Уэсли Фофана Франция терма жамоасидан илк бор чақирув олди
16 мар 2023 23:37
Новости
Уэсли Фофана Франция терма жамоасидан илк бор чақирув олди
Дунёнинг иккинчи энг қиммат ҳимоячиси Уэсли Фофана Франция терма жамоасидан илк бор чақирув олди. Бу ҳақда терма жамоа бош мураббийи Дидье Дешам матбуот анжуманида маълум қилди.
Ёзда Фофана "Лестер"ни тарк этиб, 80 миллион евро эвазига Лондоннинг "Челси"сига ўтганди. Франциялик футболчи жароҳати туфайли мавсумнинг катта қисмини ўтказиб юборди. Бироқ сафга қайтгач, бир нечта ишончли ўйинлар ўтказди ва шу туфайли терма жамоага чақирилди.
22 ёшли футболчи жорий мавсум “Челси” сафида иккита, аввалига Чемпионлар лигаси доирасида “Милан”га, сўнгра Премьер-лигада “Лидс”га қарши ўйинда гол урди.
Похожие новости
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Комментарии