Улуғбек Рамазонов: "Бугун учта гол ураман деб тушган эдим"
17 янв 2017 15:14
Новости
Улуғбек Рамазонов: "Бугун учта гол ураман деб тушган эдим"
Бугун футзал бўйича XXI миллий чемпионатимизнинг 1 босқич 3-турнинг иккинчи кунги ўйинлари ўтказилмоқда.
"Локомотив" - "Когон" (2:10) учрашувидан кейин когонликлар сафида учта гол урган Улуғбек Рамазоновнинг фикрлари билан қизиқдик.
"Яхши ўйин бўлди. Рақибимиз аввалига муносиб қаршилик кўрсатди, лекин кейинчалик ўйлаган нарсаларимизни амалга оширдик ва йирик ҳисобда ғалаба қозондик. Ўз ўйинимга келадиган бўлсам, гарчи хэт-трик қайд этган бўлсамда яна 2-3 имкониятдан фойдалана олмадим. Ўйиндан олдин бугун учта гол ураман деб майдонга тушган эдим. Умуман бу мавсум кўп ураётганимнинг сабаби, чемпионат олдидан ва давомида ўтказилаётган йиғинлар доирасидаги машғулотлар деб биламан. Айнан тўғри машғулотлар сабаб жисмоний ҳолат жуда яхши", - дейди Улуғбек Рамазонов.
Комментарии