RU

Последние новости

21:51Трентнинг "Реал"га ўтганига бўлган муносабат Майкл Оуэнга ёқмади  0 21:25Элдор Шомуродов: "Ниятимиз финалга чиқиб, чемпион бўлиш"  4 20:59ЖЧ-2026 саралаши. Қозоғистон ўз майдонида Уэльсга имкониятни бой берди  6 20:40"Насаф" назорат ўйинида "Шўртан"га икки марта ютқазди  1 20:20МЮ "Атлетико" футболчисини ижарага олмоқчи бўлган, аммо рад жавобини олган  0 19:52Саудия Арабистони клублари "Челси"нинг икки футболчисига қизиқиш билдирмоқда  1 19:24Де ла Фуэнте: "Карвахаль ва Родри – ўз позициясида дунёнинг энг яхши икки футболчиси"  1 18:56CAFA Nations Cup. Ҳиндистон Афғонистон билан дуранг ўйнаб, 2-ўринга жойлашди  7 18:22"Барселона" ва "Арсенал" "Ноттингем Форест" футболчисини нишонга олди  1 17:54"Фулхэм" "Бавария" футболчисини ижарага олди  0 17:28"Арсенал" ярим ҳимоячиси бу йил "Олтин тўп"ни кимга бериш кераклигини айтди  5 16:59"Барселона" ҳимоячиси жароҳати сабаб 3 ҳафта майдонга туша олмайди  0 16:30Манба: Паулу Бенту Мисрда ишлаши мумкин  26 16:02Станислав Черчесов: "Ўзбекистонни умуман билмайдиган ва кўп нозик жиҳатлардан бехабар чет эллик мураббийнинг дарҳол натижа келтиришига ҳеч ким кафолат бера олмайди"  58 16:01"Байер" ва "Фенербахче" бош мураббийлик учун Постекоглу номзодини илгари сурмоқда  1

ЛаЛига. "Барселона" меҳмонда "Уэска"ни кичик ҳисобда мағлуб этди Новости

ЛаЛига. "Барселона" меҳмонда "Уэска"ни кичик ҳисобда мағлуб этди

Испания чемпионатининг 17-турида "Барселона" "Уэска" меҳмони бўлди.

Уэска

Примера Дивизион . Тур 17

04/01/2021, 01:00

1
:
0
Завершен

Барселона

Френки де Йонг - 27'

Стадион: Estadio El Alcoraz, 0 зрителей

Главный судья: Guillermo Cuadra

45'
90'
65'  Микель Рико (Идрисса Думбия)
72'  Хорхе Пулидо (Хуан Карлос)
72'  Хайме Сеоан (Дэвид Феррейро)
72'  Серхио Гомес (Синдзи Окадзаки)
84'  Хавьер Онтиверос
27'  Френки де Йонг
27'  Лионель Месси
75'  Сержиньо Дест (Оскар Мингеса)
75'  Серхио Бускетс (Миралем Пьянич)
81'  Мартин Брейтуэйт (Антуан Гризманн)


"Уэска" – "Барселона" 0:1

"Эль Алькорас"

Гол: 0:1 – 27 де Йонг.

"Уэска" – Альваро Фернандес, Инсуа, Пулидо (Хуан Карлос, 72), Галан, Сиовас, Сеоане (Феррейро, 72), Микель Рико (Думбия, 65), Серхио Гомес (Окадзаки, 72), Москера, Онтиверос, Рафа Мир.

"Барселона" – тер Стеген, Араухо, Дест (Мингеса, 75), Альба, Лангле, Бускетс (Пьянич, 75), де Йонг, Педри, Дембеле, Месси, Брэйтуэйт (Гризманн, 81).

Огоҳлантириш: Онтиверос (84).


УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ!

90. Учрашувнинг асосий вақтига 2 дақиқа қўшиб берилди.

87. Педри ўз жарима майдончаси олдида қоида бузди. "Уэска" эса стандарт вазиятдан фойдалана олмади. Каталония клуби посбони кучсиз зарбадан сўнг тўпни эгаллаб олди.

81. Ўзгариш: Брэйтуэйт ўрнига Антуна ўйинга қўшилди.

80. Чизиқ олдида Гризманн сочини йиғиб, майдонга тушишга тараддуд кўрмоқда.

77. Дембеле жамоадошининг ажойиб узатмасидан сўнг, рақиб посбони билан бирга-бир чиқди, аммо у тўпни Мессига узатишни режа қилди ва ҳаммасини чиппакка чиқарди.

75. Ўзгариш: Бускетс ўрнига Пьянича майдонга тушди.

68. МЕССИИИИ! Леонинг яқин масофадан берган кучли зарбасини "Уэска" посбони қайтариб қолди.

63. "Барселона" гол ўтказиб юборишга яқин келди, аммо яқин масофадан берилган зарбани Тер Штеген қайтариб қолди.

59. Усмон Дембеле марказдан, рақибнинг бутун ҳимоясини алдаб ўтишга уриниб кўрди. Уриниш муваффақиятсиз якун топди.

57. ДЕМБЕЛЕЕЕ! Бускетснинг ажойиб узатмасидан сўнг Усмон рақиб дарвозабони билан деярли бирга-бир чиқди, аммо тўпга посбон олдинроқ чиқиб, хавфни бартараф қилди.

51. Месси гол уришга роса уриняпти, аммо ушбу истак Леога ўйиндан завқ олишга, роҳатланиб ўйнашга ҳалал беряпти. Унинг зарбалари ноаниқ чиқмоқда.

- Маълумотларга кўра, Мессининг бугунги узатмаси "Барселона" сафида қайд этган 300-ассисти бўлибди. Яна бир юбилей!

46. Иккинчи бўлим бошланди.


ТАНАФФУС

45. Биринчи бўлимга вақт қўшиб берилмади ва бироз тин оламиз.

41. ЗАРБААА! Месси жаримадан аниқ зарба берди. Посбон эса дарвоза тўсини остига кириб бораётган тўпни қайтаришга муваффақ бўлди.

39. "Уэска" бурчак зарбаси ишлаб олди, аммо узатмадан сўнг Каталония ҳимоячилари хавфни бартараф қилишди.

32. Зарбалар бўйича ҳисоб 0:9, мезбон жамоа ҳали бирорта зарба бера олгани йўқ.

31. Брэйтуэйт навбатдаги имкониятни қўлдан бой берди. Футболчи ўз ҳаракати билан бир рақибидан қутилди, аммо зарбадан сўнг тўп ҳимоячига тегиб қайтди.

27. ГООООЛ! Мессининг ажойиб узатмасидан сўнг Де Йонг тўпни дарвозага йўллади ва ҳисоб очилди. Лео 2021 йилни ажойиб ассист билан бошлади.

21. ПЕДРИИИ! Дембеленинг ҳаволатиб берган узатмасини Педри дарвозага буришга уринди, аммо кичик бўйли ярим ҳимоячи тўпни юқорига йўллади.

19. Тезкор ҳужум. Педрининг узатмасидан сўнг Дембеле тўпни тўхтатиб ўтирмади ва дарвоза томон зарба берди. Тўп Сиоваснинг юзига тегиб майдонни тарк этди. Зарба ҳудди кучли шапалоқдек бўлди.

11. Месси тўпни чап қанотдан очилиб бораётган Альбага узатди, Хорди тўпни ерлатиб жарима майдончасига йўллади, Брэйтуэйт эса ўша тўпга бироз улгурмади.

9. Мессидан кутилмаган зарба ва ўзгача услубдаги зарба ноаниқ бўлди.

7. ЗАРБААА! Хорди Альбанинг узатмасини Педри дарвоза томонга бурди, аммо Альваро Фернандеснинг ажойиб сейви "Уэска"ни голдан сақлаб қолди.

1. Учрашув бошланди. Баҳс старт олиши билан Мессини табриклаш мумкин. Чунки у бугун ЛаЛигадаги 500-учрашувини ўтказмоқда.


Уэска – Барселона

4 январь, 01.00, "Эль Алькорас"

Уэска – Альваро Фернандес, Инсуа, Пулидо, Галан, Сиовас, Сеоане, Микель Рико, Серхио Гомес, Москера, Онтиверос, Рафа Мир.

Барселона – тер Стеген, Араухо, Дест, Альба, Лангле, Бускетс, де Йонг, Педри, Дембеле, Месси, Брэйтуэйт.

Рейтинг: +17   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика