"Усиз ЖЧдаги ғалаба бўлмасди". Гризманн Умтитини қўллаб-қувватлади
		
		08 янв 2022 09:31
        Новости	
	 
				 
				"Усиз ЖЧдаги ғалаба бўлмасди". Гризманн Умтитини қўллаб-қувватлади
"Атлетико"нинг франциялик футболчиси Антуан Гризманн юртдоши, "Барса"даги собиқ жамоадоши Самуэль Умтитини қўллаб-қувватлади. 
			Твиттерда журналист Дидье Рустан Эрик Абидальнинг 2016 йилдаги интервьюсини "репост" қилди. Ўшанда футболчи "Умтити "Барселона"нинг ўз Беккенбауэри" бўлиши мумкин" мазмунида интервью берган эди. Рустаннинг фикрича, ҳозир бу гаплар кулгули туюлмоқда.
30 ёшли Гризманн эса бунга муносабат билдирди:
"Самюэлсиз иккинчи юлдузча бўлмасди". (Гап Франция терма жамоасининг ЖЧ-2018даги чемпионлиги ҳақида кетмоқда. Бу французлар учун ЖЧлардаги иккинчи чемпионлик эди).
Умтити йил давомида яхши формада эди. Буёғи мураббийларнинг танлови. У ҳақиқий профессионал ва франциялик ёш марказий ҳимоячилар учун намунадир", - деб ёзди Гризманн.
Похожие новости
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
                    Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Комментарии