RU

Последние новости

10:22«Нефтчи»ни яна бир легионери тарк этди  0 09:48«Қизилқум» терма жамоамиз собиқ футболчиси билан шартнома имзолайди  0 09:15Олег Зотеевнинг янги жамоаси «Бунёдкор» эмас, балки водий клуби бўлади  5 08:42ЎФФ янги раҳбари: «Мен сеҳргар эмасман, бироқ...»  4 08:10«Сурхон» «Пахтакор» футболчисини сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олди  0 07:41«Нефтчи»нинг икки нафар футболчиси фаолиятини Андижонда давом эттиради  4 02:08Александр-Арнольд "Реал"нинг шорт листида биринчи ўринда турибди  3 00:44"Барселона" Германия терма жамоаси ўйинчисини трансфер қилишга яқин  1 00:02Моуринью Рэшфордни Туркияга чорламоқда  6 23:31Азизов, Эрматов, Аҳмедов, Маматқулов, Имомхўжаев ва бошқалар. Янги очилган футзал федерацияси тақдимотидан ГАЛЕРЕЯ  0 23:16Каземиро Ла Лигага қайтиши мумкин  1 22:45Янги федерацияни нималар кутмоқда?  3 22:17Янги футзал федерацияси раҳбари қандай ваъдалар берди?  0 21:46ПСЖ АПЛдан ҳужумчи олиши мумкин  0 21:15"Арсенал" Гёкереш борасида бир қарорга келди  6

Вадим Абрамов: "Бухоро"да расман ишламайман, Бақоевга ёрдам бераман" Новости

Вадим Абрамов: "Бухоро"да расман ишламайман, Бақоевга ёрдам бераман"

23 январь, душанба куни «Бухоро» клуби мураббийлар штаби истеъфога чиқарилгач, 25 январь, чоршанба куни жамоа раҳбарияти терма жамоамиз собиқ мураббийи Вадим Абрамовга таклиф билан чиққани айтилган эди.

Бу борада «Эрудит Спорт» Вадим Карленович билан суҳбатлашиб, вазиятга ойдинлик киритди.

«БУХОРОГА БОРИБ, БОШҚА РЕЖАМ БОРЛИГИНИ АЙТДИМ»

— Вадим Карленович, сизни янги лавозим билан табрикласак бўладими?


— Йўқ, янги клуб билан мени табриклай олмайсиз.

— «Бухоро» клубини бошқаришингиз борасидаги гап-сўзларга қандай изоҳ берасиз?


— Изоҳ бера олмайман. Чунки мен ҳеч қаерда ишлаётганим йўқ.

— Бухорога бориб, клубдаги шароитлар билан танишиб чиққанингиз ростми?


— Мендан Бухорога келишимни, айрим масалаларда суҳбатлашишларини сўрашди. Шунга Бухорога боргандим.

— Сизга «Бухоро» клубидан таклиф бўлдими?


— Жиддий таклиф демаган бўлардим, шунчаки улар айрим масалаларда мен ва менинг фикрим билан қизиқишди.

— Хўш, Бухорога бориб келдингиз, таассурот ва хулосаларингиз қандай бўлди?


— Умуман олганда, таассуротларим ёмон эмас. Шунчаки, менинг бошқа режаларим бор. Биласизми, мени Бухорога таклиф этишганда, нотўғри тушунмасликлари учун дарҳол йўқ дея олмадим. Чақирилган жойга ҳали бормай, дарҳол рад этди деб айтмасликлари учун Бухорога бордим, вазият билан танишдим, гаплашиб олдим. Чиройли шаҳар, мухлислар қизиқиши катталиги хурсанд қилади. Аммо менинг бошқа режаларим бор. Тошкентдан ташқарида ишлашим қийин. Ҳар ҳолда таклифни қабул қилгандан сўнг у ерга бориб ишлашинг керак.

— Бошқа режаларингиздан келиб чиқсак, сизда Тошкент клубларидан таклифлар борми?


— Йўқ, айни дамда олдимда ҳеч қандай таклиф йўқ. «Бухоро» клуби билан гаплашдик, уларга менинг бошқа режаларим борлигини маълум қилдим. Бор гап шу.

«ҲОЗИРЧА ТОШКЕНТДАН ТАШҚАРИДА ИШЛАШНИ ИСТАМАЙМАН»

— «Бухоро» таклифини рад этганингиз жамоадаги сўнгги жиддий ўзгаришларга боғлиқми?


— Йўқ, бу саволга жавоб бера олмайман, бу савол менга эмас. Чунки мен улар нима учун, қайси сабаб туфайли истеъфога чиқарилганлигини билмайман.

— Айтмоқчиманки, клубдаги олдинги мураббийларга бўлган муносабат, етакчи футболчиларнинг жамоани тарк этаётганлиги сабаб бўлдими?


— Умуман олганда, бу ҳам қароримга қандайдир таъсир кўрсатди, аммо айнан шу сабаб туфайли рад этдим дея олмайман. Айтишим керак, «Бухоро» бошидан менинг режаларимда йўқ эди. Шу боис мен бу ҳақда жиддий ўйлаганим ҳам йўқ.

— Сир эмас, терма жамоадаги фаолиятингиз орқали мухлисларда яхши таассурот қолдира олгансиз. Янги мавсумда сизни клубларимизда кўришимиз мумкинми?


— Мен ҳам шунга умид қиламан. Албатта, агар яхши ва қизиқарли таклиф бўлса, кўриб чиқишга тайёрман.

— Таклиф Олий Лиганинг кучли клубларидан бўлса кўриб чиқасизми ёки ўртамиёна жамоалар таклифини ҳам қабул қиласизми?


— Мен учун бунинг фарқи йўқ. Энг асосийси ўша клуб Тошкентда бўлса бўлди. Ҳозирча Тошкентдан ташқарида ишлашни истамайман.

Ушбу суҳбат 25 январь чоршанба куни ўтказилгач, орадан бир кун ўтиб, «Бухоро» клуби расмий сайти клуб раҳбарияти қарорига биноан, Улуғбек Бақоев жамоа бош мураббийи сифатида иш бошлашини, Вадим Абрамов эса расман маслаҳатчи мураббий сифатида фаолият олиб бориши ҳақида эълон қилди. Шундан сўнг биз яна Вадим Абрамов билан боғланиб, воқеалар ривожига ойдинлик киритишни истадик.

«БАҚОЕВНИ НОМЗОДИНИ ЎЗИМ ТАКЛИФ ҚИЛДИМ, ИМКОНҚАДАР ЁРДАМ БЕРАМАН»


— Вадим Карленович, кечаги суҳбатимизда «Бухоро» таклифини рад этганлигингиз ҳақида айтган эдингиз. Бугун эса клубнинг расмий маълумотида «Бухоро»да фаолият бошлашингиз айтилди. Буни қандай изоҳлайсиз?

— Гап шундаки, кеча Бухорода бўлганимда таклифни қабул қила олмаслигимни айтиб, бош мураббий лавозимига, терма жамоадаги фаолиятимдан жуда яхши билганим Улуғбек Бақоевни таклиф қилгандим. Шунда улар аниқ жавоб беришмаганди. Бугун эса қўнғироқ қилиб, «Сизнинг таклифингиз билан Улуғбек Бақоев билан кўришдик, гаплашдик, энди бош мураббий сифатида тайинлаяпмиз», дейишди. Ўз ўрнида мен ҳам бундан хурсандлигимни, Бақоев Бухоро футболи учун бегона эмаслигини, лозим бўлса, имконқадар қўлимдан келганча ёрдамимни аямаслигимни айтдим.

«БУХОРО»ДА РАСМАН ФАОЛИЯТ ЮРИТМАЙМАН, ТАКЛИФЛАР УЧУН ОЧИҚМАН»

— Демак, сиз клубда маслаҳатчи мураббий сифатида фаолият юритасизми?


— Йўқ, буни қандай тушутирсам экан, мен шунчаки Улуғбек Бақоевга ёрдам бераман. Маслаҳатчи мураббий бўлиб ишламайман. Клубда расман фаолият олиб бормайман.

— Яъни «Бухоро»да ишламайсиз?

— Йўқ, мен шунчаки Бақоевга чемпионат бошлангунига қадар ёрдам бераман. Мавсум бошланишига оз вақт қолди, шу боис комплектация ва бошқа исталган саволларни ечишга ёрдам бераман.

— Агар сизга бошқа клублардан янги таклиф тушса-чи?


— Мен таклифларни кўриб чиқишга тайёрман.

— Сизда «Бухоро» варианти қандай пайдо бўлганди?


— Клуб раҳбарияти таклифи билан боргандим. Аввало, менга ишониб таклиф қилишгани учун хурсанд бўлгандим. Таклифни дарҳол рад этмай, тўғри тушунишлари учун, чақирилган жойга бориб менинг бошқа режаларим борлигини, у амалга ошса, тўсатдан барчасини ташлаб кетиш нотўғри ва ноқулай бўлишини тушунтирдим. Чунки, бошқа таклиф тушса мен аниқ ўша таклифни қабул қиламан. Шундай экан, мен клубга ҳам, сизга ҳам тўғрисини айтаяпман. Биласиз, бировни алдаш менга бегона. Айни дамда Улуғбек Бақоевга қўлимдан келганича ёрдам бераман. Янги клублардан таклиф тушган тақдирда, кўриб чиқаман. Таклифлар учун очиқман.

Усмон ИБОДОВ суҳбатлашди, «Эрудит Спорт» газетаси.

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика