қилишди  35 02:50ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади  116 02:04Отабек Нарзуллаев: "Суперлига тезлигига тезроқ кўникишимиз керак"  0 01:32Акмал Рустамов: "Бешинчи ўриндан ҳам юқорида бўлмоқчимиз"  1 00:48БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" ўз уйида "Ажман"ни мағлуб этиб, муҳим очколарни қўлга киритди  0 00:44Камолиддин Тожиев: "Йигитларни танимадим. Нима бўлганини билмайман..."  9 00:39ЕЧЛ. Дастлабки баҳсда "Галатасарой" ўз уйида "Ливерпул"ни мағлуб этди  47 00:34Тимур Кападзе: "Пахтакор"ни ютиш ёқимли. Футболни қуришдан кўра, уни бузиш осонроқ"  7 00:21Исломбек Исмоилов: "Ҳар тур нохуш анъанага чек қўйяпмиз"  5 23:47"Ньюкасл" — "Барселона". Таркиблар маълум  20 23:45Суперлига. "Машъал" – "Қизилқум" 0:2  0 23:31Дориев Шимолий Македония миллий терма жамоасидан чақирув олди  2 23:14Самвел Бабаян: "Бугун "Нефтчи" тарихини ёзаётган футболчиларни бир пайтлар ўзим катта қилганман"  28 22:45Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди  151 22:12ОПЛ. "Сабаҳ" ўз уйида "Габала"га 7 та гол урди ва чемпионлик учун янада дадил қадам ташлади  1

Вадим Абрамов: "ЦСКАни ҳар куни ҳам ютавермаймиз" Новости

Вадим Абрамов: "ЦСКАни ҳар куни ҳам ютавермаймиз"

Самарқанднинг "Динамо" жамоаси кеча БАА йиғинидан ўрин олган навбатдаги назорат учрашувида иштирок этди.

Абу-Дабида бўлиб ўтган ЦСКА - "Динамо" ўйинидан (3:4) кейин "Динамо" бош мураббийи Вадим Абрамовнинг камбэк борасидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

"Яхши спарринг бўлди, яхши ўйин билан зўр тайёргарлик кўрилди. Ҳисобда уч марта ортда қолиб, якунда ғалаба қозонганимиз хурсанд қилади. Яхши рақиб, яхши шароитлар, яхши йиғин. Самарқандлик мухлисларни ҳам табриклаш керак, ҳар ҳолда ЦСКАни ҳар куни ҳам мағлуб этавермаймиз. Бугун омадимиз келди.

Россиянинг 6 карра чемпионига қарши суперкамбэк? Ҳа, ҳаммаси яхши кечди, айниқса ҳар бир футболчига имконият беришга интилдик. Бошида ўз кучимизга унча ишонмадик, кейин эса ўйин тизгинини қўлимизга олгач, ишона бошладик. Майдонда ўз ўйинимизни кўрсатдик. Рақибнинг эса кучли томони стандарт вазиятлар эди, буни йигитларга тушунтиргандик. Шунга қарамай, рақиблар бу устунликларидан фойдаланиб, гол уришди. 

Биз эса миллий жамоага йўл олган 4 нафар футболчиларимизсиз ҳам ўйнаб кўрдик, фикримча бу жамоа фойдасига ишлайди. Аслида бундай ўйинларда натижага қарамаслик лозим, чунки биз баҳсларда бошқа жиҳатларга эътибор қаратамиз. 

Легионерлар ўйини? Янги ўйинчиларимиз ҳаракатидан қониқдим, фақатгина Салоу ҳали жисмоний жиҳатдан тайёр эмас. Шу сабабли уни майдондан олдим. У миллий жамоаларда ўйнаган ва ҳали ўйинини кучайтира олади. Салоу ўйинни кўпроқ ўзига олиши керак. Қолганлар эса биз кутган даражада ҳаракат қилишмоқда.

Абдулаҳад Ҳошимов? У захирадан майдонга тушиб, ўзининг кучли жиҳати тезкорлигини ишга солди. Беҳрузнинг ҳам ҳаракатларини алоҳида эътироф этган бўлардим. Қанот ўйинчилари жуда яхши ҳаракат қилишди. 

Амонов ва Тўхтасиновнинг голи? Улар футбол ўйнашни биладиган йигитлар, улар ҳақида ортиқча гапириш шартмас. Ўша эпизодлардан яхши ҳаракат қилишди. Бутун жамоанинг ўйинидан қониқдим, дейишим мумкин. Жамоа ёмон кўринмади.

"Акрон"га қарши баҳс ҳам қизиқ ўтади. Эҳтимол, ЦСКА кучимизга тўғри баҳо бермагандир, бундай натижадан кейин Россиянинг бу клуби бошқача кайфиятда майдонга тушса керак. Қолаверса, улар билан ўз ҳисоб-китобимиз бор. Улар биз билан ўйинни бекор қилишганди. Йигитлар яхши ўйин кўрсатишлари керак. Ким аслида кимлигини кўрсатишга ҳаракат қиламиз», - деди Вадим Карленович ЦСКА билан ғалабали ўйиндан кейин клуб матбуот хизматига.

Рейтинг: +11   

Комментарии

+4   
26 янв 08:52:17
Farhod Uktamovich
Бу йилги мавсумдан мухлислар Динамо Самарканд-дан совриндор булиши Чемпион булишини кутишияпти, олга Динамо, давай-давай Динамо
+4   
26 янв 08:46:19
Abduraxmon Vaxobov
Яшавор Динамо!! Яшавор Абрамов!! ОЛГА Динамо!!
+3   
26 янв 10:19:36
Abdumalik Halimov
ЦСКА ни телеграмм канали кетвотти, урисла чидолмаяпти, асосан менсимаслик тепадан туриб гапириш, хуллас урисла уз услубида, Самарканд булса галабадан сармаст, давомиц булиб Акронни хам ер тишлатса янаям Зур буларди, олга Самарканд
+3   
26 янв 08:23:45
Saidjahon
Menimcha bu yil eng zo'r transferlarni Dinamo qildi.Legionerlarni bilmadimu,lekin mahalliy o'yinchilar Abramov o'yin uslubiga mos tanlandi aql bilan o'yinchilar oldi.Shov shuvli bo'lmasa ham bemalol jamoani kuchaytira oladigan o'yinchilar keldi.Bu yil Dinamodan nimadir kutsa bo'ladi.Dinamo va uni muhlislariga omad.
+2   
26 янв 09:35:45
Мирзаев Ю Я
Динамо самарканд яхши шакиланмокда келажаги бор худо хохласа яхши булади
+2   
26 янв 07:54:35
Y@Go_6060
Олга Динамо
   
26 янв 12:35:19
Фарход
Барча Динамо Самарканд ишкибозларини хамда Карленович бошлик бутун жамоани табриклайман , уртоклик булса хам приятно ( ёкимли ) . ☆☆☆☆ админ негадир хар канча вактда комент ёзилганда кайта авторизация утинг маьнода ёзув чикади, ( профиль уз ( паспорт буйича ) номимда, телефон номери хам ) , нимага? ???
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика