RU

Последние новости

11:35Виталий Денисов: "Гуруҳдан чиқишимизни истардим. Каннаворонинг мураббий сифатидаги порлаши Ўзбекистондан бошланади"  1 10:43"Барселона" Левандовскининг ўрнига Туркиядан ҳужумчи олиб келмоқчи  5 10:17Мессини Анголага олиб келиш қанчага тушиши маълум қилинди  6 09:46"Манчестер Сити" яна бир ҳимоячисини сотишга тайёр  1 09:21ЎзФҲМ Найим Қосимовга финалдаги ҳаракатлари учун неча баҳо қўйгани маълум  17 08:55"Барселона" етакчиларидан бири: "Бу сизларнинг сўнгги ғалабангиз"  9 08:27Суперлига. Бугун "Шўртан" учун сўнгги имконият  0 08:00Суперлига. "Динамо" – "Хоразм" 3:1   0 08:00Муҳаммад Салоҳ ёзда Саудияга кўчиб ўтиши мумкин. Саудияликлар унга қанча ойлик таклиф қилгани маълум  1 07:33ОАВда Ямалнинг гаплари нотўғри талқин қилинган  13 00:55Фримпонг жароҳати қанчалик жиддий экани маълум бўлди  4 00:51Эдем Неманов: "Медаллар учун курашамиз ва барчаси ўзимизга боғлиқ"  0 00:50Владимир Бубанья: "Насиб бўлса, ўтиш ўйинларида иштирок этмаймиз"  0 00:39Вадим Абрамов: "Самарқанд ЖЧга мезбонлик қиладиган стадионга эга бўлиши керак. Чемпионлик учун курашмаётганимизга ўзимиз айбдормиз"  5 23:55Шерзод Жўраев: "Насаф"дек жамоага қарши футболчиларни алоҳида руҳлантириш шарт эмас"  1

Усмон Тошев "Бухоро"ни пичоқсиз сўйиб кетдими? Новости

Усмон Тошев "Бухоро"ни пичоқсиз сўйиб кетдими?

Хабарингиз бор, Усмон Тошев ўтган мавсум "Бухоро" клубида бош директор сифатида ишлади.

Ушбу давр мобайнида клубда қандай ишлар амалга оширилганини ёдга оламиз: 

- Клуб номи фақат оғзаки тарзда "Нурафшон"га ўзгартирилди. Ҳар қандай ҳужжатда "Бухоро" номи қолаверди.  

- Тожикистонлик мурабий Далер Каясов, дарвозабонлар мураббийи Алишер Тўйчиев, футболчи Тохир Маладўстов ва техник директор Бахтиёр Дадаматов билан 5 йиллик шартномалар тузилди. 

- Яна бир қатор футболчилар билан 5 йиллик шартномалар антиқа тарзда тузилди. Унга кўра, Усмон Тошев "Бухоро" бош мураббийлигини тарк этса, ушбу футболчилар автоматик тарзда эркин агентга айланарди. Якунда шундай бўлди ҳам. 

- Бахтиёр Дадаматовга 90 миллион сўм, Каясовга 119 миллион сўм, Тохир Маладўстовга 55 миллион сўм компенсация пули тўланди. 

- Алишер Тўйчиев эса клуб билан музокарага киришмаяпти. Айни пайтда у ФИФАга мурожаат қилиб, 2025 йил охиригача бўлган ойлик маошларини, яъни 537 миллион сўм тўлаб беришини сўрамоқда. 

- Усмон Тошев бош директорлиги пайтида туркманистонлик дарвозабон Рахат Жапаровга 2021 йил 10 июлига қадар барча қарздорликларни ёпиш бўйича кафолат хати берилган. Хатда агар ушбу пуллар ўз вақтида тўланмаса, Жапаровга йил охиригача бўлган ойлик маош ва мукофот пуллари берилиши кўрсатилганди. Якунда пуллар тўланмади ҳамда Жапаров ФИФА орқали ўйнамаган ойлар учун ҳам жами 116 миллион сўм маош ҳамда мукофот пулларини қўлга киритди.

Ҳозирги раҳбарият "Бухоро" клуби олдида турган муаммоларни ечишда астойдил ҳаракат қилмоқда. Умид қиламизки, "Бухоро" клуби ушбу қийинчиликларни ортда қолдириб, ўз ғалабалари билан мухлисларни ҳали яна хурсанд қилади.

Рейтинг: -53   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика