RU

Последние новости

01:39ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан 11:1, Холанддан 5та гол, Англиядан йирик, Португалиядан иродали ғалаба  7 01:15АПЛда ким чемпион бўлади? "CIES" тахмин қилиб кўрди  1 00:44"Фенербаҳче" Моуриньюдан кейинги бош мураббийини эълон қилди  2 00:14Холанд термадаги 45-ўйинида 44-голини урди  5 23:49Халқаро ўртоқлик турнири. Ўзбекистон U-17 Марокашга мағлуб бўлди  13 23:24Меньяннинг "Челси"га ўтмагани сабаби маълум бўлди  1 22:27Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси йиғинга киришди. Олдинда Япония билан ўйин бор  3 21:36"Динамо" назорат учрашувида "Локомотив"ни ютди  3 21:13U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон Шри-Ланкани йирик ҳисобда енгди ва гуруҳда биринчи бўлди  20 20:19Владо Радманович: "Афсуски, Катанецнинг ҳозирги ҳолати яхши эмас"  31 19:59Кроос: "Германия ҳозирда катта ютуқларга эриша оладиган терма жамоалар қаторида эмас"  1 19:33Остон Ўруновдан рекорд!  10 19:05Алиризо Жаҳонбахш: "Ҳакамлик ҳақида ҳеч нима демайман"  21 18:38"Арсенал" МЮ кўзлаган футболчи учун курашда фаворит  2 18:17Мустақиллик Кубоги-2025 "Uz-Galaxy"да!  2

Утрерадан ташқарида 24 йил ёхуд Рейес фаолиятига назар Новости

Утрерадан ташқарида 24 йил ёхуд Рейес фаолиятига назар

Хосе Антонио Рейес 1983 йил 1 сентябрда Севилья провинцияси таркибидаги Утрера мунисипалитетида таваллуд топди.

Футболчи сифатида ушбу шаҳарчадан ташқарида 24 йил фаолият олиб борди.

11 ёшида «Севилия» жамоаси академиясига қабул қилинган болакай 1999 йил асосий жамоа сафига қўшилди. «Севилия» 2001 йил Испания иккинчи дивизиони ҳисобланган Сегундада ғалаба қозониб, Ла лига йўлланмасини қўлга киритишида ўз ҳиссасини қўшди.

Унинг иқтидорини ўз вақтида пайқаган Арсен Венгер уни ўз жамоасида кўришни хоҳлайди. Трансфер 2004 йилнинг қишида 17,5 миллион фунт-стерлинг эвазига амалга оширилди. Маълумот учун, ўша йилларда Фрэнк Лемпард 11 миллион фунтга баҳоланарди. Биргина Рейеснинг трансфери Жермейн Дефо, Майкл Каррик ва Глен Жонсоннинг умумий нархидан қимматроқ бўлганди. Хосе Антонио «тўпчилар» сафида 2006 йил ёзига қадар тўп тепди. Бу муддатда мамлакат чемпионлиги ва кубогини қўлга киритиб, Европа чемпионлар лигаси финалчисига айланди.



«Реал»да бир йил ижарада ўйнаб, Испания чемпионига айланган Рейес 2007/2012 йилларда Мадриднинг 2-рақамли жамоаси шарафини ҳимоя қилди. «Матрасчилар» сафида икки бор Европа лигасида ғолиб бўлди. 2008/09 йилги мавсумни «Бенфика» сафида ижара эвазига ўтказди.



2012 йил 5 январда «Севилия»га ўтди. Собиқ жамоасига қайтган ярим ҳимоячи қаторасига 3 марта Европа лигасида зафар қучди (2013/16 йиллар) ва ушбу мусобада 5 марта ғолиб чиққан илк футболчига айланди. 2016/17 йилги мавсумда «Эспаньол» шарафини ҳимоя қилган Рейес мавсум сўнгида футболчилик фаолиятини якунлади.



Аммо, 2018 йил январидан бошлаб қуйи дивизион жамоаларида ўйнай бошлади. Дастлаб, 2018 йилнинг ёзига қадар «Кордова»да тўп сурди. Кейин жорий йилнинг бошига қадар Хитой чемпионати 2-дивизиони шарафини ҳимоя қиладиган Урумчининг «Синьцзян Тяньшань Леопард» жамоасида ўйнади.

Испанияга қайтиб, «Эстремадура» шарафини 9 баҳсда ҳимоя қилишга улгурган Хосе Антонио Рейес 1 июнда Утрерада автомобиль ҳалокати натижасида вафот этди.

Ўз шаҳридан ташқаридаги 24 йиллик ёрқин фаолиятидан сўнг 35 ёшида она шаҳрида вафот этди.




Фаҳриддин Рўзиев тайёрлади

Рейтинг: -13   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика