RU

Последние новости

20:54Отабек Нарзуллаев: "Агар вазиятлардан фойдаланганимизда 5:0 ё 6:0 ҳисобида ютган бўлардик"  0 20:34Шерзод Жўраев: "Мен ҳар доим бор маҳсулотдан унумли фойдаланишга ҳаракат қиламан"  1 20:14Суперлига. "Динамо" "Қўқон-1912" билан дуранг ўйнаб, 2-ўринга кўтарилиш имкониятини бой берди  27 20:08Суперлига. "Андижон" муҳим ғалабага эришиб, хавфли ҳудуддан узоқлашди  16 19:50Ямаль: "Мухлисларнинг "Камп Ноу"да қўллаб-қувватлаши жамоа учун муҳим омил бўлади"  2 19:22"Нима бўлишининг фарқи йўқ, биз жаҳон чемпионатини ютиб бўлдик" ёхуд орзулар ороли энди мундиалда  0 18:53Туркиялик футболчи "Гарри Поттер" услубидаги гол нишонлаши учун судга берилди  1 18:20Испанияда Ямалга мукофот топширилди  4 17:55Суперлига. "Машъал" - "Навбаҳор" учрашувида ғолиб аниқланмади  12 17:04"Нефтчи"нинг ОФК кубогида 5:4 ҳисобида ғалаба қозонгани ёдингиздами?   5 16:49Кенжа Тўраев ва Зафар Полвонов Қашқадарё вилояти футбол академиясида меҳмон бўлди  3 16:28"Арсенал" собиқ футболчиси АПЛга қайтиши мумкин  0 15:53Антони: "Шахсан Компанининг ўзи мени "Бавария"га таклиф қилганди"  0 15:25Туркия терма жамоаси Испанияда ўғриликка дуч келди  1 14:56"Ливерпуль" Салоҳнинг ўринбосари учун қанча тўлайди?  0

Украиналик таниқли мураббий чегаралар ёпилгани сабабли ўз ватанига қайта олмади Новости

Украиналик таниқли мураббий чегаралар ёпилгани сабабли ўз ватанига қайта олмади

Қарағанданинг "Шахтёр" клуби бош мураббийи Вячеслав Грозний маҳаллий чемпионат тўхтатилгандан сўнг, Қозоғистонда қолди ва Украинага қайта олмади.

Мураббий бу ҳақда Metaratings.ru сайтига берган интервьюсида айтиб ўтди.

"15 март куни биз Қозоғистон чемпионатида сўнгги ўйинимизни ўтказдик, баҳс томошабинларсиз кечди. Икки кундан кейин Қозоғистон президенти мамлакатда тўлиқ карантин эълон қилди. Маҳаллий йигитлар ўз оилалари бағрига кетишди, мен эса жамоамиз легионерлари билан биргаликда Олма-отадаги меҳмонхоналардан бирига жойлашдик ва бу учун клубимиз раҳбарига миннатдорчилик билдираман. Бу ер жуда гўзал шаҳар, мен буни илгари Қозоғистонда ишлаган пайтимда билганман. Бироқ, ҳозирги вазиятда, албатта, унинг гўзаллигини кўра олмаймиз. Биз меҳмонхонадан деярли чиқмаймиз. Бу ерда сиз ҳатто таксига икки киши чиқа олмайсиз, агар дўконга чиқиш заруратингиз бўлса бир ўзингиз, ниқоб таққан ҳолда чиқасиз.

Аввалроқ, Қозоғистон президенти 15 мартдан бир ой муддатли карантин эълон қилганди. Шундан сўнг, Украинага жўнашнинг иложи йўқ эди, чунки барча рейслар бекор қилинди, чегаралар ёпилди.

Карантин қачон тугайди? Буни ҳеч ким билмайди. Ҳозирча ҳеч ким вирус билан боғлиқ вазият якуниний санаси бўйича тахмин қила олмайди. Биз барча карантин талабларига риоя қиламиз ва кутамиз. Ушбу вирусни тўхтатиш учун ўзингизни имкон қадар кўпроқ изоляция қилишингиз керак, деган фикрга қўшиламан. Табиийки, ҳозир футбол ҳақида ўйлаш ғалати бўлар эди. Лекин, шунга қарамасдан футболчиларимизнинг барчаси масофавий топшириқларга асосан, якка тартибда шуғулланишмоқда", - деди Грозний.

Тўхталишдан олдин Қозоғистон чемпионатида иккита тўлиқ тур ўтказилганди. Унга кўра, Қарағанданинг "Шахтёр" жамоаси уч очко тўплаган ҳолда саккизинчи поғонани эгаллаб турибди.


манба: Metaratings.ru

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика