RU

Последние новости

23:55"Бир вақтнинг ўзида "Атлетико"ни ҳам бошқараман!" — Клопп "Реал" ҳақидаги миш-мишларга кескин жавоб берди  0 23:25Гвардиола Европанинг энг кучли уч жамоасини айтди: "Арсенал" ҳам рўйхатда!  1 22:36"Бу қизил эмас!" — Машҳур ҳакам Вальверденинг четлатилишига қарши чиқди  4 22:17Расман: Англия Суперкубоги "Уэмбли"дан кўчирилди! Сабаб — The Weeknd концерти  2 21:20Арбелоанинг муваффақият сири: Гвардиола, Моуриньо ва Симеоне устидан ғалабалар ҳақида  1 21:01Вальверденинг қизил карточкаси: СТА якуний қарорни қабул қилди  8 20:35ФОТОГАЛЕРЕЯ. Ўзбекистон U-20 терма жамоаси машғулоти (23.03.2026)  0 20:05"Арсенал" 410 кун мобайнида иккита гол фарқи билан мағлуб бўлмади  0 20:03ФОТОГАЛЕРЕЯ. Ўзбекистон МТЖ машғулоти (23.03.2026)  0 19:44Венесуэла бош мураббийи: "Муносиб бўлмаганларни терма жамоага чақирмайман"  0 19:22Шерзод Темиров: "Ироқ лигасини мендан ҳам кўра сизлар кўпроқ биласизлар-ку"  10 19:06Достон Ҳамдамов: "Имкониятдан фойдаланиб, мундиалга боришга ҳаракат қиламан"  6 18:49"Футбол олами". Ҳакамлар кўп хато қилмоқда, ЎзФҲМ эса уларни оқламоқда  8 18:32Салиба жароҳат олди – Франция терма жамоасида унинг ўрнини АПЛдаги бошқа бир футболчи эгаллайди  3 18:02Ўзбекистон Кубоги. "Шердор" "Самарқанд ФА"га 3 та тўп киритди, "Ҳавоқанд" пенальтилар сериясига кўра ғолиб чиқди  0

Улуғбек Бакаев: "Насаф"га халқаро майдонда омад тилайман" Новости

Улуғбек Бакаев: "Насаф"га халқаро майдонда омад тилайман"

Coca-Cola Суперлигасининг 13-туридан ўрин олган "Насаф" - "Бухоро" (1:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Улуғбек Бакаев матбуот анжуманида иштирок этди.




Ўйин ҳақида

- Жуда оғир ўйин ўтказдик. Биринчи бўлим давомида вазиятларимиз кўпроқ бўлди, фойдалана олмадик. Иккинчи бўлимда ҳам гол киритишга имкониятимиз бор эди. Бу футбол, шунақаси ҳам бўлиб туради.

"Насаф" Ўзбекистоннинг байроқдор жамоаларидан бири. Уларга Чемпионлар лигасида омад тилайман. Шунингдек, бугунги ғалаба билан ҳам табриклайман.

- Шоҳруз Норхоновнинг алмаштирилишига сабаб нима бўлди? Унинг ўйинидан қониқаяпсизми?

- Норхонов тажрибали ҳужумчи. Бугунги ўйин ўта оғир ўтди. У майдонда катта ҳажмдаги ишни бажарди. Бундай ўйинлар катта жисмоний куч талаб этади. Шу боисдан ҳам уни алмаштириб, дам олишига имконият яратдик.

- Амалга оширган захираларингизга қандай изох берасиз?

- Биз ҳам албатта ғалабани ҳоҳлаймиз. Олдимизда жамоани Суперлигадаги ўрнини сақлаб қолиш вазифаси қўйилган. Алмаштиришлар тактик услубларга асосан амалга оширилди. Айтиб ўтганимдек, бугун жуда оғир ўйин ўтказдик. Гарчи, натижа биз учун ёмон бўлса-да, умумий ўйин юзасидан йигитларнинг ҳаракатларидан қониқдим.

Рейтинг: -3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика