RU

Последние новости

10:41Испания терма жамоаси ҳужумчи бир ойга сафдан чиқди  1 10:05Луис Суарес Лига кубоги финалида рақибига тупургани учун МЛСда учта ўйинга дисквалификация қилинди  2 09:38Расман. АПЛдаги илк истеъфо содир бўлди  5 08:55Бугун U-17 терма жамоамиз Марокашга қарши майдонга тушади  4 08:26Бугун Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё кубогига йўлланма олиши мумкин  11 07:58ЖЧ-2026. Яна бир терма жамоа мундиал йўлланмасини қўлга киритди  2 07:30Юртбошимиз ташриф буюрган, Ўзбекистон МТЖ чемпионликни қўлга киритган мусобақанинг тақдирлаш маросимидан ФОТОГАЛEРEЯ  2 07:13CAFA Nations Cup-2025. Ўзбекистон - Эрон 1:0  25 02:00ЖЧ саралаши. Италия Исроил дарвозасига 5та гол урди, Швеция кутилмаганда мағлубиятга учради  11 00:42CAFA Nations Cup-2025. Энг яхшилар аниқланди ва ғолибга соврин топширилди  45 00:30Муҳаммадрасул Абдумажидов Бельгия клубига ўтмайди  5 00:14Славен Билич Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийига айланиши мумкин  81 00:05Тимур Кападзе: "Эрон терма жамоаси қачон рози бўлган ўзи?"  134 23:00Қозоғистон Президенти Тоқаев: "Футбол клубларини хусусийлаштириш бўйича ишларни тезлаштириш керак. Бусиз футбол ривожланмайди"  4 21:50"CAFA Nations Cup-2025". Ўзбекистон терма жамоаси 13 йилдан сўнг Эронни ютди ва турнир ғолибига айланди  1048

Улуғбек Боқиев: "Иван Бошкович учрашув якунланганидан сўнг қизил карточка олгани учун матбуот анжуманида иштирок этмаяпти. Вазиятларни якунлашда совуққонлик етишмади" Новости

Улуғбек Боқиев: "Иван Бошкович учрашув якунланганидан сўнг қизил карточка олгани учун матбуот анжуманида иштирок этмаяпти. Вазиятларни якунлашда совуққонлик етишмади"

Суперлига 10-туридан ўрин олган "Сурхон" – "Сўғдиёна" (1:0) учрашувидан сўнг "Сўғдиёна" жамоаси мураббийи Улуғбек Боқиев матбуот анжуманида қатнашди

- Ўйин ҳақида

- "Сурхон" жамоасини ғалаба билан табриклаймиз. Сўнги учрашувда ўзимизнинг энг яхши ўйинларимиздан бирини ўтказган эдик. Бу сафар ҳам худди шундай ўйин намойиш этишни мақсад қилган эдик, аммо бугун ўйинимиз чиқмади. Ўтган учрашувда ҳар бир вазиятимиздан унумли фойдалангандик. Бугун эса вазиятлардан яхши фойдалана олмадик ва шу сабабли мағлубиятга учрадик.

- "Сўғдиёна" жамоаси очиқ футбол намойиш этадиган жамоаларга қарши анча бемалол футбол ўйнайди. Масалан ОКМК ва "Бунёдкор" жамоаларига қарши кечган баҳсларда Жиззах жамоаси анча чиройли ва очиқ футбол кўрсатганди. Лекин "Сурхон" каби ҳимояда тартибли футбол ўйнайдиган жамоаларга "Сўғдиёна"нинг тиши ўтмагаётгандек?

- Фикрингизга қўшилмайман. Ҳимояда кўпчилик бўлиб ҳаракатланадиган ва очиқ футбол тарафдори бўлган жамоаларига қарши ҳам бир хил ўйнашга интиламиз. Кўпгина вазиятларда бизга совуққонлик етишмаяпти холос. Олдинда бизни танаффус кутиб турибди. Ушбу паузадан унумли фойдаланиб, янада кучлироқ бўлиб қайтамиз.

- Жамоа етакчиларидан бири Люпче Дориев биринчи бўлимда жуда кўп вазиятларда тўпни қизғангандек туюлди. Дориев тўпни ўзида кўпроқ ушлаб юбормадими?

- Саволингиз нотўғри деб ўйлайман. Энг аввало футбол бу жамоавий спорт тури. Люпче кўп гол ва ассист қайд этаётган бўлиши мумкин, аммо бу рақамлар фақат унинг кучлилигини эмас жамоадошлари ҳам унга катта ёрдам бераётганини англатади. Бу барча футболчиларнинг меваси. Дориев "Бунёдкор"га қарши ажойиб ўйин ўтказди ва бугун ҳам анча яхши ҳаракат қилди. Бироқ бугун ҳужумчиларимизга совуққонлик етишмади. Дориев билан бир ярим йилдан кўпроқ вақт давомида ишлаб келаяпмиз ва Люпче жуда самимий инсон эканлигига шубҳа қилмайман.

- Унинг бор эътибори тўпурарлик пойгасига қаратилмадими?

- Йўқ. Дориев у ҳақида умуман ўйламаяпти. Унинг асосий мақсади жамоага фойда келтириш. Люпче Дориев эгоси баланд футболчи эмас.

- Ҳакамнинг қайси қарори Иван Бошковични бунчалик ғазаблантирди? Бош мураббийнинг ўзидан ушбу саволни сўрамоқчи эдик, аммо жаноб Бошкович матбуот анжуманида иштирок этишдан бош тортди.

- Ҳакамлик ҳақида саволларга жавоб бермаймиз.

- Бош мураббий Иван Бошкович матбуот анжуманида иштирок этмаётганининг сабаби нима?

- Ўйин якунланганидан сўнг бош ҳакам Иван Бошковичга қизил карточка кўрсатди. Матбуот анжуманига кириш мумкин эмас экан.

- Самандар Мавлонқулов ўтган мавсум иккинчи даврада жуда яхши ўйин намойиш этганди. Жорий мавсумда эса Мавлонқуловда бироз пасайиш қайд этилмоқда. Бунга сабаб нима?

- Футболчининг ўйинига асосан голлар билан баҳо берамиз, бироқ у янги мавсумда кўпроқ жамоага фойда келтирмоқда. Ўтган мавсумдан кўра. Жамоа ўйинига қўшаётган ҳиссасини голлар билан солиштириш бироз нотўғри. Самандар Мавлонқулов миллий терма жамоага номзод бўла оладиган футболчи.

- "Сўғдиёна" жамоаси голдан сўнг ўзини йўқотиб қўйди. Жамоа бугун биринчи бўлиб гол ўтказиб юборишга тайёр эмасмиди?

- Биз барча сценарийларга тайёргарлик кўрамиз. Ҳисобда олдинга ўтиб олганимизда нима қилишимиз. Гол ўтказиб юборганимиздан сўнг кимни алмаштиришимизни аввалдан биламиз ва шунга тайёргарлик кўрамиз. Бугун гол ўтказиб юборганимиздан кейин янада фаоллашдик. Кейинги учрашувларга яхшироқ тайёргарлик кўрамиз ва мухлисларни хурсанд қилишда давом этамиз.



Рейтинг: -5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика