RU

Последние новости

10:00Стивен Жеррард Чемпионшип жамоасини бошқариши мумкин  0 09:32"Реал" Винисиусга нарх қўйди  1 09:07Лионель Месси: "Умид қиламанки, қачондир қайтаман"  1 08:41Италия МТЖ собиқ мураббийи "Ал Садд" бош мураббийи бўлади (Фабрицио Романо)  1 08:16Футзал. Бугун бронза учун майдонга тушамиз  0 07:50U-17 Жаҳон чемпионати. Осиёнинг иккита жамоаси плей-оффда. Кечаги кун натижалари билан танишинг  1 07:18U-17 Жаҳон чемпионати. Бугун бизни гуруҳдаги ҳал қилувчи учрашув кутиб турибди  12 01:19МЛС клублари лигага Неймар келишини хоҳлашмаяпти, улар бразилияликни "бош оғриғи" сифатида кўришмоқда  3 00:46Родриго “Реал”даги ролидан тобора норози бўлмоқда ва январда клубни тарк этиши мумкин  0 00:15Туркияда 1000 дан ортиқ футболчи қимор можароси сабабли четлатилди. Рўйхатда "Галатасарой" ва "Бешиктош" ўйинчилари ҳам бор  5 23:35Суперлига. "Сурхон" – "Шўртан" 1:0  0 23:24Ўзбекистон терма жамоасининг Дубайдаги машғулоти  2 22:57 8 та ўйиндан бери ғалаба қозона олмаётган "Аталанта" Юрични ишдан бўшатди  3 22:04Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг расмий машғулоти  5 21:15Февзи Давлетов: "Рустам Турдимуродов жамоада қоладими? Тўғриси, бу саволга жавоб бериш мен учун қийин"  11

Умид Аҳмаджонов ЖЧ-2022 ташкилий қўмита раҳбари билан кўришди Новости

Умид Аҳмаджонов ЖЧ-2022 ташкилий қўмита раҳбари билан кўришди

Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси президенти ва Ўзбекистон футбол ассоциацияси 1-вице-президенти Умид Аҳмаджонов Қатар қироллик оиласининг таклифига кўра Доҳага жўнаб кетгани ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик.

Бугун  Қатарнинг икки етакчи клуби — “Ас-Садд” ҳамда “Ал-Дуҳайл” мамлакатнинг Валиаҳд Шаҳзодаси Кубоги финалида майдонга тушди. Умид Аҳмаджонов Қатар қироллик оиласининг вакиллари билан ҳал қилувчи беллашувни фахрий меҳмонлар ложасида кузатиб борди.

Шунингдек, Умид Аҳмаджонов Доҳада Қатар қироллиги оиласи аъзоси, Қатар Миллий олимпия қўмитаси президенти Шайх Жуаън бин Ҳамад бин Халифа ат-Таний билан учрашди. Учрашув давомида икки мамлакат Олимпия қўмиталари ўртасида яқин алоқаларни ўрнатиш, мамлакатда Олимпия спорт турларини ривожлантиришда ўзаро тажриба алмашиш, мутахассисларни жалб қилиш борасида келишиб олинди.

Бундан ташқари, Умид Аҳмаджонов ЖЧ—2022 ташкилий қўмитаси раҳбарияти билан ҳам кўришиб, мундиалга тайёргарлик доирасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар, стадионлар реконструкция қилиш ва янгитдан барпо қилишда қўлланилаётган инновацион технология ва лойиҳалар билан яқиндан танишди.

Рейтинг: +15   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика