Улуғбек Бақоев: "No comment"
18 сен 2022 21:07
Новости
Улуғбек Бақоев: "No comment"
Coca Cola Суперлигасининг навбатдаги туридан ўрин олган "Металлург" - "Сўғдиёна" (2:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Улуғбек Бақоев фикрлари билан ўртоқлашди.
"Аввало ўз футболчиларимни яхши ўйин кўрсатишгани билан табриклайман. Бошқача изоҳ бера олмайман",- дейди Улуғбек Бақоев.
- Сўнгги ўйинлардан келиб чиқсак, "Сўғдиёна"да чарчоқ аломати ўз сўзини айтяптими?
- Ўйинни кўрдингиз, деб ўйлайман. No comment.
- Жасур Ҳасанов бугун майдонга тушмагани сабаби нима?
- Унда жароҳат бор эди.
- Нима учун саволларга изоҳсиз жавоб беряпсиз?
- Мен ўз йигитларимни қутлайман. Ҳаммасини кузатдингиз. Изоҳ йўқ.
Похожие новости
championat.asia
Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди
Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди
Родриго тиззасидан операция қилинди
Ла Лига. Ламин Ямалнинг голи "Барселона"га меҳмонда "Атлетик"га қарши ўйинда ғалаба тақдим этди
Комментарии