RU

Последние новости

02:00Месси фаолияти ҳақида: "Бунинг якуни яқинлашиб келмоқда"  0 01:45ЖЧ-2026 саралаши. Гаттузонинг дебютида Италиядан йирик, Франциядан ишончли ғалаба ва бошқа натижалар  0 01:19ОКМК назорат ўйинида Про-лига жамоасини икки марта мағлуб қила олмади  0 00:58Урмат Абдукаимов: "Ҳакамларнинг қарорлари футболчиларнинг фаолиятига катта таъсир ўтказади. Ҳакамлар ҳам шуни билиши ва ҳис қилиши керак"  5 00:47"Навбаҳор" ўртоқлик ўйинида "Нефтчи"ни мағлуб этди  3 00:23Лаутаро ЕЧЛ финалидаги мағлубият ҳақида: "5 кун гапира олмаганман"  0 23:45Лотар Маттеус: "Германия жуда ёмон ўйнади. Ҳисоб 5:0 бўлиб кетиши ҳам мумкин эди"  0 23:24Тимур Кападзе: "Жаҳон чемпионати учун аниқ режа? Барчаси ҳал бўлгунча кутиш керак"  18 22:55"Барселона" Ромеу клубдан кетганини маълум қилди  0 22:36"Реал" мухлислари жамоанинг август ойидаги энг яхши футболчисини танлаб олди  0 22:13ЛаЛига "Барселона"га рухсат берди  1 21:45CAFA Nations Cup. Ўзбекистон – Қирғиз Республикаси 4:0  23 21:26CAFA Nations Cup. Ўзбекистон 10 киши бўлиб қолган Қирғиз Республикасини йирик ҳисобда енгди. Финалдаги рақиб – Эрон  236 21:10Ўмон терма жамоаси мураббийи: "Кўплаб вазиятлар яратдик, аммо бор-йўғи иккита гол урдик"  11 20:54Ровшан Мередов: "Ушбу мусобақа орқали мундиаль иштирокчисига қарши ўйнадик"  5

Улуғбек Бақоев: "Бухоро"да қоламанми? Шартномам йил якунида тугайди..." Новости

Улуғбек Бақоев: "Бухоро"да қоламанми? Шартномам йил якунида тугайди..."

"Бухоро" бош мураббийи Улуғбек Бақоев "Локомотив"га қарши кечган учрашувдан кейин ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.


- Тўғрисини айтсам, биринчи бўлимнинг дастлабки 15 дақиқасида нима руй берганини тушунмадим. "Локомотив" ҳақли тарзда ғалаба қозонди. Уларни бу билан табриклайман. Иккинчи таймда эса ўйин тенг курашлар остида кечди.
Дарвозабон? Иккита голдан кейин Турсунбоев руҳан синди ва шу боисдан уни алмаштиришга қарор қилдим.

Бугун ҳимоядан ўйин ташкил қилдик. Чунки "Локомотив" юқори салоҳиятли жамоа. Ҳозирги кунда биз "Локо"га қарши ҳужумкор футбол ўйнашга тайёр эмасмиз. Айни пайтда куч жиҳатдан улар биздан устун.

Келажак ҳақида ҳали ўйлаб кўрганим йўқ. Мавсум тугагач бу ҳақда ўйлаб кўрамиз. Жамоада қоламанми? Билмадим. Шартномам йил якунида ниҳоясига етади. Клуб раҳбарияти билан бу борада гаплашиб оламиз.

Чемпионатда ким иккинчи ўринни эгаллайди? Сиз мени тахминимни билмоқчимисиз? Тўғриси, мен иккинчи ўрин учун курашдаги рақобат ҳақида фикр билдиргим келмаяпти.

Менга қайси ҳужумчилар ёқади? Игорь Сергеев мен ёқтирган ҳужумчилар сирасига киради. У нафақат голлар уради, балки майдонда кенг кўламдаги ишни бажаради. Шунингдек, Баҳодир Насимов ҳам яхши ҳужумчи.


Рейтинг: -3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика