RU

Последние новости

01:50Рубен Аморим: "МЮдаги босим бошқа клублардагидан ҳам кўп"  0 01:07Саудия Арабистони. Марказий ўйинда "Ал Аҳли"дан суперкамбэк!  2 00:51Микель Артета "Манчестер Сити"га қарши ўйин ҳақида: "Арсенал" ўз даражасига баҳо бериши мумкин"  0 00:30Жером Боатенг фаолиятини якунлади  0 00:13"Реал"нинг учинчи аппеляцияси ҳам рад қилинди  0 23:57Миржалол Қосимов: "Туғилган кунимга энг яхши совға бўлди"  0 23:29ЕЧЛнинг 1-тур рамзий термаси эълон қилинди  7 23:04Илёс Зейтуллаев: "Бундай ўйинлар кўпроқ дарс беради"  1 22:45Суперлига. ОКМК — “Бунёдкор” 5:1  0 22:14"Барселона" ПСЖ билан ўйинни қайси стадионда ўтказиши маълум  1 21:55Элдор Мойлиев: "Барчамизнинг мақсадимиз битта: "Шўртан"ни Суперлигада олиб қолиш"  7 21:35Камолиддин Тожиев: "Шўртан" 10 киши бўлиб ҳимоялангани бизга қийинчилик туғдирди"  17 21:23Сардор Мирзаев 861 кундан кейин катта футболга қайтди  0 20:52Суперлига. "Пахтакор" сўнгги ўриндаги "Шўртан" майдонида очко йўқотди  63 20:28Суперлига. ОКМК ўз майдонида "Бунёдкор"ни янчиб ташлади  10

Универсиада-2016. Футбол: Бронза медали соҳиби аниқланди Новости

Универсиада-2016. Футбол: Бронза медали соҳиби аниқланди

Теги :  Универсиада
“Универсиада-2016” спорт ўйинларининг футбол бўйича ўтказилаётган мусобақасида бронза медал эгаси аниқланди.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Самарқанд вилояти терма жамоалари ўртасида кечган ўйинда ҳисобни Қорақалпоғистонликлар очишди. Гол муаллифи Муҳаммадамин Қутлимуродов бўлди. Биринчи бўлим ўрталарида Наврўзбек Алимов иккинчи тўпни рақиб дарвозасига киритди ва ҳисобни – 2:0га етказди.

Тайм охирида самарқандликлар битта жавоб тўпини йўллашди. Убайдулло Набиев рақибардан илдамроқ ҳаракат қилиб, ҳисобни қисқартирди – 2:1.

Иккинчи бўлимда ҳар икки жамоада қулай вазиятлар вужудга келди. Аммо улардан фойданала олишмади. Наврўз Алимовнинг голи эса ўйиндан ташқари ҳолатда киртилди деб инобатга олинмади.

Тимур Файзуллаев учрашув якунланиши арафасида ҳисобни  тенглаштирди. Ассий вақт дуранг натижа билан якун топгач, жамоалар дарҳол пенальтилар сериясини бошлаб юборишди.

Футбол лотереясида эса омад  самарқандликлар га кулиб боқди.  Пенальтилар сериясида 4:3 ҳисобида ғалаба қозонган  Самарқанд вилоят  терма жамоаси мусобақани учинчи ўринда якунлади.


«Универисада-2016» 

Футбол 

3-ўрин учун 

Қорақалпоғистон Республикаси  – Самарқанд вилояти – 2:2. Пен сер-3:4

Бош ҳакам: Зокир Қодиров (Навоий).

Голлар: Муҳаммадамин Қутлимуродов, Наврўз Алимов.  - Убайдулло Набиев, Тимур Файзуллаев. 

Қорақалпоғистон: 1. Азиз Бойназаров, 2. Ербол Сейтназаров, 3. Улуғбек Қуттибоев, 4. Қиёс Мамабетназаров, 5. Жонибек Ғоипов, 6. Пўлат Кейпназаров, 7. Муҳаммадамин Қутлимуродов, 8. Ерлал Нуржанов, 10. Наврўз Алимов, 12. Азамат Бобожонов, 13. Азамат Ильясов.

Захира: 9. Айзат Мирзаматов, 11. Мурод Айманов, 14. Дамир Низанов, 18. Жонибек Маҳмудов. 

Самарқанд вилояти: 1. Шуҳрат Муродов, 3. Анвар Носиров, 4. Фурқат Номозов, 5. Убайдулло Набиев, 7. Акбар Сиддиқов, 8. Икром Синдаров, 9. Нурбек Сафаров, 10. Муҳаммад Ражабов, 11. Отабек Ҳамроқулов, 13. Тимур Бойқобулов, 14. Тимур Файзуллаев.

Захира: 16. Шохрух Салоҳиддинов, 2. Саддам Боймаматов, 6. Жаҳонгир Абдуллаев, 12. Умид Ёқубов. 


Аброр Деҳқонов

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика