RU

Последние новости

00:55Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан чиқарди, "Динамо" эса сафарда ўн киши бўлиб зафар қучди  0 00:53Ҳусайн Норчаев: "Бугун ҳимояда чалкашликлар бўлди. Кейинги ўйинларда яхшироқ ҳаракат қиламиз"  0 00:29Шароф Муҳиддинов: "Футбол 90-дақиқадан кейин ҳам ўйналади"  3 23:58Брайан Риаскос: "Бу голлар тасодиф эмасди"  7 23:32Рўзиқул Бердиев: "Икки очко йўқотдик деб ўйлайман"  21 23:11Баҳром Ҳайдаров: "Футболчилар мураббийсиз ҳам ғалаба қозонса бўлади"  6 22:59Камолиддин Тожиев: "Фақат Сергеевга боғланиб қолмаганмиз"  7 22:36Вадим Абрамов: "Чемпионлик? Бу ҳақида сентябрь-октябрь ойларида гаплашамиз"  4 22:02Суперлига. "Динамо" 10 киши бўлиб Қўқонда ғалабага эришди  19 22:01Суперлига. "Пахтакор" сўнгги дақиқаларда "Насаф" дарвозасига иккита гол уриб, мағлубиятдан қутулиб қолди  180 20:15"Эвертон" 16 йиллик футболчиси билан шартномани узайтирди  0 19:4438 ёшли Жиру Францияга қайтади  3 19:18Рубен Невеш: "Манчестер Сити"га қарши жипс бўлиб ўйнашимиз шарт"  1 18:28Ван Нистелрой "Лестер" бош мураббийлигидан кетди  0 18:00Қаршидаги "Марказий" стадиони "Насаф" – "Пахтакор" тўқнашувига тайёр!  11

Украина Россия тўғрисидаги қарор сабабли УЕФАга бойкот эълон қилди Новости

Украина Россия тўғрисидаги қарор сабабли УЕФАга бойкот эълон қилди

УEФА Россиянинг 17 ёшгача бўлган терма жамоаларини Европа мусобақаларига қайтариш режасини эълон қилганидан кейин Украина Россия терма жамоалари иштирокидаги турнирларда иштирок этмаслигини маълум қилди.

Украина футбол ассоциацияси (УФА) ўз баёнотида УEФАни қарорини қайта кўриб чиқишга, бошқа мамлакатларни эса Россия жамоаларига қарши ўйнамасликка чақирди.

УEФА 2022 йилнинг февралида Россиянинг Украинага бостириб кириши ортидан Россиянинг барча жамоалари ташкилот мусобақаларида иштирок этишни тўхтатиб қўйишга қарор қилди. Аммо сешанба куни УEФА "болалар жавобгарлиги фақат катталар зиммасига тушадиган ҳаракатлар учун жазоланмаслиги керак" дея Россиянинг 17 ёшгача бўлган жамоалари "ушбу мавсум давомида" УEФА мусобақаларига қайта киритилишини маълум қилди.

"УФА УEФАнинг Россия Федерацияси U-17 терма жамоаларини халқаро мусобақаларга қайтариш ҳақидаги бугунги қарорини кескин қоралайди”, — дейилади УФА хабарида. "УФА биз Россия жамоалари иштирокидаги ҳеч қандай мусобақада қатнашмаслигимизни тасдиқлайди ва УEФАга аъзо бошқа ассоциацияларга Россия Федерацияси жамоалари иштирокида эҳтимолий ўйинларни, улар қабул қилинган тақдирда, бойкот қилишга чақиради".

Унда айтилишича, “Россия Федерацияси томонидан Украинага қарши олиб борилаётган жанговар ҳаракатлар шароитида Россия жамоаларининг мусобақаларга қайтиши асоссиз ва бу Россиянинг агрессив сиёсатига зид эмас”.

Англия футбол ассоциацияси УEФАнинг қарорига муносабат билдирган ҳолда, мамлакат ёшлар терма жамоалари Россияга қарши ўйнамаслигини эълон қилди.

Эслатиб ўтамиз, 17 ёшгача бўлган эркаклар ўртасидаги Европа чемпионатининг финал босқичи келаси йили Кипрда, аёллар ўртасидаги мусобақа эса Швецияда бўлиб ўтади.

Рейтинг: -10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика