RU

Последние новости

01:10Онаси футболчи бўлган, жинсий зўравонлик сабабли қамалган, муҳтожларни қўллайдиган "Динамо"нинг янги легионери билан танишамиз  0 00:47"Орзуим — "Реал"ни бошқариш". Эрик Шель Мадрид тарихига кирмоқчи  1 00:15Назорат баҳси. "Сурхон" - "Шинник" 0:2  0 00:00Элит ОЧЛ. Бугунги барча ўйинларда дуранг қайд этилди  0 23:39"Майдондаги ягона нопрофессионал — ҳакам!" Спаллетти "Лацио" билан ўйиндан сўнг портлади  0 23:16Карвахаль ва Арбелоа ўртасида зиддият борми?  0 22:41Роналду машғулотларга қайтди! У Туркманистонга учадими?  7 22:30Рўзиқул Бердиев: "Иккинчи бўлимда ўзимизни кўрсата олмадик"  11 22:10Салоҳ учун космик маош! Саудияликлар "Миср қиролини" Роналдунинг ўрнига тайёрламоқда  6 21:45"Барселона" мавсум сўнгигача қарзларидан қутула оладими?  10 21:36"Қўқон-1912" Қозоғистон жамоасини мағлуб этди  2 20:50Ҳусниддин Алиқулов: Янги шартнома ва оғир жароҳат  12 20:40Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги дастлабки очкосини қўлга киритди  80 20:24Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U-20 - Хитой U-20 1:1  0 19:57ОКМК Қозоғистон жамоасини мағлубиятга учратди  0

Умид Аҳмаджонов "Талабалар Кубоги - 2018" финалида иштирок этди Новости

Умид Аҳмаджонов "Талабалар Кубоги - 2018" финалида иштирок этди

Бугун, 1 май куни Тошкент Давлат Иқтисодиёт Университетида спортнинг мини-футбол тури бўйича “Талабалар Кубоги - 2018” мусобақасининг финал учрашуви бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон футбол Ассоциацияси, Миллий Олимпия Қўмитаси ҳамда Тошкент Давлат Иқтисодиёт Университети ҳамкорлигида ташкил этилди.

Ушбу футбол байрамида Миллий Олимпия Қўмитаси Президенти ва Ўзбекистон футбол Ассоциацияси 1-вице-президенти Умид Аҳмаджонов иштирок этди. Умид Аҳмаджонов даставвал Тошкент Давлат Иқтисодиёт Университетининг спорт ҳаёти билан танишиб, бу ерда талабаларга спорт билан шуғулланиш учун яратилган шарт-шароитларни кўздан кечирди.


Шунингдек, финал учрашувини томоша қилиш учун келган Хитойда ўтган Осиё чемпионати ғолиблари Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси футболчилари, Ўзбекистон МТЖ мураббийлар кенгаши аъзолари Миржалол Қосимов, Тимур Кападзе, Азамат Абдураимов, “Локомотив” жамоаси футболчилари Марат Бикмаев, Сардор Рашидовларнинг тадбирдаги иштироки талабалар спорт байрамига ўзгача шукуҳ бағишлади.


Финал баҳсида Университетнинг “Корпоратив бошқарув” ва “Банк иши” жамоалари ўзаро беллашдилар. “GO UZBEKISTAN” футбол ишқибозлари жамоаси (фан клуби) финал иштирокчиларини қўллаб-қувватлаб, талабалар футбол байрамига файз киритди.

“Корпоратив бошқарув” жамоасини Миржалол Қосимов, “Банк иши” жамоасини эса Азамат Абдураимов бош мураббий сифатида майдонга бошлаб тушдилар.

Қизиқарли ва муросасиз ўтган финал учрашувида “Корпоратив бошқарув” жамоаси 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Финал баҳсининг танаффус вақтида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Тоҳир Содиқов, Зоҳиршоҳ Жўраев, "Божалар" гуруҳи каби эстрадамиз юлдузлари ўз чиқишлари билан иштирокчиларга байрамона кайфият бахш этишди.

Финал баҳсини ФИФА рефериси Равшан Эрматов бошқариб борди. Учрашувни таниқли футбол шарҳловчиси Даврон Файзиев шарҳлаб борди.

Тадбир сўнггида “Талабалар Кубоги - 2018” футбол мусобақасининг совриндор жамоаларига Кубок, медаллар, эсдалик совғалари тантанали равишда топширилди.

Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика