RU

Последние новости

11:10Хорватия U-17 бош мураббийи: "Ҳеч қандай рақибдан қўрқмаймиз"  3 10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар топди  0 10:24АПЛ клуби Родриго трансфери бўйича "Реал" билан музокараларни бошлади  0 09:56Дешам ЖЧ-2026дан кейин қайси клубни бошқариши мумкинлиги маълум бўлди  1 09:28"Ливерпуль" январда ПСЖ етакчиси учун 130 миллион евро тўлаши мумкин  1 08:59Месси: "Мен бутун умримни "Барса"да ўйнаб ўтказаман, деб ўйлагандим"  2 08:31"Челси" "Реал" тарбияланувчисини сотиб олмоқчи  1 08:03Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум  20 07:35Sofascore. Йирик ҳисоб қайд этилган баҳсда футболчиларимиз неча баҳога лойиқ кўрилди?  3 01:18Муҳаммад Ҳакимов: "Тикланиб олишимиз керак"  3 00:18Сайфиддин Содиқов: "Бош мураббийимизнинг кўрсатмаларини тўлиқ бажара олмадик"  2 23:30U-17 ЖЧ. Ўзбекистон – Панама 6:1   4 23:12Расман: Ўзбекистон 1/16 финалда Хорватия билан ўйнайди  24 22:29Абубакир Шукуруллаев: "Энг муҳим ўйинимиз эди"  6 21:52Иброҳим Шокиров: "Барча дарвозабонлар пенальтига олиб келадиган хато қилаётганини кўрганман"  8

Улуғбек Бакаев: "Амалга оширган трансферларимиздан 80 фоизга қониқиш ҳосил қилдим" Новости

Улуғбек Бакаев: "Амалга оширган трансферларимиздан 80 фоизга қониқиш ҳосил қилдим"

"Бухоро" ҳамда "Турон" ўртасидаги Суперлиганинг 14-тур ўйинидан (2:3) сўнг мезбон жамоа устози Улуғбек Бакаев матбуот анжуманида иштирок этди.

“Учрашувни яхши, агрессив тарзда бошладик ва бир нечта голли вазиятлар яратдик. Қизил карточка барчасини ўзгартириб юборди. Камчиликда ўйнашга мослашиб улгурмасимиздан гол ўтказиб юбордик. Иккинчи таймда ҳам дарвозамиздан тўп олиб чиқдик, аммо мувозанатни тиклай олдик. Майдонда 10 киши қолиб бундай об-ҳавода 11 рақибга қарши ўйнаш қийин. Шу сабаб, футболчиларимга ўз миннатдорчилигимни билдираман. Улар баҳс сўнггига қадар курашишди.

Четлатиш содир бўлган вазиятни мен кўрганим йўқ. Такрорий лавҳаларни ҳам кўрмадим. Қизил карточка ҳақиқатдан ҳам бор эди, дейишмоқда, бироқ мен ушбу вазиятни кўриб чиққаним йўқ ҳали.

Холтўраевни захирага олишни истамас эдим, лекин майдонда камчилик бўлиб қолганимиздан сўнг ҳимоя чизиғини мустаҳкамламаса, бўлмас эди. Шу сабаб мажбурий ўзгаришни амалга оширдик.

Биз лигада қолиш учун охиригачага курашамиз. Албатта, жамоада ўсиш кузатилмоқда. Вазиятлар яратяпмиз, голлар киритяпмиз. Хатолар ҳам камайган. Бугун биринчи голда рикошет бўлди. Яна бир нечта вазиятларда дарвозабон яхши ҳаракат қилди. Бир дақиқа сабр қила олмадик.

Амалга оширган трансферларимиздан 80 фоизга қониқиш ҳосил қилдим. Боиси, ўйинимиз ўзгарди, агрессив футбол, вазиятлар ва голлар пайдо бўлди”, – деди Бақоев.

Рейтинг: -4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика