RU

Последние новости

14:18Расман: "Шўртан" "Насаф" собиқ футболчиси билан шартнома тузди  0 13:58Расман: Хосе Мария Мендес Ўзбекистон футзал МТЖга қайтди!  5 13:37Баҳром Ҳайдаров: "Тошкентда "Пахтакор", Фарғонада "Нефтчи" фаворит"  2 13:11Романо Роналдунинг "Челси"га ўтиши ҳақидаги миш-мишлар бўйича баёнот берди  8 12:44"Нефтчи" – "Андижон": 8 гол урилган тарихдаги энг сермаҳсул дербини ёдга оламиз   9 12:18Патрик Виейра қозоқ жамоасини бошқариши мумкин  0 11:50"Пахтакор" – "Навбаҳор". Ўзаро ўйинлар тўпурарлари — Гейнрих, Сергеев, Олег Шацких ва бошқалар  1 11:28Ўзбекистонлик ҳакамлар бригадаси Элит ОЧЛ учрашувида ишлайди  1 11:07Суперлига. Марказий ўйинларда кимда қандай имконият? Дербида устунлик қайси жамоада? — Эксперт фикри  5 10:50"Арсенал" ва "Барселона" германиялик футболчи учун курашмоқда  2 10:21"Манчестер Сити" футболчиси Европанинг бошқа бир ТОП клубига ўтиши мумкин  0 09:52"Реал"ни бошқариш учун аргентиналик мутахассис номзоди илгари сурилмоқда  7 09:23Трансфермаркт АПЛнинг энг қиммат футболчилар рейтингини тузди  4 09:19"Машъал" бош мураббийи бугунги учрашувда жамоаси билан бирга бўлмайди  0 08:54Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг Марокашга қарши учрашувга чақирилган футболчилари эълон қилинди  7

Вадим Абрамов: “Агар ОЧЛда гуруҳ босқичига чиқа олмасак легионерлар жамоамизни тарк этишади” Новости

Вадим Абрамов: “Агар ОЧЛда гуруҳ босқичига чиқа олмасак легионерлар жамоамизни тарк этишади”

ОЧЛ-2020 саралаши доирасидаги “Бунёдкор” – “Ал Завра” учрашувидан олдинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбонлар устози Вадим Абрамов ва Лутфулла Тўраев иштирок этди.

“Янги мавсумга янги орзулар билан кириб келаямиз. Эртага қизиқарли баҳс бўлади”, - дейди Вадим Абрамов. 


“Ўйинга яхши тайёргарлик кўрдик. Мақсадимиз битта – ғалаба қозониш. Абу Дабида икки ҳафталик тайёргарлик олиб борилди. Янги футболчилар билан чиқишиб кетишга ҳаракат қилдик”, - дейди Лутфулла Тўраев.  


- Рақиб бош мураббийи матбуот анжуманида эртангга баҳсда “Бунёдкор”нинг устунлиги ҳақида гапирди. Сизнингча бу тактиками ё ҳақиқатдан ҳам шундайми?

- Рақибни ўрганиб чиқдик. “Ал Завра” устози эртага “Бунёдкор” фаворит эканини айтган бўлса шунчаки тактик юриш қилган. Футболчилар буни ўқишини билади ва шу орқали ўзидан босимни соқит қилмоқчи. Биз бундай тузоқларга тушмаймиз. Фикримча, бу тактика ва алдов.


- Ўтган мавсум марказда Нурилло Тўхтасинов билан тандем бўлган эдингиз. Ҳозир жамоага Сардор Абдураимов жалб қилинди. Сардор билан тил топишиб олдингизми?

- Абу Даби йиғини доирасида ўтказилган ўртоқлик учрашувларида Сардор Абдураимов билан бирга ўйнадик, фикримча ҳаммаси жойида. Бир-биримизни билан тил топишиб кетдик деб ўйлайман.


- Хуршид Ғиёсовнинг жамоани тарк этганини катта йўқотиш деб ҳисобласак бўладими?

- Хуршид Ғиёсов жамоамизни тарк этди. Бизда яна 5 нафар футболчи олимпия терма жамоасида бўлиб туришибди. Албатта ҳар бир футболчининг ўз ўрни бор. Аммо футбол шундай ўйинки кетганларнинг ўрнини босиш керак. Замонавий футболда бундай ҳолатларга тайёр туриш керак.


- “Бунёдкор”га Селим Нурмуродов келди. У Туркманистон терма жамоасида умуман ўйин ўтказмаган. Уни қандай топдингиз? 

- Туркманистонлик ҳужумчини агентлар бизга таклиф қилишди. У бизда кўрикдан ўтди ва ҳаракатлари ёққани боис шартнома туздик. Сизга дунёда терма жамоада умуман ўйнамаган ажойиб футболчиларни санаб бера оламан. Бир нарсани айтишим мумкин, агар ОЧЛда гуруҳ босқичига чиқа олмасак легионерлар жамоамизни тарк этишади. Улар билан шартнома шундай тузилган.

Рейтинг: +44   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика