Улуғбек Бақоев: "Биринчи даврада уй ўйинларини "Бунёдкор" стадионида ўтказамиз"
		
		13 мар 2024 20:03
        Новости	
	 
				 
				Улуғбек Бақоев: "Биринчи даврада уй ўйинларини "Бунёдкор" стадионида ўтказамиз"
Ўйин ҳақида
- Бугун мавсумнинг илк расмий учрашувини ўтказдик. Биринчи ўйинлар одатда у қадар ҳам ёрқин ўтмайди. Жамоамиз таркиби деярли 90 фоиз янгиланиб кетди, футболчиларга ўзаро мослашиб олишлари учун вақт керак. Шунингдек, майдон ҳам бир оз юмшоқдек кўринди. Тўп майса устида яхши юрмагани сабабли ўйин сифатига таъсир кўрсатган бўлиши мумкин.
- "Бухоро" уй учрашувларини эндиликда қайси стадионда ўтказади?
- Биз ҳозир "Бунёдкор" стадиони билан келишувга эришганмиз. Про-лиганинг биринчи даврасини Тошкентда ўтказамиз. Про-лига тақвими қулай ишлаб чиқилган, бу борада ташкилотчиларга раҳмат айтаман.
- Жамоангиз бугун бир очко ишладими ёки икки очко йўқотдими?
- Биринчи ўйинларда мослашиб кетиш осон бўлмайди. Футболчиларга ўйин ритмига тушиб олишлари учун озроқ вақт керак. Бугун ҳар икки жамоа бир очкодан ишлади.
- Захирадан қўшилган футболчилар ўйинни кучайтира олдими?
- Бугунги ўйин учун йигитларга раҳмат айтаман. Йигитлар майдонда борларини бериб ҳаракат қилишди. Ўйинлар давомида кучайиб борамиз.

Похожие новости
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
                    Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Комментарии