RU

Последние новости

02:42ЖЧ-2026 саралаш. Италия имкониятни сақлаб қолди, Франция ҳал қилди, Роналду қизил олди ва бошқа натижалар  10 01:26Оскар фаолиятини якунлаши мумкин  0 00:54"Бавария" Нойер билан шартномани узайтирмоқчи  0 00:38Камавинганинг ҳолатига бугун баҳо берилади  0 00:13U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон Хорватияга қарши ўйинга тайёргарликни давом эттирмоқда  0 23:57ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан йирик ғалаба, Холанддан дубль ва мавсумдаги 30-гол  3 23:32ЖЧ-2026 саралаши. "Омадсиз"лар дербисидаги биринчи ўйинда дуранг  2 23:07"Ал Айн Кубоги". Эрон Кабо-Вердени пенальтилар сериясида мағлуб қилди ва финалга йўлланма олди  5 22:53Машарипов умумий гуруҳ машғулотларига қайтди  4 22:28Абдулмалик Анваровнинг ҳолати қандай?  5 22:08Фабио Каннаваро: "Имкониятим бўлганда кўпроқ футболчиларни жалб этган бўлардим, аммо ҳозирча 26та футболчини чақира оламиз"  21 21:59"Реал" икки ҳимоячини нишонга олди  1 21:30"Манчестер Юнайтед" Мактоминини қайтармоқчи  3 21:08УЕФАдан яна бир бор Исроилни барча турнирлардан четлатишни талаб қилишди  18 20:51Златан А Серия, АПЛ ва ЛаЛигани солиштирди  1

Уганда бош мураббийи Милутин Средоевич: "Ўзбекистон - Осиё футболининг ўчоғи" Новости

Уганда бош мураббийи Милутин Средоевич: "Ўзбекистон - Осиё футболининг ўчоғи"

"Navruz Cup-2022" мусобақаси доирасидаги Уганда - Тожикистон учрашувидан олдин Уганда бош мураббийи Милутин Средоевич матбуот анжуманида қатнашди.

"Биринчи навбатда ЎФАга ушбу мусобақага бизни таклиф қилишгани учун ўз миннатдорчилигимни билдираман. Ушбу мусобақа бўлажак расмий мусобақаларга тайёргарлик вазифани ўтаб беради деб ўйлайман", - деди Милутин Средоевич.


- Ушбу мусобақадаги жамоаларнинг имкониятларини қандай баҳолайсиз? 

- Бир фактни айтиб ўтишим керакки, Ўзбекистон Осиё футболининг ўчоғи ҳисобланади. Сречко Катанец Словения терма жамоаси билан Жаҳон чемпионатида иштирок этгани унинг қандай кучли мураббийлигини кўрсатиб турибди. 

Эртанги рақибимиз Тожикистонга қарши бор кучимиз билан ўйнаб ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз. Петар Сегрт Юрген Клопп билан бирга битта мураббийлик мактабида ўқиган. У кўплаб шогирдларни етиштириб берган. Ўзбекистон ва Уганда иқлими фарқли, агар эртага шу нарса бизга ҳалал бермаса ғалаба қозона оламиз. 

- Наманганга барча кучли футболчиларни олиб келдингизми ёки жароҳат олганлар борми? 

- Жароҳат олганлар бор, аммо мен улар ҳақида айтиб, йиғлаб ўтиришни хоҳламайман. Таркибимизда бор футболчилар билан ўйнаймиз. 

- Нима учун асосан Африкада фаолият олиб борасиз? 

- Сербияда жуда самарали фаолият олиб борганман. Африкадан таклиф тушди ва уни қабул қилдим. Бу ердаги 20 йиллик фаолиятимда 17та соврин ютдим. Саудия Арабистони ва бошқа араб давлатларидан таклифларни рад қилганман. Африкалик футболчиларга меҳр тарқатаман ва уларни юқори даражага олиб чиқишга ҳаракат қиламан.

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика