RU

Последние новости

21:05АПЛ клуби бош мураббийи: "ВАР бекор қилинса, жуда хурсанд бўламан"  0 20:40Рис Жеймс АПЛнинг 4 та ўйинига дисквалификация қилинди  0 20:15Максим Шацких "йил жанги"да кимга мухлислик қилади?  8 19:53Про лига. "Дўстлик" кетма-кет 8-мағлубиятини "Арал"дан қабул қилиб олди, "Олимпик-MobiUz" мавсумдаги иккинчи ғалабасини Хоразмда қўлга киритди  5 19:28ПСЖ футболчисининг хизматларини Италиянинг 2 клубига таклиф қилди  0 19:00"Реал" Мбаппенинг тақдимотига тайёрланмоқда  5 18:33"Ливерпуль" икки футболчисининг кетишини эълон қилди  3 18:07Иско оёғи сингани сабабли Евро-2024 мусобақасини ўтказиб юбориши мумкин  0 17:40Нидерландия терма жамоаси Евро-2024 учун таркибини эълон қилди  4 17:06Финишга яқин: А Серия 37-тур превьюси. Шомуродов гол урадими?  6 16:45"Динамо" стадиони мавсумга тайёр эмас — ЎзПФЛ  9 16:15Ван Перси Нидерландия жамоаси бош мураббийига айланди  0 15:57Ўзбекистон Суперкубоги учрашуви вақти эълон қилинди  5 15:30Икки футболчи ёзда "Манчестер Юнайтед"ни тарк этади  1 15:02Эдерсон учун мавсум тугади  2

Украиналик ҳужумчи, "Машъал" устози ва қалқони — Про лига 5-тур лауреатлари Новости

Украиналик ҳужумчи, "Машъал" устози ва қалқони — Про лига 5-тур лауреатлари

Championat.asia сайти Про лига 5-турининг энг яхшиларини аниқлади.

"Championat.asia" сайти талқинига кўра 5-турнинг энг яхши дарвозабони - Умиджон Ҳамроев ("Машъал")

"Машъал" жамоаси бу турда меҳмонда "Бухоро" билан куч синашди. Про лигада 5 та тур ортда қолдики бу икки жамоанинг дарвозасига ҳали ҳеч ким йўл топа олгани йўқ. Айниқса муборакликлар дарвозабони Умиджон Ҳамроев аввалги учрашувларда бўлгани каби "Бухоро"га қарши ўйинда ҳам бир нечта вазиятларда жамоасини қутқарди. Ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб келаётган кипер тур дарвозабони номига лойиқ кўрилди. 


"Championat.asia" сайти талқинига кўра 5-турнинг энг яхши футболчиси - Сергей Петров ("Қўқон-1912")

"Қўқон-1912" жамоаси ўтган турда "Олимпик Мобиуз" меҳмони бўлди. "Шунқорлар" шу куни украиналик ҳужумчи Сергей Петров томонидан амалга оширилган хет-трик эвазига сафардан уч очко билан қайтди. Петров бундан ташқари жорий йилда битта учрашувда 3 та гол урган илк футболчига айланди. Шубҳасиз у турнинг энг яхши футболчиси деб топилди.

 


"Championat.asia" сайти талқинига кўра 5-турнинг энг яхши мураббийи - Асрор Алиқулов ("Машъал")

"Машъал"нинг Про лигадаги мағлубиятсиз серияси давом этмоқда. Жамоа 5-турда Тошкентда "Бухоро" майдонидан ортга 1 очко билан қайтди. Ўйин мезбонларнинг устунлиги остида ўтганига қарамасдан Асрор Алиқулов шогирдлари тартибли ўйини билан рақибга имконият қолдирмади. 


Рейтинг: +1   

Комментарии

   
15 апр 17:53:56
Жахонгир-9
Насаф шунака дарвозабонларга эътибор каратиш керак.Навбахор билан уйинда 3 дарвозабонни уйин амалёти булмаса хам таркибда киритиб ковун туширди Рузикул
   
15 апр 12:01:28
Жамшид Абдусамадов
Умид Хамроев яхши дарвозабон факат бизни куп укиворган тренерларимиз уйинчини фаркига бормиди. Узига нима кераклигини билмиди. Тушунмиманда битта командада 3-4 та тренер булади нима иш килишар экан. Тренер тоза ишини яхши курадиган узига ишонадиган тренер булса 1 та тренер хам етади негаки бизни командаларни Машки бир хил уйинчилар узи хам биладими нима килишни
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика