RU

Последние новости

09:55Дибала фаолиятини Аргентинада давом эттириши мумкин  0 09:24Симеоне А Серия гранди билан келишувга эришди  1 08:52Нури Шахин: "20 йил ичида биринчи марта таътилда бўлдим"  0 08:20Майкл Кэррик "Манчестер Юнайтед"нинг навбатдаги ғалабасидан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  1 07:45ПСЖ Ямал учун қанча таклиф қилгани маълум  6 07:00АПЛ. "Эвертон" — "Манчестер Юнайтед" 0:1  7 02:55АПЛ. Кэррикнинг мағлубиятсиз серияси давом этади: "Манчестер Юнайтед" меҳмонда "Эвертон"ни мағлуб этди  10 00:17"Бу — шармандалик!" — Паулу Фонсека Трампга Тинчлик мукофоти берилгани ва ЖЧ-2026 АҚШда ўтишига қарши чиқди  9 23:25"Милан" футболчиси жағ қисмидаги синиш сабаб узоқ муддатга сафдан чиқди  2 22:52Можаро авжида: Престианни Мбаппе ва Винисиусни судга бермоқчи!  14 22:19"72 йил давомида ҳакамлар бошлиғи "Реал" одамлари бўлган!" — Лапорта "Негрейра иши" бўйича баёнот берди  20 21:52"У 10 нафар футболчини алмаштирмоқчи эди" — Лапорта Хавининг истеъфоси ҳақидаги ҳақиқатларни очиқлади  10 21:20"Роналду ЖЧни ютмаса ҳам тарихдаги энг буюги бўлиб қолаверади" — Роберто Мартинес  12 20:47Моуринью яна "бойкот" эълон қилди: "Special One" Мадриддаги матбуот анжуманига кирмайди  8 20:32ФИФАдан янгилик: Энди жароҳат олган футболчилар майдон ташқарисида 1 дақиқа қолишга мажбур бўлади!  7

"Универсиада - 2016" Машъаласи Фарғонага яқинлашмоқда Новости

"Универсиада - 2016" Машъаласи Фарғонага яқинлашмоқда

Теги :  Универсиада
Кеча Тошкент вилоятининг Паркент туманидаги Ўзбекистон Фанлар академияси “Физика-Қуёш” илмий-ишлаб чиқариш бирлашмаси Материалшунослик институтида “Универсиада – 2016” спорт мусобақалари машъаласини аланга олдириш маросими бўлиб ўтганди.

Бугун эса Машъала Фарғона вилояти сари йўл олди.  “Универсиада – 2016” машъаласи олиб ўтиладиган шаҳар ва қишлоқларда тантанали маросимлар, спортчиларнинг чиқишлари ўтказилмоқда. Таниқли шоир ва ёзувчилар, санъаткорлар, кенг жамоатчилик вакиллари, ўқувчи-ёшлар иштирокидаги маданий-маърифий ва спорт тадбирлари талабаларнинг ёшлик, гўзаллик, бирдамлик байрамига ҳамоҳанг куй-қўшиқ ва рақсларга уланмоқда. Барчанинг кўнглида шодлик. Бугун фарғоналиклар ёшлик, шифоат байрамини ўзгача руҳда кутиб олишмоқда. Буни Машъала ўтаётган пайтда билиб олиш қийин эмас.

Машъала маршрути масофаси 364,5 км бўлиб, шундан 338,5 км автомобиль ва 26 км спортчилар эстафетаси ташкил этади. Тошкент, Наманган, Андижон вилоятлари ва Фарғона вилояти ҳудудларида машъала шарафига кенг жамоатчилик иштирокида маданий-маърифий тадбирлар ўтказилмоқда. Машъалани элтадиганлар орасида спортчи ёшлар билан бир қаторда Фарғонанинг Данғара тумани, Қўқон шаҳри, Учкўприк, Бағдод, Риштон, Олтиариқ туманларида яшовчи таниқли инсонлар, спорт ва меҳнат фахрийлари ҳам бор. Кўнгиллилар машъала ўтадиган кўчалардаги аҳолини бу ҳақда хабардор қилдилар.

Ҳозирга келиб Машъала Фарғонага яқинлашди. Машъала  Данғара тумани, Қўқон шаҳри, Учкўприк, Бағдод, Риштон, Олтиариқ туманларини кесиб ўтди. Машъалани элтиш маросимида юқорида тилга олинган шаҳар ҳам туман аҳолиси ўз ҳиссасини қўшмоқда. Фарғона шаҳрида эса Машъаланинг келиши катта тантана билан кутиб олиниши режалаштирилган. Саноқли соатлардан кейин ҳаяжонли онлар бошланади.



“Универсида-2016”: Иштирокчилар ташрифи давом этмоқда

Бир неча дақиқалар сўнг, аниқроғи, бугун соат 19:00да Фарғонадаги “Истиқлол” стадионида “Универсида-2016” спорт мусобақаларининг очилиш тадбири бўлиб ўтади. Ҳозирга келиб мусобақа иштирокчилари, расмий меҳмонлар ташрифи давом этмоқда.

Шу пайтга қадар Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари вакилларидан ташқари барча иштирокчилар Фарғонага етиб келиб жойлашиб бўлишди.

Универсиада иштирокчилари ва меҳмонларининг Фарғона ва Марғилон шаҳарларида жойлашган тарихий обидалар, музейлар, театрлар ҳамда янги барпо этилган иншоотлар билан танишиш имкониятига эга бўлишади.

Шунингдек. Мусобақалар жараёнида маданий-маърифий тадбирлар дастурига асосан вилоятнинг барча шаҳар ва туманларида машҳур санъаткорлар иштирокида байрам шодиёналарини ташкил этиш режалаштирилган.

Аброр Деҳқонов

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика