RU

Последние новости

08:42Флик "Атлетико"дан учралган шармандали мағлубиятдан сўнг: "Жамоа ёш, аммо мен баҳона излаётганим йўқ"  4 08:19Мўминжон Мелиев "Металлург"га ўтди  0 07:55Илҳом Алижонов "Лочин" таркибига қўшилди  0 03:02Испания Кубоги. "Атлетико" илк ўйинда "Барселона" дарвозасига жавобсиз 4 та гол урди  274 02:55АПЛ. "Арсенал" "Брентфорд" майдонида очко йўқотди  18 00:50АПЛнинг январь ойидаги энг яхши мураббийи ким бўлади?  1 00:19Кучли бешлик чемпионатларида ким энг кўп маош олмоқда?  4 23:43Миллатлар лигаси-2026/27. Қуръа ташланди!  13 23:27"Ноттингем"ни бошқаришга рози бўлган мураббий бор  2 22:57Бундеслиганинг январь ойидаги энг яхши футболчиси маълум қилинди  1 22:43Мбаппе "Реал"нинг навбатдаги учрашувини ўтказиб юбориши мумкин  30 22:20Расман: Раҳим Стерлинг - "Фейеноорд" футболчиси!  4 21:59"Пахтакор" кундаги иккинчи назорат ўйинида дуранг қайд этди  8 21:48"Навбаҳор" Қозоғистоннинг "Актобе" жамоасига қарши назорат ўйинини ўтказди. Нани майдонга тушдими?  2 21:15"Локомотив" Анталияда Грузия жамоасига мағлуб бўлди  2

Умид Исоқов: “Катта эҳтимол билан “Насаф” бугун ютқазмайди” Новости

Умид Исоқов: “Катта эҳтимол билан “Насаф” бугун ютқазмайди”

Яна бир неча соатлардан сўнг мамлакатимизнинг айрим шаҳар ва туманларида олий лиганинг 29-туридан ўрин олган ўйинлар старт олади.

Хусусан турнинг марказий ўйини дея қаралаётган “Насаф” – “Пахтакор” баҳси кўпчиликда катта қизиқиш уйғотмоқда. Чемпионлик масаласини ҳал этадиган ўйин олдидан тажрибали собиқ футболчи Умид Исоқовнинг фикрларини билишга уриндик. Ишқибозлар яхши билишса керак, Исоқов ўз вақтида “Пахтакор” ва “Насаф” таркибида тўп тепган.

“НАСАФ” – “ПАХТАКОР” ЎЙИНИ ҲАҚИДА
- Шубҳасиз турнинг марказий ўйинидир. Финалга тенг баҳс ҳам дейиш мумкин. Қаршиликларнинг ўйинини кузатдим. Йигитлар ёмон харакат қилмаяпти. “Пахтакор” ҳақида ҳам фикрларим ижобий. Таркиб ёшлардан ташкил топган бўлсада, курашишмоқда. Менимча бугун Қаршидаги баҳсда “аждарлар” жиддий ташвиш туғдиради деб ўйлайман. Тўғри, улар Ўзбекистон Кубогини ютди ва чемпионатда 3-ўринни расмийлаштириб бўлди. Аммо шунга қарамай “шерлар”га баҳсда астойдил ўйнайди. Мухлисларнинг қўллаб-қувватлаши ҳам уларга жуда қўл келиши турган гап. Бугун стадион трибунаси тўлиши мумкин. Ажойиб муҳит хосил бўлади. Менимча “Насаф” камида дуранг қайд этади.

ЧЕМПИОНЛИК ТЎҒРИСИДА
- “Локомотив” бугун ҳотиржамлик билан “Машъал”ни мағлуб эта олади деб ўйлайман. Чемпионликка яқин турган бир пайтда бу каби ўртамиёна жамоаларга қарши очко йўқотмасликка уринади. Бу борада “темирйўлчилар”нинг имконияти юқори. Агарда бугун “Пахтакор” Қаршида очко йўқотса назаримда “Локомотив” кейинги турда ҳам Намангандан ғалаба билан қайтишга харакат қилади. Чунки “Пахтакор” келаси турда ўз уйида “Андижон”ни мағлуб этиши ҳақиқатга яқинроқ дейиш мумкин. Чемпионлик кимга насиб қилиши тўғрисида ҳозирча тайинли фикр билдириш қийинроқ. Кўп нарса ушбу турда аниқ бўлади.

АУТСАЙДЕРЛАР ХУСУСИДА
- Аутсайдерлар ўртасидаги кураш ҳам авж олмоқда. Менимча “Бухоро”нинг имконияти пастроқ. Уларга жуда қийин бўлади. “Сўғдиёна” эртага “Қўқон-1912” меҳмони бўлади. Қўқонликлар ўз олдиларига қўйилган вазифани бажариб бўлди. Балки энди жиззахликлар ғалаба қозонар. Менимча 16-ўрин эгаси сўнгги турда аниқ бўлса керак. Юқорида айтиб ўтганимдек, кўп нарса 29-турда ойдинлашади.


Исломбек Рустамбеков.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика