RU

Последние новости

10:17Индонезия U-23 мураббийи Шин Таэ Йонг: "Охирги имкониятдан фойдаланишга уриниб кўрамиз"  0 09:45Ироқ U-23 устози Радҳи Шенаишил: "Қўл остимдаги барча футболчилар Олимпиадага боришга муносиб"  0 09:15"Челси" собиқ мураббийини ортга қайтариш ҳаракатини бошлади   3 08:48Ди Мария янги мавсумда Мессининг жамоадошига айланадими?  4 08:25ФАКТ. Ўзбекистон U-23 Осиё кубокларида Японияга ютқазмаган   10 07:58Про лига. Бугун 6-турдан ўрин олган барча ўйинлар бўлиб ўтади   0 07:24U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон бугун финалда Япония билан ўйнайди  20 07:05Европа лигаси. "Рома" - "Байер" 0:2  1 07:00Европа лигаси. "Марсель" - "Аталанта" 1:1  0 06:50АПЛ. "Челси" - "Тоттенхэм" 2:0  0 06:40U23 Осиё кубоги. Ироқ - Индонезия 2:1  2 02:13Конференциялар лигаси. Голларга бой ўтган ўйинларда "Олимпиакос" ва "Фиорентина" ғалаба қозонди  3 02:02Европа лигаси. "Марсель" ва "Аталанта" муроса кўчасини танлади, "Байер" эса "Рома" майдонида ишончли ғалабага эришди  22 01:30АПЛ. Лондон дербисида "Челси" "Тоттенхэм"ни мағлубиятга учратди  3 00:53Германияда эркаклар футбол жамоасига илк маротаба аёл бош мураббий тайинланди  3

UZPSB - LLF SUPER LIGA чемпиони! Новости

UZPSB - LLF SUPER LIGA чемпиони!

Ўтган йилнинг 25 сентябрь куни старт олган LLF SUPER LIGA чемпионатининг дастлабки мавсуми ўз якунига етди.

Ҳаваскор спортчилар ўртасида ташкил қилинган ушбу мусобақада 12та жамоа кураш олиб борди ва якунда UZPSB чемпионликни қўлга киритди. VOSTOK кумуш медалларга эга чиққан бўлса, бронза медаллар TTG футзал клубига насиб этди. 

Барча ўйинларга Юнусобод спорт мажмуаси ҳамда Молия институт спорт зали мезбонлик қилди. Охирги тур ўйинлари ўтказилганидан сўнг LLF Ташкилий қўмита томонидан тақдирлаш маросими ўтказилди.

 

Тадбир давомида барча иштирокчи жамоаларга эсталик совғалар, ҳар икки спорт мажмуаси раҳбариятига ташаккурнома, мусобақани юқори савияда ўтказишда яқиндан ёрдам берган ҳомийларга миннатдорчилик совғалари тақдим этилди. Шунингдек, ғолиб ва совриндорларга медаллар ва чемпион UZPSB футзал жамоасига бош соврин кубок топширилди. 

Бундан ташқари 7та номинация бўйича мавсумнинг энг яхшилари аниқланди:

1. Энг яхши ёш ўйинчи - Бекзод Убайдуллаев (UZPOST) 

2. Энг яхши ассистент - Шухрат Ахмедов (UZPSB) 

3. Энг фойдали ўйинчи - Алиакбар Байбурин (UZPSB)

4. Фейр плей соҳиби - Нодир Исроилов (DHL)

5. Энг яхши тўпурар - Ғайрат Исмоилов (UZPSB, 52 гол)

6. Энг яхши дарвозабон - Бекзод Амануллаев (VOSTOK)

7. Мавсумнинг энг яхши ўйинчиси - Азамат Бойматов (VOSTOK)

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика