RU

Последние новости

12:37"Ливерпуль" Родриго билан шартнома борасида музокара ўтказди  2 12:14Санчо "Боруссия"га қайтиш учун маошини икки баробарга қисқартиришга тайёр  0 12:03Роҳатижон  1 11:48Париж клуби "Барселона" футболчисига кўз тикди  1 11:20Breaking! Сон "Тоттенхэм"ни тарк этишини эълон қилди: "Ҳаётимдаги энг қийин қарорлардан бири". Ҳужумчи АҚШга йўл олиши мумкин  2 10:42Милнер янги мавсумда Жотанинг хотираси учун янги рақамда ҳаракат қилади  1 10:13"Ал Ҳилол" "Ливерпуль" футболчиси учун курашда етакчилик қилмоқда  3 09:44Бир қатор спорт юлдузлари Франция жамоасининг инвесторларига айланишди  0 09:15АПЛнинг кўплаб жамоаларидан қизиқиш бўлаётган Шешко келажаги борасида бир қарорга келди  0 08:46"Ал Насср" яна бир португалиялик ТОП футболчига таклиф билан чиқди  2 08:17Максим Шацких: “Ёзги йиғиндан ва селекциядан кўнглим тўлди”  5 07:45Суперлига. Бугун дахшат учрашувлар бор  20 07:20Суперлига. "Пахтакор" сафарда "Машъал" устидан ғалаба қозонди, ОКМК эса "Бухоро"ни мағлуб этди  0 00:4437 ёшли Куадрадонинг янги клуби маълум  4 00:11Вирц "Ливерпул"да қайси рақамни олди?  3

Умид Аҳмаджонов Наманганда янги мавсум очилишида иштирок этди Новости

Умид Аҳмаджонов Наманганда янги мавсум очилишида иштирок этди

Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси президенти ва Ўзбекистон футбол ассоциацияси 1-вице-президенти Умид Аҳмаджонов Наманган вилоятига ташриф буюргани ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик.

Бугун Умид Аҳмаджонов Суперлиганинг 3-туридан ўрин олган “Навбаҳор” – “Локомотив” учрашувидан олдин мавсумнинг очилиш маросимида иштирок этди. Намангандаги “Марказий” стадионига аслида 21913 нафар мухлис сиғиши ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик. Лекин бугун стадионга 25300 нафар мухлис ташриф буюрди. Катта футболни соғинган мухлислар севимли жамоалари иштирокидаги учрашувни томоша қилиш учун трибуналар зиналари, унинг атрофларидан жой олишди.


Очилиш маросимида Умид Аҳмаджонов билан бирга Наманган вилояти ҳокими, Наманган вилояти футбол ассоциацияси президенти Хайрулло Бозоров, Наманган шаҳри ҳокими, “Навбаҳор” клуби президенти Шавкат Абдураззоқов ҳам иштирок этди.

Умид Аҳмаджонов сўзга чиқиб, стадионга йиғилган мухлисларни янги мавсум билан, “Навбаҳор” клубининг 40 йиллиги билан табриклади. Наманганлик мухлисларни футболни жуда ҳам севишларини алоҳида эътироф этиб, ишқибозлар мана шундай стадионларни тўлдириб, севимли жамоаларига мухлислик қилиб ўтиришлари бошқа мухлисларга ҳам ўрнак бўлиши кераклигини айтиб ўтди. Жамоага ушбу мавсумда омад ва муваффақият тилади.


Наманган вилояти ҳокими, Наманган вилояти футбол ассоциацияси президенти Хайрулла Бозоров Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан юртимизда футболни ривожлантириш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар ва адолатли қарорлар учун наманганлик мухлислар номидан алоҳида миннатдорчилик билдирди.


Шундан сўнг, Умид Аҳмаджонов вилоят ҳокимига совға сифатида рамзий Кубокни топширди. Шунингдек, мухлислар билан ишлашдаги фаолллиги учун “Навбаҳор” футбол клуби мухлислар сардори Фарход Умаралиевга ҳам совғалар топширилди.

Шундан сўнг Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси янграб, учрашувга старт берилди.

Рейтинг: +26   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика