УЕФА Суперкубоги ўйинининг энг яхши ўйинчиси аниқланди
15 авг 2019 12:50
Новости
УЕФА Суперкубоги ўйинининг энг яхши ўйинчиси аниқланди
УЕФА Суперкубоги доирасидаги "Ливерпуль" ва "Челси" клублари ўртасидаги ўйиннинг энг яхши футболчиси аниқланди.
Бу номга мерсисайдликлар таркибида дублга эришган Садио Мане лойиқ кўрилди.
"Мане якунланган мавсумни тугатмаган кўринади. У ажойиб тўпурарлик маҳоратини намойиш этди ва қайд этиш керакки, қўшимча дақиқаларда ажойиб зарба ҳам берди", - дейилади хабарда.
Лэмпард: “Ливерпуль”дан яхшироқ ўйнадик”
Хендерсон: “Биз идеал ўйин намойиш этмадик”
Эслатиб ўтамиз, "Ливерпуль" ва "Челси" ўртасидаги ўйинда ғолиб пенальтилар сериясида аниқланди. Пенальтилар сериясида "Ливерпуль" посбони Адриан "аристократлар" ҳужумчиси Абраҳамнинг зарбасини бартараф этган ҳолда жамоасининг ғалабасини таъминлади.
Комментарии