RU

Последние новости

04:01Пеп Гвардиола "Тоттенхэм"га қарши ўйиндан кейин Ҳусанов ҳақида жуда илиқ фикрлар билдирди  4 03:50Яқиндагина ЕЧЛни тарк этган "Ювентус" энди Италия кубоги билан ҳам хайрлашди  1 03:25Испания кубоги. "Реал Мадрид" ярим финалнинг илк баҳсида "Реал Сосьедад"ни кичик ҳисобда мағлуб қилди   4 03:20АПЛ. "Ливерпуль" ўз уйида "Ньюкасл"ни мағлуб этди ва жадвалдаги етакчилигини янада мустаҳкамлади  12 02:50АПЛ. "Арсенал" яна очко йўқотди, "Манчестер Юнайтед" иродали ғалаба қайд этди  18 02:30АПЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда "Тоттенхэм"ни мағлубиятга учратди. Ҳусанов тўлиқ ўйин ўтказди  54 00:17Винисиус илк марта "Реал"ни сардор сифатида майдонга бошлаб тушади  2 22:53Вадим Абрамов Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичидаги қуръа ҳақида ўз фикрини билдирди  6 22:28Саудия Арабистони чемпионати. "Ар Риёд" ва "Ал Файха" ўзаро нурсиз дуранг ўйнашди, Шукуров 90 дақиқа ҳаракат қилди  2 22:11Элдор Шомуродов "Рома"нинг февраль ойидаги энг яхши ўйинчиси бўлишга номзод!  12 21:47Осиё футбол конфедерацияси 2026 йилги аёллар Осиё кубоги саралаш босқичи ўйинларга мезбонлик қиладиган саккиз мамлакатни эълон қилди  0 21:22Виктор Осимхен "Манчестер Юнайтед"га ўтиш бўйича қарор қабул қилди  1 20:57Моуринью "Галатасарой"ни ирқчиликда айблагани учун судга бериши мумкин  0 20:31Сергей Чигодаев бошчилидаги Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг бугунги машғулотларидан суратлар  6 20:16Машарипов ўйнаётган "Истиқлол"га янги бош мураббий тайинланди  0

Украина бош мураббийи: "Фаворитлар ҳар доим ғалаба қозонавермайди" Новости

Украина бош мураббийи: "Фаворитлар ҳар доим ғалаба қозонавермайди"

Футзал бўйича жаҳон чемпионати 1/8 финалида Нидерландияга қарши ўйиндан сўнг (3:1) Украина бош мураббийи Олександр Косенко сайтимизга интервью берди.

"Нидерландия жуда яхши жамоа. Учрашув қийин ўтди. Аммо шогирдларимга миннатдорчилик билдираман, сабаби улар матонат кўрсатишди, таслим бўлмади ва охиригача курашди. Бу биз учун жуда муҳим жараён ҳисобланади.

Шукрки, барча режаларимиз амалга ошмоқда. Мана исбот, чорак финал йўлланмасини қўлга киритдик. Энди кейинги рақибга қарши тайёргарлик кўрамиз.

Кейинги рақибимизни эртага билиб оламиз ва ғалаба қозонган жамоага қарши тайёрланамиз. Испания — Венесуэла жуфтлигида фаворитни айта олмайман, чунки фаворитлар ҳар доим ғолиб чиқавермайди. Шундай экан, қайси жамоа устун келса, ўша жамоага қарши шайланамиз.

Шу ўринда, бизни қўллаб-қувватлаётган мухлисларимизга миннатдорчилик билдирмоқчиман. Уларнинг қўллаб-қувватлови биз учун жуда муҳим, улар бизга мотивация беради", деди 54 ёшли мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, Украина чорак финалда Испания — Венесуэла жуфтлиги ғолиби билан тўқнаш келади.


Оқил Абдубарноев суҳбатлашди.

Рейтинг: -1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика