Унаи Эмери: “Месси дунёнинг энг яхши ўйинчиси ва шундай бўлиб қолади”
25 сен 2020 22:42
Новости
Унаи Эмери: “Месси дунёнинг энг яхши ўйинчиси ва шундай бўлиб қолади”
“Вильярреал” бош мураббийи Унаи Эмери Ла Лига доирасида “Барселона”га қарши баҳс олдидан каталоняликлар форварди ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
“Мессининг бошқа футболчилар билан бир-бирини ўзаро яхши тушуниши натижасида рақиблари дарвозасига кўплаб голлари киритилади. Униннг зарбалари Альба, Сержи Роберто, Гризманн ва бошқа ҳар қандай футболчининг аниқ тўп узатилишидан кейин дарвозага йўлланиши мумкин. Баъзида унинг ўзи барчасини ҳал қилиши мумкин.
Месси 90 дақиқа давомида бошқаларга нисбатан ўзгача ҳаракатланиши билан ажралиб туради. Унинг қандай ҳаракат қилиш ҳалигача жумбоқ. У дунёнинг энг яхши футболчи ва шундай бўлиб қолади”, деди Эмери.
Похожие новости
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади
Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
"Шармандалик, бу шармандалик!"
Комментарии