RU

Последние новости

14:41Эрик Кантона Исроилни ФИФА ва УЕФАдан четлаштиришга чақирмоқда  1 14:14Кристенсен "Барселона"даги келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди  0 13:45Роналду паделга 5 миллион евро сармоя киритди  0 13:18"Қайрат"нинг 18 ёшли посбони Касильясни ортда қолдирди  0 12:50Моуринью "Бенфика" қароргоҳига қора Ferrari'да келди  2 12:22Симон Миньоле Чемпионлар Лигаси тарихига кирди  1 11:53Мессининг "Интер Майами"даги келажаги маълум  0 11:25Футзал бўйича Осиё Кубоги-2026 саралаш мусобақаси олдидан митинг бўлиб ўтди  0 10:52Мбаппе "Олтин тўп" топшириш маросимига бориши ҳақидаги саволга жавоб берди  9 10:28МЮ қишда Португалия термаси аъзосини сотиб олмоқчи  3 10:00Сергей Чигодаев: "Биринчи бўлимда футболчиларимиз бироз ҳаяжонланишди"  6 09:33Гвардиола кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?  7 09:13"Ливерпуль" 19 ёшли футболчисини 25 миллионга сотди  4 09:02EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  10 08:30Суперлига. Бугун 2 та учрашув бўлиб ўтади  8

Улуғбек Бақоев: "Сифатли футбол кўрсатмаган бўлсак ҳам ғалабага эриша олдик" Новости

Улуғбек Бақоев: "Сифатли футбол кўрсатмаган бўлсак ҳам ғалабага эриша олдик"

Суперлиганинг 6-туридан ўрин олган "Сўғдиёна" – "Металлург" (2:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Улуғбек Бақоев матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида

- Қийин ўйин ўтказдик. Намангандаги "Навбаҳор" билан ўйиндан сўнг тикланиш учун вақт оз эди. Йигитлар чарчоқ туфайли бугун ҳақиқатдан ҳам қийналишди, буни мураббий сифатида кўриб-билиб турибман. Сифатли ўйин намойиш этмаган бўлсак ҳам голлар урдик ва ғалабага эришдик. Муҳими – натижа. 

Кейинги учрашувга қадар тўлиқ тикланиб янада сифатли ўйин намойиш этамиз деган умиддаман. Жамоамиз аъзоларига бугунги ўйин учун миннатдорчилик билдираман.

- Милан Митровичда узатмалар хато чиқаётгани кўзга ташланмоқда. Бу борада иш олиб борасизларми?

- Тўғри, Митрович узатмаларда хатоликларга йўл қўйди. У билан дарвозабонлар мураббийимиз алоҳида иш олиб боради. Бу тўғриласа бўладиган холат.

- Жамоани олдинда "Пахтакор", АГМК каби кучли жамоаларга қарши ўйинлар кутиб турибди...

- Тўғри, биз яқин кунлар ичида "Пахтакор" ва АГМК билан ўйнаймиз. Ҳозирда Суперлигада кучсиз жамоанинг ўзи йўқ, исталган рақиб муаммо туғдира олади. Биз ҳар бир ўйинга жиддий ёндашамиз.

Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика