RU

Последние новости

13:27"Шўртан" 2025 йилги мавсумни Қаршидаги стадионда бошлайди  1 12:51Эронда нима гаплар? Юсуповда навбатдаги "қуруқ ўйин", Машарипов тўлиқ ўйнади  2 12:20ПФЛ "Олимпик"ка 5 январгача муҳлат берди, акс ҳолда...  1 11:51Қиз фарзанди дунёга келгани сабаб ўйиннинг 1-бўлимини ўтказиб юборган ва 2-бўлимга етиб бориб хет-трик қайд этган футболчи ҳақида билармидингиз?!  1 11:22Бекободда футбол ўлмоқда. "Металлург" кетидан Шавкат Мирзиёев ташриф буюрган академия ҳам ёпилади   10 10:55Қойил! Аморим тен Хагнинг антирекордини янгилади  10 10:22Аббосбек Файзуллаев «Монако» ҳақидаги саволга жавоб берди  3 10:07Расман: Санжар Қувватов - «Қизилқум» жамоаси футболчиси  1 09:47Бир йил аввал саратон билан курашган футболчи Тожикистонда «йил футболчиси» бўлди  1 09:10«Бунёдкор» терма жамоамизнинг икки нафар футболчиси билан музокара олиб бормоқда  2 08:37Аббосбек Файзуллаев Ўзбекистондаги энг тез футболчи ким эканлигини айтди  8 08:0620 кун аввал "Навбаҳор" билан икки йиллик шартнома тузган футболчи легионерга айланди  2 07:31Янги мавсумда Про лигада ўйнамайдиган «Дўстлик» етакчисини сотувга қўйди  1 05:09АПЛ. "Ливерпуль" ўз уйида иродали тарзда "Лестер"ни мағлуб этди  6 01:20АПЛ. "Бўрилар" "Қизил иблислар"ни ғажиб ташлади  32

Усмон Тошев: “Бирор киши Америка очмоқчими?” Новости

Усмон Тошев: “Бирор киши Америка очмоқчими?”

Андижоннинг "Андижон" жамоаси келаси йили ҳам биринчи лигада тўп тепишидан барчанинг хабари бор.

“Андижон” ўтган йили олий лигада сўнгги поғонани эгаллаб қуйи лигага тушиб кетган эди. Бу йил “бургутлар” олий лигага қатишни ўз олдига мақсад қилиб қўйганди. Афсуски, “Андижон” келаси йил ҳам биринчи лигада иштирок этадиган бўлди. Биз “Андижон” жамоасининг нима сабабдан бундай натижа қайд этаётганини билиш мақсадида бош мураббий Усмон Тошев билан суҳбатлашдик. 

- ЎФФ томонидан келаси йили олий лигада 12та жамоа иштирок этиши ҳақида қарор чиққанидан хабарингиз бор. Бунга қандай фикр билдирасиз?

- ЎФФ томонидан янги қарор чиқарилди. Яъни олий лигада 12та жамоа иштирок этади ва биринчи лигадан фақат 1та клуб олий лига йўлланмасини қўлга киритади. Бундан ташқари барча жамоалар лицензия топшириши керак. Лицензиялашдан ўта олмаган жамоалар олий лигада иштирок эта олмайди. Федерация қарор қабул қилиб бўлди. Энди мана шу қарорга қараб ишлаймиз. Бизда бошқа танлов йўқ. Бундай қарор футболимиз ривожи учун хизмат қилса жуда ҳам яхши. 

- Ушбу қарор чиқмаган тақдирда ҳам “Андижон” олий лига йўлланмасини қўлга кирита олмасди. Шундан кейин ҳам клуб раҳбарияти сизнинг келажагингиз борасида бир қарорга келмадими?

- Истеъфога чиқиш ёки чиқмасликни вақт кўрсатади. Албатта менинг олдимга олий лигага чиқиш вазифаси қўйилганди. “Андижон”ни олий лигага чиқишини хоҳлардим. Шунинг учун ҳам бу ерга келгандим. Олдимизга қўйилган вазифани амалга ошириш учун керакли футболчиларни таркибга қўшиб олгандик. Лекин сизлар бошқа нарсани ўйланглар. Ҳар қандай мураббийни истеъфога чиқариш мумкин. Ёки бўлмасам исталган мураббийни ишга олиш мумкин. Лекин ишни қандай ташкиллаштириш, жамоанинг ички ва ташқи муҳити, буларнинг барчаси муҳим жиҳат ҳисобланади. Биз барча ўйинларда ғалаба қозонсак “Цементчи” ҳам барча учрашувларда ғалаба қозонган тақдирда ҳам биринчи ўринни эгаллай олмасдик. Истеъфога чиқариш оддий нарса. Жамоада қандай иш бажарилди, ишни тўғри бажардикми, машғулотлар тўғри ўтказилдими, шароитлар тўғри келадими, буларни барчасини мен айтганим билан бунга мен айбдор эмасман. Мисол учун мени истеъфога чиқарди дейлик. Эртага мени ўрнимга бошқа мураббий келади. У ҳам жамоани олий лигага олиб чиқа олмаса, уни ҳам истеъфога чиқариш керакми? Қани бу ерда тараққиёт? Қани бу ерда 2, 3 йиллик иш режаси? Бирон киши Америка очмоқчими? Шундай бўлса ҳам “Андижон”да йилига 3, 4та мураббий алмашади. Раҳбарият ҳам алмашади. Қани бу ерда хулоса? Жамоанинг омадсиз иштироки битта мураббийга боғлиқ эмас. Жамоани олий лигага олиб чиқиш учун менга шароит яратиб беришдими? Биринчи навбатда мана шу масала ҳақида бош қотириш керак. 


- Раҳбарият сиз талаб қилган нарсаларни барчасини қилиб бердими?

-Нима талаб қилганим ҳақида матбуотга айтишим керак эмас. Лекин жуда ҳам оғир вазият. Олий лигага чиқиш учун оддий нарсалар йўқ эди. Шунинг учун элитага чиқиш қийин эди. Лекин олий лига йўлланмасини қўлга киритиш учун футболчиларнинг кучи етарди. Мен талаб қилган нарсаларни раҳбарият қилиб бермади. Олий лигага чиқа олмаганимизга буни баҳона қилмоқчи эмасман. Қилмаган нарсамизни қила олмадик. Клубда ташкилий ишлар жуда ҳам паст. Биринчи лиганинг ўзида ташкилий ишларинг ўзи паст даражада. 

- Жамоанинг олий лигага чиқа олмаганига ким сабабчи? Футболчиларми ёки мураббийлар?

- Бунда ҳеч ким айбдор эмас. Шунчаки биз олий лигага чиқа олмадик. Жамоанинг ички сирлари ҳақида сизга айтмоқчи эмасман. 

- “Андижон” жамоаси қайд этган натижалардан сўнг, мухлислар ўз эътирозларини билдиришди ва футболчиларнинг, сизнинг шаънингизга номақбул сўзларини айтишди. Бунга жавобингиз қандай?

- 4, 5та мухлислар бизни танқид қилган бўлиши мумкин. Қолганлари бизга раҳмат айтишди ва бир мухлис олдимга келиб сўкишлар, танқидлар, эътирозларнинг барчаси учун узр сўраб қўйди. Ҳеч қандай узр керак эмас. Бундай ҳолатларни яхши тушунишимни айтдим. Дунёда мағлуб бўлмайдиган жамоа йўқми? Ҳар бир жамоа ғалаба қозонадими? Мағлубиятга учрасак футболчиларни ёки мураббийни сўкиш керакми? Бу қанақа маданият?  Ким хато қилмайди? Хато қилгани учун отасидан, онасидан сўкиш керакми? Бу Андижон халқига тўғри келмайди. Андижон жуда ҳам меҳмондўст халқ. 


- “Андижон”га келганингизда ички муҳит қай даражада эди? Ҳозир ички муҳитни қанчалик ўзгартирдингиз?

-Жамоага келганимдан сўнг 9та янги футболчи билан шартнома имзоладик. Таклиф қилган футболчиларнинг барчаси тажрибали, олий лига ҳавосидан бахра олган ва тартибли футболчилар. Ҳар бир мураббий мана шундай футболчилар билан ишлашни хоҳлайди. Лекин четдан бизга халақит беришга урунишди. 

- Агарда келаси йили ҳам “Андижон”да қоладиган бўлсангиз, жамоанинг ўзагини сақлаб қоласизми?

-Келаси йили олдимизга қандай вазифа қўйилади буни вақт кўрсатади. Шунга яраша жамоа тузишга ҳаракат қиламиз. Мен ҳеч кимни ишига аралашмайман. Ўзимнинг ишимга бирор кимни аралашишини хоҳламайман ва бунга йўл қўймайман. Агарда ақли, билими мендан кучли бўлса майли менга ўргатсин. Футболчи футболчилигини, мураббий мураббийлигини, бошлиқ бошлиқлигини қилиши керак. 


Жаҳонгир Сотволдиев суҳбатлашди

Рейтинг: -23   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика