RU

Последние новости

09:49Тожикистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди  0 09:39Мадрид клублари МЮ хавбеки учун курашади  0 09:09Флик ваъда берди  5 08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  1 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  7 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  29 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  2 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  1 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1 23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0 23:25Муҳим ўйинлар олдидан "Ливерпуль"да жуда жиддий йўқотиш бор  4

Улуғбек Ҳошимов: "Нефтчи"да кам гол ураётганим ўзимни ҳам хавотирга солмоқда" Новости

Улуғбек Ҳошимов: "Нефтчи"да кам гол ураётганим ўзимни ҳам хавотирга солмоқда"

Темур Кападзе мураббийлигидаги Ўзбекистон U-21 терма жамоаси ФИФА кунларидан унумли фойдаланган ҳолда пойтахтимизда йиғин ўтказмоқда.

"Нефтчи"дан таклиф қилинган ҳужумчи Улуғбек Ҳошимов ҳам терма жамоа таркибига жалб қилинган. Ўтган мавсумларда "Пахтакор" ўринбосарлар жамоасида кўплаб голлари билан кўпчиликнинг эътиборини тортган футболчининг фарғоналиклар сафида кутилган ўйинни кўрсата олмаяпти (статистика 12та ўйин 1та гол, 1та пас). Биз бу борада унинг фикрлари билан қизиқдик. 

"Йиғин яхши ўтмоқда. Мақсадимиз Қувайтдаги мусобақада гуруҳда биринчи ўринни эгаллаш. Гарчи кейинги йил мусобақа Ўзбекистонда бўлсада, ўзимиз иштирок этадиган ҳар қандай турнирда ватанимиз байроғини баландга кўтаришни истаймиз. "Нефтчи"га мослашиб олишда қийинчилик бўлгани йўқ. Гол ура олмаётганим ўзимни ҳам хавотирга солмоқда. Сўнгги маротаба "Янгиер"га гол урганимдан сўнг бошқа дарвозаларга тўп киритмадим. Тушкунликка тушмасдан ишлашда давом этишим керак. Буни кўп ўйласам ўзимга зарар бўлиши мумкин. Қайтанига тўсқинлик қилади. Фақат меҳнат қилишдан, ишлашдан тўхтамаслигим керак. 

"Нефтчи" Суперлигага чиқса кураша оладими? Биз ҳали элитада эмасмиз. Мураббйиларимиз ҳар бир ўйинни ютишимиз кераклигини айтишмоқда. Клубни ўз даражасига қайтаришимиз лозим. Мавсумни биринчи ўринда якунлаш учун қўлимиздан келганча ҳаракат қиламиз. Суперлигада бемалол кураша оламиз, деб баралла айта оламан",- дейди Улуғбек Ҳошимов. 

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика