RU

Последние новости

23:47"Реал" вингери сафдан чиқди  0 23:24"Ал Насср" футболчиси "Зенит"га ўтмоқда  2 22:59Роналду "Ал Иттиҳод"га қарши ўйнашга тайёр бўлган  2 22:30Хамес Родригеснинг янги жамоаси эълон қилинди  2 22:09Расман: Абдуқодир Ҳусанов - "Манчестер Сити"да ой футболчиси!  18 21:40"Мундиалда фақатгина ютамиз, ҳеч нарса йўқотмаймиз" – Фабио Каннаваро билан катта интервью  4 21:01Тажрибали футболчи фаолиятини "Манчестер Юнайтед"да якунламоқчи  3 20:37Назорат ўйини. “Бунёдкор” Россия клубига мағлуб бўлди  1 20:09ОКМК Россия жамоаси устидан ғалаба қозонди  4 19:57Ўзбекистон футзал терма жамоаси мураббийлар штаби истеъфога чиқарилди  22 19:35"Металлург" голларга бой ўйинда "Локомотив" U-21'дан устун келди  1 19:23"Барселона" Левандовскига янги шартнома таклиф қилмоқчи  7 18:57"Ал Иттиҳод" Бензема ўрнига Салоҳни олиб келмоқчи  4 18:30Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Хитойга ютқазди  7 18:13"Андижон" Хомяков билан боғлиқ вазият юзасидан расмий изоҳ берди  5

Уэйн Руни ҳимоячига айланиб бормоқда(ми?) Новости

Уэйн Руни ҳимоячига айланиб бормоқда(ми?)

Теги :  Уэйн Руни
4 сентябрь куни Англия терма жамоаси Словакияга қарши ЖЧ-2018 саралаш учрашувида майдонга тушди.

Баҳс 1:0 ҳисобида инглизларнинг ғалабаси билан якунланди, аммо учрашувдаги ягона гол ўйинга қўшиб берилган сўнгги дақиқаларда урилди. 

"Манчестер Юнайтед" форварди Уэйн Руни ҳимоя, ярим ҳимоя ва ҳужумда жамоадошларига ёрдам бериши билан кўпчиликнинг меҳрини қозонган. Аммо сўнгги ўйинларда бу ҳаракатлар танқидларга сабаб бўлмоқда.

"DailyMail" тақдим этган таҳлилий суратларда "уч шерлар" ҳужумчиси Руни форвард жойида эмас, балки ярим ҳимоячи ва хатто ҳимоячи ролида ўйнагани кўриниб қолган.

Ўтган ҳафта "Халл Сити"га қарши АПЛнинг 3-тур ўйинида "Манчестер Юнайтед" футболчиси рақиб майдони ичида бор-йўғи 8 маротаба тўпга теккан. Словакияга қарши баҳсда эса Руни рақиб жарима майдончасида тўп билан ўйнамаган.



Словакияликлар билан учрашувда Рунининг ёрдамисиз қолган маказий ҳужумчи Гарри Кейн 82-дақиқада алмаштирилди. Дэниел Старриж унинг ўрнига майдонга тушди. Бу "шпорлар" ҳужумчиси учун катта руҳий зарба бўлиши мумкин.


Инглиз нашри тақдим этган яна бир суратда Руни ҳимоячидан ҳам орқароқда тургани акс этган. Жон Стоунс Англия терма жамоасининг марказий ҳимоячиси ҳисобланади, аммо Руни худди сўнгги ҳимоячидек жой эгаллаган.


Учрашувдан кейинги матбуот-анжуманида Англия терма жамоаси устози Сэм Эллардайсдан Рунининг позицияси ҳақида сўрашди.

"Руни майдонда ўзи истаган позицияда ўйнади, у марказни бошқарди. Мен Уэйнга бу ерда ёки бошқа ерда ўйна дея олмайман, чунки у мендан кўра кўпроқ халқаро тажрибага эга. У яхши ўйнади, аммо уни ҳужум чизиғида кўрмоқчиман" - деди Эллардайс.

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика