RU

Последние новости

18:56Ўзбекистон U-17 — Туркия U-17 ўртоқлик ўйинида дуранг  9 18:41"Сўғдиёна" назорат ўйинида "Динамо"ни мағлуб қилди  1 18:24Россиялик собиқ футболчи Эрон термаси ҳақида: "Сайёҳлар жамоаси. Улар қандай қилиб жаҳон чемпионатига чиқди, ҳайронман"  15 17:58Жон Оби Микел ўзининг АПЛ рамзий термасини тузди  1 17:43"Ливерпуль" футболчиси жароҳат сабабли термаси ихтиёрини тарк этди  0 17:16Назорат ўйини. "Сурхон" ва "Локомотив" ўртасидаги ўйинда 6 та гол урилди  0 16:16ЖЧ-2026 саралаши. Бугун Осиёда иккита ўйин бор  2 15:31"Интер Майами" Неймарга қизиқмоқда. Бразилиялик футболчи "Барса"да Месси ва Суарес билан ўйнаган  4 14:49"Ал Аҳли" Винисиус учун "Реал"га 300 млн фунт тўлашга тайёр  2 13:53Мбаппе жиддий жароҳатдан қутулиб қолди. У кейинги ҳафтада "Реал" билан машғулот ўтказиши мумкин  10 13:10"Бавария" 39 ёшли Нойер билан шартномани узайтиради?  2 12:32"Манчестер Юнайтед" "Реал" ярим ҳимоячисига эътибор қаратди  2 12:02Кевин Амаро: "Ўзбекистон - биз учун сирли жамоа"  3 11:29"Ювентус" Сандро Тонали учун "Манчестер Юнайтед" билан баҳслашади  0 10:55Англиялик футболчи одам ўлдиргани учун қамоқхонада ўтириб чиқиб, собиқ жамоасига қайтди  3

Вадим Абрамов: "Бундай кўп тўхталишлар мухлисларга ёқади деб ўйламайман" Новости

Вадим Абрамов: "Бундай кўп тўхталишлар мухлисларга ёқади деб ўйламайман"

Суперлиганинг 6-туридан ўрин олган "Андижон" - "Динамо" учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Вадим Абрамов фикрларини билдириб ўтди.


"Ўйин ҳақида тўхталадиган бўлсам, юқори босим остида кечди дея оламан. Айниқса ўйинда бундай тўхталишлар бўлаверса ритмни бузади. Бу мухлисларга ёқади деб ўйламайман. Фақатгина ҳоккейда бундай кўп тўхталиш бўлади, бешталик алмашади. Бу футболнинг фойдасига хизмат қилмайди. "Андижон" яхши жамоа. Биринчи бўлимда тенглик кузатилди. Иккинчи бўлимда устунликни қўлга олдик. Вазиятларимиздан фойдаландик. "Андижон" стандарт вазиятларда яхши ўйнашини билардик, шундай бўлди ҳам. Ўйин якунида омад бизга кулиб боқди",- дейди Вадим Абрамов. 

Улуғбек Абдуллаев йиқитилган вазиятда ВАР ҳам, ҳеч ким реакция қилмади. Унинг боши ёрилди. Пенальти белгиланган вазиятда ҳакам ёнида турган эди. Биз бунга ҳам кўп вақт йўқотдик. 

- Ўтган йили "Динамо" тўпурари бўлган Анвар Ҳожимирзаевга сермаҳсуллик етишмаяпти...

- У бугун ўзининг яхши ўйинини кўрсатмади. Ўйлайманки, Анвар кейинги ўйинларга ўзини тайёрлай олади. Бизнинг етакчимиз. 

- 10 йил ичида биринчи маротаба "Андижон"ни мағлуб этдик. Жамоанинг ғалабага ишончи қанчалик эди?

- Шубҳасиз биз исталган бошқа шаҳарга борсак ҳам ғалаба учун ҳаракат қиламиз. Мухлислар узоқдан келди, бизга ишонишди. 10 йилда "Андижон"ни ютганимиз ёқимли. 

- "Андижон"нинг стандартларига тайёрмидингиз? 

- Шу боис қанотда кўп асабийлашдим. Кубокда яна учрашамиз ва бу жиҳатларга эътибор қаратамиз.



Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика