RU

Последние новости

14:01Игорь Сергеев: "Йиғлаб юборишимга бир бахя қолди"  1 13:27Сане "Бавария"ни тарк этишга қарор қилди. Вингер "Галатасарой"га ўтишга яқин  0 13:15"Манчестер Сити" 70 млн. еврога ярим ҳимоячи сотиб олди  1 12:56"Пахтакор" ва ўзбек футболи афсоналаридан бири Аҳрол Иноятов 80 ёшда  1 12:43Коларов Кивунинг "Интер"даги штабига киради. У Сербия ёшлар терма жамоасини бошқараётган эди  0 11:41Аллегри "Милан" Адриен Рабьо билан шартнома имзолашини хоҳлайди  0 11:10ЖЧ-2026 саралаши. Анчелотти Бразилияни Жаҳон чемпионатига олиб чиқди  2 11:00Пролига. Бугун 9-турга старт берилади  0 10:38Марк-Андре тер Штеген фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  4 10:11Италия термасини бошқаришга асосий номзод маълум  5 09:45Клоппнинг икки нафар собиқ ёрдамчилари “Манчестер Сити“ билан шартнома имзолади  3 09:18He we go! “Ливерпуль“ ёзнинг энг катта трансферини ҳал қилди  5 08:51Клаудио Раньери қарорини маълум қилди  2 08:23Суперлига. 12-тур ҳакамлари маълум  2 07:55Расман: Жоб Беллингем — “Боруссия Д“ футболчиси  2

Университетга ўқишга кирган, футбол курорти яратишни орзу қиладиган "Лестер"нинг ажойиб ўйинчиси Новости

Университетга ўқишга кирган, футбол курорти яратишни орзу қиладиган "Лестер"нинг ажойиб ўйинчиси

Сиз яқин орада Уилфред Ндидини эшитган ёки кўрган бўлишингиз мумкин: "Лестер" ярим ҳимоячиси АПЛ 2-турида "Челси"га қарши ўйиннинг асосий қаҳрамонига айланди (1:1).

Нигерияликнинг хато ўйини туфайли лондонликлар ҳисобни очишди, аммо иккинчи бўлимда футболчи бош билан йўлланган зарбаси билан тўпни дарвозага жойлаб, ўз хатосини тўғрилади.

Сўнгги икки йил ичида Ндиди "Лестер"нинг энг муҳим ўйинчиларидан бирига айланди.  У жамоага 2017 йилнинг январида қўшилди ва тезда асосий ўйинчи бўлиб олди. Ўтган мавсумда 22 ёшли таянч ярим ҳимоячи орқали жамоанинг тўлиқ ҳимояси қурилди.

• Ндиди рақибдан тўпни олиб қўйишда пешқадам - ҳар бир ўйинда ўртача 3,8 марта.

• Ҳаводан келган тўпни қабул қилишда пешқадам - ўртача бир ўйинда 2,2 марта.

• Мавсум давомида ундан фақат Каспер Шмейхел кўпроқ ўйнади (38 ўйин), Ндиди эса 37 ўйин ўтказди.

Шундай қилиб, клуб Н’Голо Канте ўрнига яхшигина ўринбосар топди.

Бу ёзда Ндиди деярли дам олмади - июнь ойида Нигерия терма жамоаси Африка кубогидаги юришини бошлади, энг кўп ўйин ўтказди ва учинчи ўринни эгаллади. Уилфред 7 та ўйиннинг 6тасини асосий таркибда бошлаган.

Афтидан, дам олиш Ндиди учун тўғри келмайди. Бу йил футболчи Лестердаги Де Монтфорт университети(ДМУ)да "бизнес ва менежмент" йўналишида ўқишни бошлади. Ўтган йили талабалар билан суҳбатлашгач, курсга ёзилишга қарор қилган.

"Университет ходимлари бу ерда ўқишим мумкинлигини айтганда жуда хурсанд бўлдим", - дейди Ндиди.  – Мен ушбу курсни битиришни истайман, чунки Нигерияда бизда мактабга бориш имконияти йўқ эди. Мен ривожланишни ва янги нарсаларни ўрганишни хоҳлайман".

 

Ндиди шунингдек, "Лестер" машғулотларидан сўнг, бўлиб ўтадиган кечки машғулотларга ҳам қатнашини айтиб ўтди. Жамоадошлари унинг университетда ўқиётганлигини ҳатто билишмайди, аммо Уилфред ушбу интервью чиққандан кейин улар буни билиб олишлари мумкинлигини маълум қилди.  

Ндиди устозларини мақтади ва унинг таълим маскани футболдан кейинги ҳаётга тайёрлашига умид қилмоқда: 

“Бу ердаги ўқитувчилар жуда ажойиб, менга ёрдам беришга астойдил ҳаракат қилишади. Улар шунчаки китоб ўқишнинг ўрнига, менга кўп нарсаларни тушунтиришга ва машғулотлар жадвалимга мос тарзда алоҳида вақт ажратишади.

Менинг ватанимда кўп болалар мактабга бормайдилар, чунки уларнинг ота-оналари бунга қодир эмаслар. Мен одамлар яшаб, футбол ўйнашлари мумкин бўлган футбол курортини яратмоқчиман. У ерда таълим олиш имконияти ҳам бўлади. Одатий ҳаётингизга боғлиқ бўлмаган нарсаларни ўрганиш жуда муҳим деб ўйлайман".

Ндидига "Лестер" жуда ёқади - ярим ҳимоячи бу ерда рафиқаси билан яшайди. улар шу йилнинг май ойида турмуш қуришди. "Лестер"да дўстона ва самимий инсонлар жуда кўп - мен ўзимни уйдагидек ҳис қиламан", - дейди Уилфред. - Баъзан машинамни ДМУдан узоқроққа қўяман, чунки кампус(университет биноси)гача саёҳат қилиб, пиёда бораман. Менга бу жуда ёқади”.

Ндиди чиндан ҳам Нигерияда керакли билимларни олмаган - у машғулотлар туфайли кўпинча ўқишини ўтказиб юборган. 

“Менинг отам иши туфайли футболга унчалик қизиқмасди - у ҳарбий хизматчи эди. У менинг футбол ўйнашимни истамасди. Шу билан бирга, у ҳарбий бўлишига қарамай, мени ўзининг изидан ҳарбий хизматга юбормади. Мактабга боришимни хоҳларди. Бироқ, футбол туфайли дарсларни кўп қолдирардим”.

Отасига билдирмасдан (отаси хизмат сафарида эди) Ндиди "Нат Бойс" академиясига кирди - у Ндидининг она шаҳри Лагосда эди. Уилфред шу заҳотиёқ, порлади - U17 терма жамоасига кириб, Африка ёшлар чемпионатида қатнашди. Кейин отанинг танлови барибир ўзгарди - у ўғлини тўлиқ қўллаб-қувватлади. Ндиди тинимсиз меҳнат қилди - Нигериядан чиқиб кетиб, 17 ёшида "Генк" кўригида бўлди.  Айнан ўша ерда юқори даражага чиқди. Ўзининг орзусини амалга оширгач, Уилфред энди навбатдаги вазифани - отасининг орзусини амалга оширишни бошлади.

Шерзод Нурматов тайёрлади

Рейтинг: +16   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика