RU

Последние новости

16:02Суперлига. "Хоразм" – "Навбаҳор". Таркиблар маълум  0 15:55"Манчестер Юнайтед" Аморимга мавсум охиригача вақт беришга тайёр  0 15:30Фабио Каннаваронинг охирги иш жойидаги маоши қанча эди?  4 14:55"Ливерпуль" "Реал" қизиқишларига қарамай, Конате билан шартномани узайтирмоқчи  2 14:26"Барселона"нинг ЕЧЛ доирасидаги навбатдаги уй учрашуви қаерда ўтиши маълум  1 13:54"Нефтчи" Абдураимов ва Иванков билан бир ҳафта ичида ҳисоб-китоб қилиши лозим — ПФЛ  4 13:38Ла Лига президенти "Манчестер Сити"ни қаллобликда айблади  1 13:11"Манчестер Юнайтед" 17 ёшли колумбиялик истеъдодни сафига қўшиб олмоқчи  4 12:44Трамп Эрон вакилларининг ЖЧ қуръасида қатнашишига тўсқинлик қилмоқда  6 12:15Жамолиддин Раҳматуллаев: "U-20 Жаҳон чемпионатининг Озарбайжон ва Ўзбекистонга берилиши катта мотивациядир"   2 11:53Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Тошкентда Озарбайжон билан ўртоқлик учрашуви ўтказади  2 11:20Каннаваро мураббий сифатида Ўзбекистонга ютқазган ўйинни ёдга оламиз  27 11:06Зидан Жазоир термаси учун ўйнаши мумкин  0 10:38"Кристал Пэлас" ўз рекордини ўрнатди  1 10:08"Шўртан"ни янги мураббий бошқаради  9

Усмонали Исмоналиев "Пахтакор" билан ўйинда жамоасига ёрдам бера олмайди. Нега? Новости

Усмонали Исмоналиев "Пахтакор" билан ўйинда жамоасига ёрдам бера олмайди. Нега?

Маълумки, эртага Суперлиганинг навбатдаги тур ўйинлари бошланади.

 Чемпионат аутсайдери "Андижон" ўз майдонида пешқадам "Пахтакор"ни қабул қилади. "Бургутлар" таркибида бўлажак учрашув олдидан жиддий йўқотиш мавжуд.  Гап жамоанинг етакчиси Усмонали Исмоналиев ҳақида кетмоқда.  4-рақам эгаси охирги турларда ҳужумчи сифатида харакат қилиб,  ўз ҳисобига гол ёздириб қўйиш билан бирга сайтимиз рамзий терма жамоасидан ҳам ўрин эгаллаб келмоқда. Шу муносабат билан Усмонали билан суҳбатлашиб,  айрим саволларга жавоб олдик.

- Усмонали, "Металлург" билан ўтган ўйинда жамоангиз тайёр ғалабани қўлдан чиқарди.  Бунинг учун Сизларга нима етишмади деб ҳисоблайсиз?

- Агарда жамоамиз таркибига эътибор қаратадиган бўлсангиз, ҳамма футболчилар  деярли бир хил ёшдамиз.  Суперлигада бунгача кўп ҳам ўйнамаган йигитлар бор. Шунинг учун бизга озгина махорат етишмаяпти. Албатта,  ўз майдонимиздаги баҳсда ҳам ғалаба қозониб,  мухлисларимизни қувонтиришни истагандик.  Аммо ўйиннинг сўнгги дақиқаларида муносиб туриб бера олмадик.  Бунинг оқибатида рақиб жамоа иккита голи билан жазолаб кетди.  Жуда ҳам аламли мағлубият бўлди.  Лекин бу  -  футбол. Натижа тарихда қолди. Энди эътиборни кейинги ўйинга қаратиш керак.  

- Икки ўйиндан буён ҳужумчи вазифасини бажариб,  активингизга гол ёздириб келяпсиз.  Харакатларингиздан кўнглингиз тўляптими?

-  Биласизми ҳужумчи сифатида ўйнаш мен янгилик бўлаётгани йўқ.  Чунки олдин ҳам марказий ярим ҳимоя ва ҳужумчи ортида ўйнаганман.  Тўғриси менга мудофаа чизиғида ўйнашдан кўра, ҳужумчи сифатида харакатланиш қулайроқ бўляпти. Шунинг учун ўзимни ўйинимдан кўнглим тўляпти дея оламан.  Аммо жамоамизнинг охирги учрашувда мағлуб бўлгани дилни хира қилди.

- Championat.asia сайтининг тур рамзий терма жамоасига тушиб келаётганингиз ҳам кайфиятни кўтарилишида муҳим ўрин тутаётган бўлса керак?

- Менимча бундай эътироф ҳар бир футболчига завқ бағишлайди. Янада олдинга интилишида далда бўлади. Мен ҳам сайтингизни доимий кузатиб бораман. Албатта, рамзий терма жамоада ўзимни кўриб хурсан бўламан. Лекин юқорида айтганимдек, жамоангиз омадсизликка учраса, шахсий ютуқлар унчалик ҳам татимас экан. Фурсатдан фойдаланиб,  сайтингиз ижодкорларига менга бўлган эътибори учун миннатдорчилик билдираман.

- Нима деб ўйлайсиз, давралар оралиғида келиб қўшилган легионерларнинг фойдаси қанчалик тегмоқда.  Масалан Совпелни ўрнида махаллий бошқа бир футболчи ўйнагани маъқул эмасми?  Айтайлик,  Фарҳод Соҳибжонов.

- Нафақат легионерлар. Балки бошқа футболчилар танлови бўйича ҳам фикр билдира олмайман. Чунки жамоага кимни олишни мураббий ҳал қилади. Эхтимол сиз айтгандек, легионерлар бугунги кунда  маҳаллий футболчидан бир бош устун эмасдир. Аммо ҳаммани ўйнаш фурсати келади. Мураббий рақиб жамоага қараб,  ўйинчиларни танлайди. Унинг ишига аралашмаслик керак.

- Эртага жамоангиз яна ўз майдонида ўйнайди.  Бу сафарги рақиб  -  Суперлиганинг амалдаги чемпиони "Пахтакор" клубидир. Тайёргарлик жараёни қандай кетмоқда? 

- Афсуски эртанги ўйинда сариқ карточкаларим сони 4тага етгани сабабли иштирок эта олмайман.  Бу ҳақда кеча билдим.  Шунинг учун "Пахтакор"га қарши кечадиган учрашувда жамоадошларимга омад тилайман. Қийин учрашув бўлиши аниқ.  Умид қиламанки, йигитлар ўзини кўрсатиб, ижобий натижа билан мухлисларни хурсан қилади.



Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика