“УзДонгЖу”нинг йиғини Қизилтоғга кўчди
30 июл 2014 10:30
Новости
“УзДонгЖу”нинг йиғини Қизилтоғга кўчди
Биринчи лига аъзоси Андижоннинг “УзДонгЖу” жамоаси 29 июль куни навбтдаги йиғинини ўтказиш мақсадида Тошкент вилоятининг Қизилтоғ шаҳарчасига йўл олди.
Нозим Муллаохунов бошқарувидаги жамоа ушбу йиғин чоғида бир қатор синов-назорат ўйинларини ташкил этишни режалаштирган.
Таркибдаги ўзгаришларга тўхталадиган бўлсак, биринчи босқичда жамоа шарафини ҳимоя қилган ҳимоячи Шоирбек Рўзиев клуб билан хайрлашган. Ундан олдинроқ эса, Хурсанд Маҳамматов, Дамир Жамолдинов, Бекзод Турғунов, Акмал Юлдашев каби футболчилар ҳам жамоа лагерини тарк этганди.
Кетганларни ўрнини тўлдириш мақсадида эса “Локомотив-БФК”дан дарвозабон музаффар Абдуллаев ва Андижон шаҳридаги “Футболга ихтисослаштирилган мактаб-интернати”нинг битирувчи ёшларидан иқтидорлиларни саралаб олинган.
Комментарии