RU

Последние новости

14:47Футзал бўйича Осиё кубоги. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Тожикистондан устун келди ва бронза медалларини қўлга киритди  19 14:41"Интер" — "Торино". Чалханоглу, Тюрам ва Лаутаро асосий таркибда  0 14:00ҚПЛ. Яхшибоев ва Умаров ҳаракат қилаётган "Ордабаси" "Елимай меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  0 13:44Ўзимизнинг карикатура. Чиқиш эшиклари калити Бабаяннинг қўлида  16 12:25Харри Кейн ЕЧЛ ярим финалида "Реал"га нечта гол уришини тахмин қилди  18 11:56Футзал бўйича Осиё кубоги. 5-ўрин ва ЖЧга йўл олган сўнгги давлат номи маълум бўлди  7 11:16"Реал" футболчиси "Байер"га йўл олиши мумкин  0 10:25"Рома" Сардор Азмунни "Байер"дан тўлиқ сотиб олиши мумкин, агар...  7 10:03Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида ОФКнинг футзал ва соҳил футболи қўмитаси йиғилиши бўлиб ўтди  0 09:42"Ал Насcр" кетма-кет 7 та ўйинда ғалаба қозонди. Роналду кетма-кет 2 та баҳсда самарали ҳаракат қилгани йўқ  33 09:21"Атлетико" мухлислари Нико Уильямсни "маймун" дейишди, Гризманн ва Коке эса...  23 09:01"Нефтчи" - "Металлург" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 08:39"Барселона" эркаклари қила олмаган ишни аёллар жамоаси амалга оширди  12 08:18МЛС. "Интер Майами"дан йирик ғалаба. Мессида 2+1, Суарес ҳам гол урди  28 07:54Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Индонезия билан ўйинга тайёргарликни бошлади + Ҳусайн Норчаевдан интервью   5

UEFA.com превьюси. Туркия - Италия Новости

UEFA.com превьюси. Туркия - Италия

Бугун Европа чемпионатига старт берилади.

Римдаги улкан "Олимпико" стадионида Туркия ва Италия терма жамоалари мазкур мусобақанинг очилиш учрашувини бошлаб беришади.

Журналистлар ва мураббийлар нима дейди?

Горкем Киргиз, туркиялик журналист:- Туркия терма жамоаси бир нечта ўйинларда ўзини кўрсатган ва бу сафар ҳам шундай бўлади деб умид қиламан. Шенол Гюнеш ёш таркибни йиғди, футболчилар ғалабага чанқоқ. Бош мураббийимиз Римга шунчаки бормаслигини жуда яхши ҳис қилиб турибман. У замонавий футбол намойиш эта оладиган жамоани олиб кетяпти. Агар ҳаммаси кўнгилдагидек кечса, очилиш ўйини бизнинг фойдамизга ҳал бўлади. 

Паоло Меникуччи, италиялик журналист: - "Скуадра Адзурра" 2018 йилдан бери ютқазмай келмоқда. Лекин тан олиш керак, Туркия терма жамоаси ҳам кучли рақиб саналади. Бироқ мен ўз жамоамизга ишонаман. Чехия билан кечган ўртоқлик учрашувида тўртта гол урдик ва бу ўйинда олдиндаги учлик - Лоренцо Инсинье, Чиро Иммобиле ва Доменико Берарди ўзларидан илиқ тассурот қолдиришди. Бугун ҳам шу футболчилар асосий ролни бажаради деб ўйлайман. 

Шенол Гюнеш, Туркия терма жамоаси бош мураббийи: - Биринчи ўйиндаги ижобий натижа биз учун жуда муҳим. Очилиш ўйини ҳар доим қийин бўлади. Бу тарихдан маълум. Мен илк учрашувдаёқ шогирдларимдан ғалаба кутаман. Агар ютқазиб қўйсак ҳам, яхши ўйин кўрсатишимиз керак. 

Роберто Манчини, Италия терма жамоаси бош мураббийи: - Туркия терма жамоасини ҳурмат қиламиз, уларда иқтидорлар кўп. Очилиш ўйинида ҳиссиётлар бошқача бўлади, биз майдонга чиқиб ўз ўйинимизни кўрсатишимиз керак. Қандай жамоага қарши баҳс олиб боришни жуда яхши биламиз. Ғалаба қозонишимизга ишонаман.

 


Қизиқарли маълумотлар:

- Италия терма жамоаси аввалги 10та ўйинда Туркияга умуман ютқазмаган: 7 ғалаба, 3 дуранг. 

- Италия бунгача Европа чемпионатларининг 8та дастлабки ўйинидан фақат биттасида мағлуб бўлган: Евро-2008, Италия - Нидерландия 0:3. 

- Туркия шу пайтгача тўрт марта Европа чемпионатлари финал босқичида ўйнаган ва икки бор гуруҳдан чиқишни уддалаган. 

- Туркия аввалги очилиш учрашувларининг ҳаммасида мағлуб бўлган ва фақат битта гол урган, 2000 йил Италия дарвозасига. 

- Бу EURO мусобақаларида Туркия ва Италиянинг ўзаро иккинчи тўқнашуви бўлади. Биринчи тўқнашувда (Евро-2000) Италия 2:1 ҳисобида зафар қучган. Ўшанда Антонио Конте ва Филиппо Инзагининг голлари ғалаба келтирган. Туркия термаси сафида Окан Бурук гол муаллифи бўлган. 

- Евро-2000да Италияни Дино Зофф, Туркияни эса Мустафа Денизли бошқарган. Италия ўша мусобақа финалида Францияга, Туркия эса чорак финалда Португалияга имкониятни бой берган.

- 1978 йил Туркия ва Италия терма жамоалари ўртасида Флоренцияда ўртоқлик учрашуви ўтказилган. Ўшанда турклар дарвозасини ҳозирги бош мураббий Шенол Гюнеш қўриқлаган. Ўйинда итальянлар 1:0 ҳисобида зафар қучган. 


Диққат марказимизда Туркия

- Бу Туркия терма жамоаси учун Европа чемпионатларида бешинчи иштирок бўлади. Жамоа илк бор 1996 йилги қитъа биринчилигида қатнашган. 

- Туркия 2000 ва 2008 йилги мусобақаларда гуруҳдан чиқишни уддалаган.

- Тўрт йил олдинги Европа чемпионатида турклар Хорватия ва Испаниядан сўнг гуруҳда учинчи бўлишган. Туркия терма жамоасининг EUROдаги энг йирик мағлубияти Испания билан ўйинда рўй берган - 0:3. 

- Ушбу мусобақага Туркия терма жамоаси гуруҳда Францияни ортда қолдирган ҳолда етиб келди. Улар 10та ўйинда 23 очко тўплашди. Шенол Гюнеш шогирдлари уйда Францияни 2:0 ҳисобида мағлуб этиб, сафарда 1:1 ўйнашди.

- Туркия терма жамоаси EURO-2020 саралаш баҳсларида ўз дарвозасидан атиги 3та тўп ўтказиб юборди. Улар 8та ўйинда ўз дарвозалари дахлсизлигини сақлаб қолишди. Бу Европа чемпионати иштирокчилари орасида энг яхши кўрсаткич ҳисобланади.


Диққат марказимизда Италия

- Бу Италия учун 10-Европа чемпионати бўлади. 1992 йилдан бери "Скуадра Адзурра" кетма-кет қитъа биринчиликларида иштирок этиб келмоқда.

- Италия фақат икки марта - 1996 ва 2004 йилги мусобақаларда гуруҳдан чиқа олмаган. 

- Италия терма жамоаси EURO-2016да гуруҳдан биринчи ўрин билан чиқиб, 1/8 финалда Испанияни 2:0 ҳисобида мағлуб этган, бироқ чорак финалда Германия қаршилигини енга олмаган. Ўйин 1:1 ҳисобида тугаб, пенальтилар сериясида немислар 6:5 ҳисобида ғалаба қозонган. 

- Италия 1968 йил ўтказилган Европа чемпионатида ғолибликни қўлга киритган ва 2000, 2012 йилги мусобақаларда иккинчи ўринни олган.

- Италия ушбу EURO саралаш баҳсларида 10та ўйиннинг ҳаммасида ғалаба қозонди.

- Италия терма жамоаси шу пайтгача Римда ўтказган ўйинларнинг 35тасида ғалаба қозониб, 18 бор дуранг ўйнаган ва 6 марта мағлуб бўлган. Лекин "Олимпико" стадионида итальянлар охирги 15та учрашувдан бери мағлубият нималигини билмай келишмоқда: 15 ғалаба, 2 дуранг.

 

Биласизми? 

- Италия терма жамоаси бош мураббийи Роберто Манчини 2013 йилнинг сентябрь ойидан 2014 йилнинг июнига қадар "Галатасарай"ни бошқарган. Ўшанда Манчини Туркия Кубогини қўлга киритган. Бундан ташқари унинг қўл остида Бурак Йилмаз мавсумнинг энг яхши тўпурари бўлган. 

- Туркия терма жамоасига жалб этилган футболчилардан фақат уч нафари аввалги EUROда ҳам иштирок этган: Ҳакан Чалканоглу, Озан Туфан ва Бурак Йилмаз. 

- Италия терма жамоасида бундай футболчилар сони 7 нафарни ташкил этади. Биргина Кьеллини учун бу мусобақа фаолиятидаги тўртинчи EURO бўлади. 

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика