RU

Последние новости

12:50Суперлиганинг 23-турида ҳакамлик таҳлили: нотўғри четлатиш ва белгиланмаган пенальти  0 12:25ЎФА "тилга кирди" ва Каннаваро билан музокаралар ўтказилаётганини маълум қилди  25 12:22Фати "Монако"да ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Барса"дан ижарага олинган вингер 3 та ўйинда 4 та гол урди  1 11:58"Реал", "Атлетико" ва МЮнинг собиқ 28 ёшли футболчиси "Интер Майами"га ўтиши мумкин  2 11:27МЮ ва "Ман Сити" "Бавария" футболчи билан боғланди  4 10:58Мареска "Ливерпуль"нинг ҳозирги даражасини баҳолади  2 10:35Андро Гиоргадзе: "Суперлигада қолиш учун курашишимиз керак"  0 10:12"Қўқон-1912" 7 йиллик танаффусдан сўнг Олмалиқдан ғалаба билан қайтган учрашувдан ГАЛEРEЯ  1 10:02ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Мен бу циркнинг бир қисми бўлишни истамадим"  56 09:40"У яқин кунларда келишини эшитдим. Барчаси душанба куни ҳал бўлади" — МТЖ мураббийи Каннаваро ҳақида  21 09:16Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасида Европанинг кучли терма жамоалари мураббийларидан кўра кўпроқ маош олади  42 08:30Клейди Даци: "Биз учун энг муҳим нарса - кўпроқ очко тўплаш"  0 08:02Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор  2 07:32Постекоглуга сўнгги имконият берилди  9 07:10Суперлига. ОКМК – "Қўқон-1912" 0:1   1

Умид Аҳмаджонов Миллий олимпия қўмитасида Япония делегациясини қабул қилди ФОТО Новости

Умид Аҳмаджонов Миллий олимпия қўмитасида Япония делегациясини қабул қилди ФОТО

Бугун Миллий олимпия қўмитаси Президенти ҳамда Ўзбекистон футбол ассоциацияси 1-вице президенти Умид Аҳмаджонов Япония Парламент гуруҳи Бош котиби ўринбосари Кейсуке Сузуки бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Учрашув давомида жаноб Сузукига KEIO спорт тиббиёти университети тадқиқот маркази доценти Хироюки Ишида, шифохона вице-президенти Хироюки Кобаяши, Япониянинг Ўзбекистондаги элчихонаси консули Атуши Суда ва Япония – Ўзбекистон Буюк ипак йўли ташкилоти вакили Мансур Баҳриддинов ҳамроҳлик қилишди.

"Ўзбекистонга хуш келибсиз. Сизни бу ерда кўриб турганимиздан хурсандмиз. Келажакда сизлар билан биргаликда кўплаб йўналишлар бўйича ҳамкорликда иш олиб борамиз", – деб сўз бошлади Умид Аҳмаджонов.

"2020 йилгача Япония биз учун иккинчи уй бўлади десак муболаға бўлмаса керак. Олимпия ўйинлари Японияда ўтказилишини эшитиб жуда хурсанд бўлгандик. Ўйлаймизки, Токиода ўтказиладиган Олимпиада аввалгиларидан бутунлай фарқ қиладиган бўлади.

Олимпия ўйинларига катта делегация билан боришни мақсад қилганмиз. Бу борада ўзига хос стратегия ишлаб чиққанмиз. Япония футбол федерацияси билан ҳам яқиндан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатганмиз. Япониялик мутахассислар билан биргаликда ишлаш биз учун ёқимлидир", – деди Умид Аҳмаджонов.



Ўз навбатида меҳмонлар юртимизда бўлиб турганликларидан хурсанд эканликларини, мамлакатимиз ёрқин таассурот қолдирганлиги ҳақида гапиришди. Қолаверса, ушбу ҳамкорлик ҳар икки томон учун манфаатли бўлиши ҳақида ҳам маълум қилишди.

"Тошкентга уч йил аввал ҳам келгандим. Қисқа вақт ичида шаҳарда юз берган ўзгаришларни кўриб ҳайратландим. Ўзбекистон барча соҳаларда ривожланиб бораётгани халқаро ҳамжамиятнинг эътиборини тортмоқда. Жумладан, спорт соҳасида ҳам қисқа вақт ичида катта ислоҳотлар олиб борилди. Шу боисдан мамлакатингиз билан ҳамкорлик қилишдан фақат хурсанд бўламиз" - деди жаноб Сузуки.

МОҚ раҳбари эса Ўзбекистонда юртбошимиз томонидан амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида гапириб берди. Шунингдек, нафақат спорт соҳасида, балки савдо, инвестиция соҳасида ҳам ҳамкорликдан мамнун бўлишини, ҳар томонлама бирга ишлашга тайёр эканлигини айтиб ўтди.

Маълумки, бундан бир неча ой олдин Умид Аҳмаджонов Японияга ташрифи чоғида ҳам маҳаллий мутахассислар билан учрашиб, спорт тиббиёти соҳасида, спортчиларни Токиодаги Олимпия ўйинларига тайёрлаш бўйича келишувга эришганди. Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ва Япониянинг Майдзуру шаҳри мерияси ўртасидаги меморандумга биноан дзюдо ва спорт курашлари бўйича Ўзбекистон терма жамоалари Олимпиадага тайёргарликнинг сўнгги босқичини айнан ушбу шаҳарда олиб боришади.

Учрашув якунида Умид Аҳмаджонов анъанага кўра Миллий олимпия қўмитаси номидан меҳмонларга эсдалик совғаларини тақдим этди.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика