RU

Последние новости

15:12"Манчестер Юнайтед" Бундеслиганинг 100 млн евролик футболчисига қизиқмоқда  0 14:40Родриго АПЛга ўтишни рад этди  0 13:43Ана холос! Гасперини Довбикка чиқиш эшикларини кўрсатмоқда  6 13:10Тарих сизнинг қўлингизда – Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари имзолари қўйилган футбол тўпини ютиб олинг!  5 12:42Лондон клуби 70 млн фунтлик трансферни амалга оширишга тайёр  1 12:26Эшитдик-да! ЦСКА клубида ўзбекистонлик мураббий иш бошлашга яқин  0 11:51"Манчестер Сити" Грилишни 50 миллион фунтга сотмоқчи, аммо...  0 11:20Турғунбоевнинг голи турнинг энг яхшиси бўлишга даъвогар  16 10:55Марк-Андре тер Стеген фаолиятини АПЛнинг ТОП клубида давом эттириши мумкин  5 10:26Нидерландия терма жамоасининг яна бир собиқ футболчиси 13 йилга қамалиши мумкин  2 09:57“Челси“ Германия терма жамоаси аъзоси билан шартнома тузиши мумкин  1 09:28“Манчестер Сити“ ҳимоячиси фаолиятини Туркияда давом эттириши мумкин  0 09:00Женнаро Гаттузо Италия термаси билан шартнома тузади. Унинг ёрдамчилари ким бўлиши маълум  9 08:32МЮ Антонига нарх белгилади  10 08:05Суперлига. Жўрабеков жарима зарбасидан гол уриб, "Бухоро"ни мағлубиятдан қутқариб қолди  1

Урганч шаҳар ҳокими кубоги соҳиби аниқланди Новости

Урганч шаҳар ҳокими кубоги соҳиби аниқланди

Хоразм вилояти марказида Ватан ҳимоячилари кунига бағишлаб мини футбол бўйича 2003-2004 йилларда туғилган ўсмирлар ўртасида Урганч шаҳар ҳокими кубоги мусобақаси уюштирилди.

Урганч шаҳар ҳокимлиги, “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия жамғармаси вилоят бўлими, Ўзбекистон "Миллий тикланиш" демократик партияси Урганч шаҳар ташкилоти, Урганч шаҳар халқ таълими  муассасалари  фаолиятини методик таъминлаш ва  ташкил этиш бўлими, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Урганч  шаҳар кенгаши ва Футбол федерацияси Урганч шаҳар бўлими  ҳамкорлигида “Таянчим ва суянчим, фахру ифтихоримсан, муқаддас Ватан!” шиори остида ўтказилган мазкур мусобақада 30 та мактаб жамоаси иштирок этди.

Ҳал қилувчи учрашувда Урганч шаҳрининг  5-сонли ва 7-сонли умумтаълим мактаблари жамоалари ўзаро баҳс юритди. Ушбу ўйинда Зоҳиджон Иброҳимов устозлик қилаётган 5-сон мактабнинг ёш “чарм тўп” усталари рақибидан анча маҳоратли эканлигини исботлади. Улар рақиб  жамоасини 6:1 ҳисобида мағлубиятга учратиб, Урганч шаҳар ҳокими кубогини қаторасига бешинчи марта қўлга киритишди. Натижада, 7-сонли мактаб жамоаси шоҳсупанинг иккинчи поғонасини эгаллади. Урганч туманининг 2-сонли ва 12 - сонли мактаб футболчилари учинчи ўринга лойиқ кўрилди.

Мусобақанинг “энг яхши”лари номига Жасур Саъдуллаев(дарвозабон, Урганч тумани 2-сон мактаб), Сирож Тожиев(ҳимоячи, Урганч тумани 12-сон мактаб), Ҳабибулла Матёқубов(ҳужумчи, Урганч шаҳри, 5-сон мактаб) ва Зоҳиджон Иброҳимов(мураббий, Урганч шаҳри, 5-сон мактаб)лар сазовор бўлди.

Якунда ғолиб ва совриндор жамоалар ҳамда номинациялар бўйича “Энг яхши”лар ташкилотчилар томонидан тегишли даражадаги диплом ва совғалар билан тақдирланди.

Икром  ХУДОЙБЕРГАНОВ,
   

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика