RU

Последние новости

17:12Артета: "Дарвозани дахлсиз сақлаганимиздан жуда хурсандмиз"  0 16:44Расман: Шукуров БАА клубига ўтди  4 16:14Конте: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтирди"  2 16:08Каннаваро тайинлови: пиарми ёки стратегик қарор?  15 15:45Гвардиола: "90 дақиқа Родри учун оғир синов бўларди"  0 15:19Элит ОЧЛ. 2-тур якунлари  0 14:58Де Йонг: "ПСЖ иккинчи бўлимда "Барселона"дан кучлироқ эди"  1 14:30Манба: Каннаваро Уругвайга қарши ўйинда Ўзбекистон терма жамоасида дебют қилиши мумкин  53 14:14ЖЧ-2026 финалига энг қиммат чипталар 6730, энг арзони эса 2030 доллар туради. Гуруҳ босқичи учун нархлар ҳам маълум  1 13:45"Рома" ҳужумчисига янги шартнома тайёрламоқда  1 13:17"Манчестер Юнайтед" Роналдунинг "Ал Насср" жамоасига қарши ўйнамоқчи  1 12:49"Барселона" "Челси"нинг Фермин Лопесга бўлган қизиқишига изоҳ берди  2 12:25U-23 Осиё кубоги финал босқичига қуръа ташланди. Ўзбекистон Корея Республикаси ва Эрон билан бир гуруҳда  22 12:15Бир қанча футбол федерациялари исроилликларни четлаштиришни талаб қилмоқда  5 11:41Расман: Ўзбекистон МТЖ 9 октябрь куни қайси термага қарши ўйнаши маълум  7

Умид Тожимов: “Хоразм” янги мавсумга пухта ҳозирлик кўрди" Новости

Умид Тожимов: “Хоразм” янги мавсумга пухта ҳозирлик кўрди"

Куни кеча Нукусда “Орол” – “Хоразм” учрашуви бўлиб ўтди. Ўзбекистон Кубогининг 1/16 финал босқичига саралашидан ўрин олган мазкур учрашувда урганчликлар мағлуб бўлди.
Учрашувдан сўнг “Хоразм” мураббийи Умид Тожимов билан суҳбатлашдик.

- Ўйин ҳақида нима дейиш мумкин? Албатта ҳар бир жамоа майдонга ғалаба қозониш мақсадида тушгани каби “Хоразм” ҳам мухлисларини қувонтиришни ўйлаганди. Бироқ биринчи бўлимда ўйинимиз унчалик қовушмади. Бунга сабаб жамоа таркиби янгитдан шаклланаётганидир. Иккинчи таймда эса вазият бироз ўзгарди. Аммо рақиб ҳам яратилган вазиятлардан унумли фойдаланиб, ғалабани ўз томонига оғдириб юборди.   

- Чемпионатга имкон қадар пухта тайёргарлик кўришга харакат қилдик. Тошкентда ҳам маълум муддат йиғин ўтказилди. Таркибда ҳам ўзгаришларга қўл урдик. Асосан маҳаллий йигитларни олиб қолиб, энди-энди катта футболга кириб келаётган ёшларни сафимизга қўшиб олдик. Раҳбарият томонидан ҳам олдимизга маҳаллий ёшларни етиштириб бериш вазифаси қўйилган. Олий лигага чиқиш учун эса 1-2 йил вақт керак бўлади. Бунинг учун аввало мустаҳкам пойдевор қўйиб олишимиз лозим.

- Дарҳақиқат, бу йил мураббий сифатида дебют мавсумимни ўтказаман. Шуни айтиб ўтишни истардимки, “Хоразм”да айни дамда расмий бош мураббий Михаил Ким ҳисобланади. Мен эса мураббийлик лицензияси учун энди ўқишни бошлайман. Шу боис маълум муддат ёрдамчи сифатида ишлаб тураман.

- Янги мавсумдан нимани кутяпман? Албатта, футболчилик давримда ҳам ҳар қандай ўйинга ғалаба учун тушганман. Мураббий сифатида ҳам ютқазишни истамайман.  

Исломбек Рустамбеков.
Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика