Украина 4 та ўйиндан бери ғалаба қозона олмаяпти
09 сен 2021 09:57
Новости
Украина 4 та ўйиндан бери ғалаба қозона олмаяпти
Украина терма жамоаси кеча ўртоқлик ўйинида Чехия билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади.
Бу орқали украиналиклар ғалабасиз серияни тўрттагача етказишди.
Украинлар охирги маротаба Евро-2020 1/8 финалида Швецияни қўшимча вақтларда мағлубиятга учратишганди. Шундан сўнг Англияга ютқазишган. Кейин эса Қозоғистон, Франция ва Чехия билан дуранг қайд этилди.
Англияга қарши баҳсда терма жамоани Андрей Шевченко бош мураббий сифатида олиб тушганди. Кейин эса Александр Петраков терма жамоа бош мураббийи вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
Украина кейинги ўйинини 9 октябрь куни ЖЧ-2022 саралаши доирасида Финляндияга қарши ўтказади.
Похожие новости
championat.asia
Суперлига. "Андижон" ўз майдонида бир киши кам "Машъал"дан устун келди
Суперлига. "Нефтчи" захирадан тушганларнинг самарали ҳаракатлари эвазига "Локомотив"дан устун келди
ЕЧЛ. "Ньюкасл" "Камп Ноу"да зор йиғлаган кеча ёхуд "Барселона" чорак финалда!
Суперлига. Икки гол бекор қилинган ва уч пенальти белгиланган ўйинда "Пахтакор" "Сўғдиёна"ни мағлуб этди
Комментарии