RU

Последние новости

07:35ПСЖ собиқ футболчиси Остон Ўрунов жамоадошига айланди  0 01:43Бельгия. "Антверпен" мавсумни дуранг билан бошлади, Ўринбоев майдонга туширилмади  4 01:19"Ювентус" собиқ футболчисини ортга қайтаришни истайди  1 00:55Маунт: "МЮ еврокубокларга қайтиши керак"  0 00:37"Челси" Стерлингни сотишни истайди, бироқ бир муаммо бор  0 00:14"Ньюкасл" Исакни сотмоқчи эмас  1 23:21Ўзбекистон U23 терма жамоаси Японияга қарши ўйин учун тайёргарликни давом эттирмоқда ГАЛЕРЕЯ  0 22:48"Хоразм" "Андижон" ҳимоячисини таркибига қўшиб олди  0 22:31Виктор Гёкереш Лондонга етиб борди  0 22:11"Сўғдиёна" ва "Шўртан" ўртоқлик учрашувида жанговар дуранг қайд этди  0 21:59"Мираброр Усмонов хотира турнири". Саудия Арабистони иккинчи ўйинда ҳам мағлуб бўлди  1 21:26"Хоразм" Аббос Отахоновни таркибига қўшиб олди  2 20:51Диёр Ортиқбоев: "Япониянинг бугунги ўйини бизга қизиқ эмас"  3 20:34Ўртоқлик ўйини. "Динамо" "Витебск"ни мағлубиятга учратди  2 20:12Антонио Конте Стерлингни "Наполи"да кўришни истамоқда  2

Вадим Абрамов: “Ал-Cадд” гуруҳ етакчиси аммо биз фақат ғалаба учун майдонга тушамиз Новости

Вадим Абрамов: “Ал-Cадд” гуруҳ етакчиси аммо биз фақат ғалаба учун майдонга тушамиз

Доҳа, 16 март – Бугун маҳаллий вақт билан 10:45 да, “Жассим бин Хамад” стадионидаги матбуот марказида “Локомотив” ва “Ал-Садд” жамоалари ўртасида ўйин олди матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Регламентга кўра, журналистлар олдига биринчи бўлиб мезбон жамоа вакиллари чиқишди.

Бош мураббий Вадим Абрамов, ўз олдига Жасур Хасановни (катта) таклиф этди.

“Ал-Cадд” кучли жамоа ва айни дамда гуруҳимиз етакчиси. Шундай бўлсада, биз бор имкониятимизни йўлга солиб ғалаба қозониш учун майдонга тушамиз. Гуруҳдан чиқишимиз учун ва мусобақани давом эттириш учун бошқа иложимиз йўқ. Эртага ҳаммасини вақт кўрсатади, ким қандай тайёргарлик кўрганини, 90 дақиқа давомида майдонда томоша қиламиз, ортиқча тавсифга ҳожат бўлмаса керак”, - дейди Абрамов, журналистлар саволига жавоб берар экан.



Доҳа телевидениеси вакили Жасур Хасановга юзланиб, Қатарга яна бир бор хуш келибсиз, бу ер сизга бегона эмас, “Ал-Cадд” борасида жамоадошлариз билан ўртоқлашдингизми”,- дея савол берди.

“Қатарда икки жамоада тўп тепганман, “Лаҳвия” ва “Қатар Спорт” клубларида, чемпионат доирасида “Ал-Cадд” га қарши бир неча бор майдонга тушганман. Кучли жамоа, айниқса ярим ҳимоя чизиғи, шундай бўлсада Саддга қарши ўйинга тушганимда жамоам фақат ғалаба қозонган. Ўйлайманки эртага ҳам айнан шундай бўлади”, - дея жавоб қайтарди Жасур Хасанов.



Эслатиб ўтамиз, эртага Тошкент вақти билан 20:45 да, Осиё Чемпионлар Лигаси доирасидаги 3-тур, “С” гуруҳидан ўрин олган учрашувда Қатарнинг “Ал-Садд” жамоаси, Тошкентнинг “Локомотив” клубига қарши майдонга тушади. Севимли жамоамизга омад тилаган ҳолда, эртанги ўйиндан фақат ғалаба кутиб қоламиз.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика